Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.2014 й. 247-сон "Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.2014 й.

N 247



АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ аудиторлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аудиторлик текширишлар ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 3 сентябрдаги

247-сон қарорига

ИЛОВА



Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш

учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 26-1-банднинг учинчи хатбошидаги "очиқ" сўзи чиқариб ташлансин.


2. 6-банднинг биринчи хатбошидаги "тўлов" сўзи "лицензияловчи органга ариза тақдим этилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 8-банднинг иккинчи хатбошидаги "лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади".


5. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини илгари берилган лицензия асосида амалга оширади. Мазкур Низом 21-бандининг биринчи хатбоши талаблари бузилган ҳолда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади".


6. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, аудиторлик фаолияти стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

лицензия олинаётганда ва аудиторлик фаолияти амалга оширилаётганда мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;

фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;

аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;

штатда аудиторлар сонининг мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;

лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтер сертификатининг бўлиши;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;

аудиторлик хизматлари кўрсатишда шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажариш;

аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат ушбу аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторни тайинлаш;

аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба лицензияловчи органда аттестациядан ўтиши;

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминлаш;

аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;

аудиторлик ташкилотларида ички стандартларнинг мавжудлиги;

ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни 10 кун муддатда хабардор қилиш;

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бир йилда бир марта, белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш, шунингдек аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ахборотларни лицензияловчи орган талаби бўйича тақдим этиш;

аудиторлар ишлари сифатининг назоратини таъминлаш;

аудиторларнинг бир йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаш;

аудиторлик ташкилоти раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни 5 кун муддатда хабардор қилиш;

аудиторлик текширувларини амалга оширишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларга риоя қилиш".


7. 34-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисининг мавжуд эмаслиги".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 8 сентябрь, 36-сон, 455-модда



































Время: 0.2224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск