Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш Тартиби (ЎзР ВМ 05.01.1999 й. 2-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 5 январдаги

2-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан

хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга озиқ-овқат

спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини

берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг зарур санитария-гигиена шартларини таъминлаш, давлат монополиясини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш, бериш ва бекор қилишни тартибга солади.


2. Вазирлар Маҳкамаси махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга вакил қилинган давлат органи ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар алкоголли маҳсулотларнинг қуйидаги турларига берилади:

- озиқ-овқат спирти, ректификацияланган, шу жумладан узум, мева ва резавор спирти;

- узум ҳамда мева ва резавор спирт хом ашёси;

- коньяк спиртлари;

- ишлов берилган узум, мева ва резавор вино материаллари;

- узум, мева ва резавор виноси;

- ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, бальзамлар;

- коньяк (бренди) ва кальвадослар;

- шампан виноси, вижилловчи ва газли винолар;

- спирт миқдори 20 фоиз ва ундан кўп бўлган ўткир спиртли ичимликлар, настойкалар ва ликёрлар;

- вино ичимликлари: қуввати 4 фоиздан 8 фоизгача бўлган паст даражали ичимликлар (пиводан ташқари), 9 фоиздан 20 фоизгача бўлган ўткир винолар.


3. Маҳсулотларнинг қар бири бўйича озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ёки "Ўзкимёсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланган стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқнома асосида амалга оширилади.


4. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси номига ариза ҳамда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш бўйича Идоралараро комиссияга мазкур Тартибга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳужжатларни тақдим этадилар.

Идоралараро комиссия ўн кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


5. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиб белгиланган шакл бўйича махсус рухсатнома (лицензия)ни расмийлаштиради.

Расмийлаштирилган лицензия, кейинчалик ариза берган корхоналарга кўпи билан икки кун ичида бериш учун, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компаниясига, "Ўзкимёсаноат" уюшмасига жўнатилади.


6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) 2 йил муддатга берилади.


7. Вазирлар Маҳкамаси:

тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;

озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйилган талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Тартибга мос келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.

Махсус рухсатнома (лицензия) бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор идоравий мансублиги бўйича "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компаниясига, "Ўзкимёсаноат" уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларга юборилади.


8. Мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) берилганлиги учун:

корхоналар - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;

жамоа хўжаликлари - заводлар - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.

Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.


9. Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) "Ўзстандарт" агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат санитария назорати органлари, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;

б) агар корхона томонидан лицензияда белгиланган фаолият турига риоя қилинмаса;

в) зарур сифатга эга бўлмаган ва истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли маҳсулот ишлаб чиқарилганда, шунингдек маркалаш қоидалари номувофиқлиги аниқлаганда;

г) ишлаб чиқаришнинг санитария-гигиеналиги аниқлаганда;

д) ишлаб чиқариш шартларининг мазкур Тартиб талабларига номувофиқлиги аниқланганда;

е) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.






Тартибга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли

маҳсулот ишлаб чиқариш учун лицензия олиш мақсадида

бериладиган аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Зарур ҳужжатларнинг номи

Рўйхатдан ўтказувчи ёки

ҳужжатни берувчи орган


1.

Лицензия бериш ҳақида илтимоснома

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг", "Ўзкимёсаноат", ?орақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Корхонанинг "Корхоналар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.


Корхоналар (ташкилотлар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари


3.

Корхона ҳисобга олинганлиги ҳақида солиқ органининг маълумотномаси


Корхона жойлашган жойдаги солиқ органлари


4.

Корхонанинг давлат иқтисодиёт ва статистика органларида рўйхатдан ўтказилиши


Корхона жойлашган жойдаги статистика органлари


5.

Ишлаб чиқаришнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса


"Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ҳудудий органлари "Ўзкимёсаноат" ёки "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" билан биргаликда

6.

Зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш лабораторияси ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги органлари томонидан аттестация қилинган синаш усулларига норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги

"Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ҳудудий органлари "Ўзкимёсаноат" ёки "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" билан биргаликда

7.

"Ўзстандарт" агентлигининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати мавжудлиги

"Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ҳудудий органлари

8.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция


Банклар

9.

Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотнинг экспертиза натижалари бўйича, шу жумладан органолептика кўрсаткичлари бўйича сифатга мувофиқлигига Марказий дегустация комиссиясининг хулосаси


Виночилик саноати Марказий дегустация комиссияси


10.

Давлат санитария назорати ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси, шунингдек озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги


Давлат санитария назоратнинг ҳудудий органлари

11.

Меқнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича белгиланган талабларга мувофиқлик


Мехнат вазирлиги ҳудудий органлари маълумотномаси (хулосаси)


12.

Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ёнғин хавфсизлигининг тасдиқланган қоидаларига жавоб бериши ва тегишли норматив-техник ҳужжатларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак


ИИВ ҳудудий органлари маълумотномаси (хулосаси)

13.

Технология масалаларида биргаликда ишлаш тўғрисида "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси билан тузилган шартнома


"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг компанияси





Тартибга

2-ИЛОВА



Ариза берувчининг штампи


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасига

АРИЗА


Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) беришингизни сўрайман


______________________________________________________________

(фаолият турининг номи)

1. Ариза берувчи _____________________________________________

(юридик шахс)


2. Ариза берувчининг манзили, телефонлар, факс, телекс ва бошқалар

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________


3. Ариза берувчининг банк реквизитлари ________________________

______________________________________________________________


Аризага ___________________ (ҳужжатлар сони) __________________

________________________________ (варақлар сони) илова ққлинади



Муҳр                            Имзо

(Рақбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми)



199 йил "_____ " _____________



























Время: 0.1477
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск