Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.1998 й. 370-сон "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.1998 й.

N 370



ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА ТЎFРИСИДАГИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА

ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ТОМОНИДАН

СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРГА ҚЎЛЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар солишга оид қисмини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 августдаги

370-сон қарорига

ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги

учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи

давлат органи томонидан солинадиган жарималарни

хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш

ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасини ва "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.

2. Мазкур Тартибнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар (ишлаб чиқарувчи, ижрочи, сотувчига, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жорий этилади.

Мазкур Тартибнинг амал қилиши жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди, мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Мазкур Тартибда назарда тутилмаган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан жарималар ундириш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.

3. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Давлат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг  қуйидаги бузилишлари учун ишлаб чиқарувчига, ижрочига ва юридик шахс бўлган сотувчига:

а) яроқлилик муддати ўтиб кетган ёки қонун ҳужжатларида яроқлилик муддатлари мажбурий равишда кўрсатилиши белгиланган яроқлилик муддатлари кўрсатилмаган товарларни сотиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида;

б) товарнинг сотиб олинганлигини ёки ишнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи, товар (иш, хизмат)нинг баҳоси ҳақидаги маълумот кўрсатилган касса ва товар чеклари ҳамда бошқа ҳужжатлар истеъмолчига берилмасдан товарлар сотилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида;

в) истеъмолчилар ҳуқуқларининг қуйидаги бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларни бажарищдан бўйин товланган  ёки улар ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда:

ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) тўғрисидаги зарур ахборот, товар (иш, хизмат) тўғрисидаги ахборот мавжуд эмаслиги, шунингдек товарни алмашириш тартиби ва шартлари бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш баравари миқдорида;

товар (иш, хизмат) тўғрисида ишончли бўлмаган ёки етарлича тўлиқ бўлмаган ахборот берилганлиги, кафолат муддати белгиланадиган товарлар кафолат мажбуриятларисиз сотилганлиги ва товарларнинг айрим турларини сотиш (хизматлар кўрсатиш)нинг белгиланган тартибда тасдиқланадиган тартиби талаблари бузилишининг бошқа ҳоллари учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир.

Монополияга қарши давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тайёрловчига, ижрочига ва жисмоний шахс бўлган сотувчига энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир.

4. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликлари учун реклама берувчиларга, реклама тайёрловчиларга ва уни тарқатувчиларга:

а) нотўғри реклама, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилинмаганлиги ва аксилреклама бериш рад этилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридан беш юз баравари миқдоригача;

б) "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 27-моддасида кўрсатиб ўтилган давлат органларига рекламага тегишли маълумотлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари миқдоридан эллик баравари миқдоригача;

в) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоригача жарима солишга ҳақлидир.

5. Мазкур Тартибнинг 3-банди "б", "в" ва "г" кичик бандларида, шунингдек, 4-банди "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жарималар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан мустақил равишда солинади, мазкур Тартибнинг 3-банди "а" кичик бандида ва 4-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳолларда эса Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда солинади.

7. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинган жарималар сўзсиз тартибда ундириб олинади,

Мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинадиган жарималар миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари счётида Нархларни бошқариш жамғармасида жамланади ва улардан фойдаланиш  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 23 майдаги 23-сон қарорининг 4-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи хўжалик юритувчи субъектга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ҳуқукига эгадир, башарти жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин бўлса.


8. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг мансабдор шахсларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.


9. Жарима тўлаш хўжалик юритувчи субъектларни улар томонидан етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ тўлдирилишидан озод қилмайди.


10. Товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқарувчилар (ижрочилар, сстувчилар) монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Ариза берилиши истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарима солиш ҳақидаги қарорлар ижро этилишини тўхтатиб қўймайди, башарти кўрсатиб ўтилган қарорнинг бажарилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилмаган бўлса.




























Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск