Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Бозорларда савдо қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2000 й. 239-сон "Бозорлар фаолиятини такомиллаштириш ва маҳсулотлар сотиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2000 й.

N 239


БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАҲСУЛОТЛАР

СОТИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги вақтларда республикада бозорлар фаолиятини тартибга солувчи зарур меъёрий-ҳуқуқий база яратилди, уларни тартибга келтириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқини таъминлаш, шунингдеқ бозорларда савдони ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бироқ шунга қарамай, бозорларда ҳамон сотувчиларнинг фаолияти ва харидорлар учун мақбул шароитлар яратилмаган, олиб-сотарларга қарши кураш олиб борилмаяпти, белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига зарур даражада риоя қилинмаяпти, ноқонуний йиғимлар ундирилишига йўл қўйилмоқда, кўпчилик ҳолларда бозорлар ҳудудида маҳсулотларнинг сифати ва истеъмол хусусиятларини аниқлайдиган лабораториялар мавжуд эмас, бозорларнинг раҳбарларини виждонли ва софдил мутахассислардан танлаш ишлари бўшаштириб юборилган.

Республиканинг бир қанча туманлари ва шаҳарлари ҳокимлари бозорлар фаолиятини такомиллаштиришга, савдо учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга зарур эътибор бермаяптилар, янги савдо ўринлари ташкил этиш ва уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашда зарур ташаббус кўрсатмаяптилар.

Буларнинг барчаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан зарур назоратнинг йўқлиги оқибатида келиб чиққан.

Бозорларда савдони ташкил этишни тартибга солиш ва унинг тизимини такомиллаштириш, уларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ушбу маҳсулотларни келтириш, сақлаш ва сотишлари учун уларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар Ҳамза тумани (Муҳаммадхўжаев) ва Самарқанд шаҳар Сиёб тумани (Рафиқов) ҳокимлари бозорлар фаолиятини ташкил этиш ва улар устидан назорат ўрнатиш бўйича қониқарсиз иши учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинсин.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани (Одилов), Жиззах вилояти Зомин тумани (Соибназаров), Бухоро шаҳар (Камолов) хокимларига бозорлар ишига раҳбарлик қилиш ишлари бўшаштириб юборилгани учун ҳайфсан эълон қилинсин.

Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов (Тошпўлатов), Чилонзор (Қосимов), Яккасарой (Мирқосимов) туманлари, Қарши (Қораев), Урганч (Юсупов), Оҳангарон (Расулов), Янгийўл (Қорабоев) шаҳарлари ҳокимларига бозорларни назорат қилиш бўшаштириб юборилганлиги ва бозорлар ҳудудида зарур тартиб таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.

Юқорида санаб ўтилган туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бозорлар ишини тубдан яхшилаш юззсидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилмаган тақдирда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишгача бўлган жавобгарликнинг қатъий чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

Бозорларнинг зарур даражада ишлашини ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик республика шаҳарлари ва туманлари ҳокимлари зиммасига юклансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда бир ой муддатда бозорлар фаолиятидаги мавжуд нуқсонларни, уларнинг акциялари пакетлари амалда жойлаштирилишини, дивидендлар тўланишини, олинган даромадлар шакллантирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишининг тўғрилигини ўрганиб чиқсинлар ҳамда камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгиласинлар;

ўрганиб чиқиш натижалари бўйича 2000-2001 йилларда хар бир бозорнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқсинлар. Дастурни ишлаб чиқишда ҳар бир дехқон бозорининг чегарасини аниқ белгилаш, автотранспорт тўхташ жойларини ташкил этиш учун зарур майдонлар ажратилиши, бозорлар худудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тушириш ва юклаш учун махсус майдонлар ташкил этиш, шунингдеқ қишлок хўжалиги маҳсулотларини келтириш бўйича комплекс пулли хизматлар кўрсатиш масалалари ҳал этилишига алоҳида эътибор берсинлар;

деҳқон бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўсиқсиз келтирилишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ортилган автомашиналар бозорлар ҳудудига кирганлиги учун ҳақ ундирмасинлар;

дехқон бозорларида қишлоқ; хўжалиги маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан шартномалар тузиш, шу жумладан, фьючерс шартномалари тузиш бўйича ташкил зтилган савдо-харид корхоналари ишини фаоллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар;

икки ой муддатда бозорларнинг рахбар ходимларини аттестациядан ўтказсинлар, унинг натижаларига кўра бозорларнинг номуносиб ва ўз обрўсини тўккан раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан қатъиян равишда бўшатсинлар, бунда уларнинг бозорлар маъмурияти таркибидаги бошқа лавозимларда қолишига йўл қўймасинлар;

бир марталик йиғимни ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириб олувчи турғун пунктларнинг зарур даражада ишлашини таъминласинлар, бунда ҳар 500 сотувчига (савдо ўрнига) битта пункт тўғри келиши, шунингдек уларнинг касса аппаратлари билан таъминланганлиги назарда тутилсин,

"Ўзавтотранс" корпорацияси ҳудудий ташкилотлари ва "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бош бошқармасининг ҳудудий органлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон бозорларига етказишнинг мавжуд йўналишларини қайта кўриб чиқсинлар ва зарурият бўлганда бунинг учун қулай бўлган йўловчи ташиш ва юк автотранспортлари қатновининг янги йўналишларини ташкил этсинлар.

Ушбу бандни бажариш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида 2000 йил 15 июлгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бевосита уларни етиштирувчилар томонидан дехқон бозорларига белгиланган тартибда ташиб келтирилиши ва сотилиши борасида бирон-бир чеклашлар тақиқлансин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уларни етиштирувчилар томонидан бозор ҳудудига эркин ташиб келтирилишига ва сотилишига тўсқинлик қилувчи бозорларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишгача жавоб берадилар.


4. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслар томонидан республика ташқарисига чиқариш божхона органларига маҳсулотни олиб кетувчи шахс паспортини, юкнинг божхона декларациясини ва фитосанитария сертификатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бозорлар барча даромадларининг, шу жумладан, бир марталик йиғимнинг ва кўрсатилган хизматлар хақининг тўлиқ тушиши, шунингдек даромадлар тегишли қисмининг маҳаллий бюджетларга ўз вақтида ажратилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни ташувчи автотранспорт республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланишини таъминласин. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ташиётган автотранспортнинг эркин харакатланишига ноқонуний тўсқинлик қилувчи мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий жавобгарликка тортилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда:

бозорлар худудида белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласин;

дехқон бозорлари худудига келтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва истеъмол хусусиятларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан доимий назоратни ташкил этсин;

бир ой муддатда бозорлардаги барча назорат-ўлчов воситаларини хатлаб чиқсин ҳамда улар ҳузурида ишлаб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини аниқлаш бўйича лабораторияларни аттестациядан ўтказсин ва уларнинг технологик жиҳозланганлигини яхшилаш чора-тадбирларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бозорлар фаолиятини тартибга солувчи нормаларни хатловдан ўтказсинлар, республикада бозорлар ташкил қилишни, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва улар фаолиятини тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқсинлар, Ҳукумат қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                               И. Каримов




















































Время: 0.1364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск