ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Ёшлар уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.09.2014 й. 250-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 сентябрдаги

250-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёшлар уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш

масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон қарорига мувофиқ Ёшлар уйларидан ёш оилаларга квартиралар (кейинги ўринларда квартиралар деб аталади) бериш масалаларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ёш оилалар - ушбу Низомга мувофиқ Ёшлар уйларидан ипотека кредити асосида квартираларни сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл);

ҳудудий комиссия - ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган Ёшлар уйларидан ёш оилаларга квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия;

тавсиянома - Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан берилган тавсиянома имтиёзли ипотека кредитини олувчи билан кредит олувчи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойда жойлашган тижорат банки ўртасида ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.

3. Қайд этилсинки, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари беришнинг қуйидаги шартлари белгиланади:

а) давлат дастурларида 2019 йилда қурилиши белгиланган уйлар бўйича:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:

икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун - 10 фоиз;

икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун - 25 фоиз;

б) 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган давлат дастурлари доирасида шаҳарларда ва қишлоқ жойларда бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади, бунда квартиранинг дастлабки бадали:

шаҳарларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Ёш оилаларнинг квартира сотиб олиш тўғрисидаги мурожаатлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан кўриб чиқилади.


II. КВАРТИРА БЕРИШ УЧУН ЁШ

ОИЛАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


4. Қуйидагилар квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига эгадир:

а) турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари);

б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёш оилалар - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида;

в) фаолият юритаётган меҳнат жамоасида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатган ёш оилаларга - давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг раҳбарлари тавсиясига кўра Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида.

5. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилаларни ҳисобга қўйиш қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда:

а) эр-хотинлар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича ёш оила ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар жойда яшаса ёхуд доимий яшаш манзили бўйича уй-жой мулкдори бўлмаса;

б) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахслар бор бўлса, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан амалга оширилади.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда эр-хотинларнинг хоҳиши бўйича ёш оила бир ёки бир вақтнинг ўзида барча асослар бўйича ҳисобга қўйилиши мумкин.


7. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилани ҳисобга қўйиш учун эр-хотиндан бири доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси номига ариза;

б) никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;

в) оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;

г) яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитлари ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

д) иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

е) доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари - эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;

ж) Давлат хизматлари маркази томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

з) ёш оила ушбу Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.


8. Ҳужжатлар Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхалари тилхат остида ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади.

Ариза турар жой беришга аризаларни рўйхатга олишнинг алоҳида журналида рўйхатдан ўтказилади.


9. Ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши олинган ҳужжатларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқиш учун Ҳудудий комиссияга юборади.

10. Ҳудудий комиссия ҳужжатлар Ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгашига тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганади, барча ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади. Бунда, ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш, шунингдек унинг ҳақиқийлиги учун ҳудудий комиссия жавоб беради.

Ҳудудий комиссия жойнинг ўзига чиқиб ариза берувчининг турар жой шароитларини, кредитга лаёқатлилигини (ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадини) ўрганади. Ўрганиш натижалари бўйича текшириш далолатномасини тузади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия ёш оилани турар жой шароитларини яхшилаш учун муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади.

Ҳисобга қўйиш тўғрисидаги хулоса, текшириш далолатномаси тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига юборилади.

11. Ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ҳужжатлар ва хулосани рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига юборади.

Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши икки кун муддатда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қайтарган ҳолда рад этиш сабаблари тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилади.

12. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиб ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳар йили давлат дастурларида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилалар учун белгиланадиган уй-жойлар сонидан келиб чиққан ҳолда, ёш оилани уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўяди.

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳужжатларни ҳар томонлама аниқ ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши аъзолари ва ходимларидан иборат таркибда алоҳида комиссия ёки ишчи гуруҳ ташкил этиши мумкин.

13. Ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қабул қилинади.

14. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай қарорни тегишли ҳудудий комиссияга юборади.

15. Ҳудудий комиссия 5 иш куни мобайнида Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини ва "Камолот" ЁИҲ туман (шаҳар) кенгашини ёзма равишда хабардор қилади.

Ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида келтирилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳисобга қўйиш рад этилиши мумкин.



III. ЁШ ОИЛАЛАРГА ИПОТЕКА КРЕДИТИ

АСОСИДА КВАРТИРАЛАР БЕРИШ


16. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг тавсияномаси (ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича) ҳисобда турган ёш оилаларга улар учун зарур бўлган турар жой майдони мавжудлигидан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақдим этилади.

Ҳисобга қўйиш санаси, агар ҳолатлар тенг бўлган ҳолларда - уй-жой билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиш квартирани ипотека кредити асосида сотиб олиш изчиллигини аниқлашнинг асосий шарти ҳисобланади.


17. Агар:

эр-хотиннинг ҳар иккиси етимлар - "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари бўлса;

имтиёзли ипотека кредити олувчи оила аъзоларининг бири ёки бир нечтаси ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекса;

имтиёзли ипотека кредити олувчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёшлардан бўлса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси навбатдан ташқари берилади.

18. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши тавсиянома бериш билан бир вақтда тегишли пудрат қурилиш ташкилотларига белгиланган тартибда квартираларга олди-сотди шартномаларини тузиш учун тавсиянома олган шахслар рўйхатини юборади.

Пудрат қурилиш ташкилотлари рўйхатлар олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида улар асосида квартираларнинг олди-сотди шартномалари тузилишини таъминлайди.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига имтиёзли ипотека кредитларини олиш учун берилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши ва квартиралар ажратилиши тўғрисидаги ахборотни киритади.





Низомга

1-ИЛОВА



Ёшлар уйларидаги квартираларни ипотека кредити

асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш

бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари - комиссия раиси.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари - комиссия раисининг ўринбосари.

3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармаси раҳбари.


6. "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари.


7. Молиялаштирувчи тижорат банкларининг минтақавий ва туман филиаллари раҳбарлари.






Низомга

2-ИЛОВА



Ёшлар уйларидаги квартираларни ипотека кредити

асосида сотиб олиш тўғрисида шартномалар тузиш

учун тавсияларни ёш оилаларга тақдим этиш

СХЕМАСИ













     

Ариза ва ҳужжатлар туркуми доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқининг тегишли туман (шаҳар) кенгашларига тақдим этилади.

     



иш кунларида ҳар куни

1-босқич


>

Ариза берувчи

>


>















































V




Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши















2 иш куни (қабул қилиб олинган кундан бошлаб)

2-босқич


>

>

     

Олинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияга юборади.

     


>
































































      

Тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганади, барча ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади. Жойнинг ўзига чиқиб ариза берувчининг турар жой шароитларини, кредитга лаёқатлилигини (ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадини) ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича текшириш далолатномаси тузади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ёш оилани турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса ёзади.

Ҳисобга қўйиш тўғрисидаги хулоса, текшириш далолатномаси тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига юборилади.

        


























V












13 иш куни

(ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб)

3-босқич


>

Ҳудудий комиссия

>


>



















































































V




Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши


     

Тегишли ҳудудий комиссия томонидан берилган ҳужжатлар туркуми ва хулосани кўриб чиқиб, ҳисобга қўйиш/ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

     



5 иш куни

4-босқич


>

>


>

















































V


V












     

Ҳисобга қўйилган ёш оилаларга тегишли тижорат банкига тақдим этиш учун тавсияномалар бериш.

    

>

      

Белгиланган тартибда Ёшлар уйларидаги квартираларга тегишлича олди-сотди шартномалари тузиш учун тавсиянома олган шахслар рўйхатини тегишли пудрат қурилиш ташкилотларига юбориш.

     











































V


V






















     

Пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномага асосан тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредити ажратиш.

     

























        





Низомга

3-ИЛОВА


Тегишли тижорат банкига тақдим этиш учун

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг уй-жойга

муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган ёш оилаларга

ТАВСИЯНОМАСИ ШАКЛИ


   

ТАВСИЯНОМА ДК 000000


19__ йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси _______________________

____________________________________________________________________________га

                                                             (Ф.И.О., паспортидаги маълумотлар)


______________________________________ манзили бўйича Ёшлар

                       ("Ёшлар" уйи манзили)


уйидан квартира сотиб олиш тўғрисида ____________________________

_______________________________ билан шартнома тузиш учун берилди.


Тавсиянома Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 201__ йил

"___" _____________даги _____-сон қарорига мувофиқ берилди.

______________________________________________________________________________

                        (тавсияномани олган ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.)


201__ йил "___" _____________                         _________________

                (берилган сана)                                                      (олувчининг имзоси)


Орқа томони


Ушбу тавсия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатнинг

ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этувчи ёш оилаларни турар жой билан таъминлашни

янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорига мувофиқ

берилган.


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи

Марказий кенгаши раиси                                                    __________


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи

Марказий кенгаши раисининг

ўринбосари                                                                            __________


Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи

Марказий кенгаши аъзолари

(рўйхат бўйича)                                                                     __________


   

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 468-модда



























Время: 0.2035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск