ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2014 й. 259-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2014 й.

N 259



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги

ЎРҚ-372-сон Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 11 сентябрдаги

259-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарорида:


а) 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига" сўзлари "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси доирасида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) лойиҳасини амалга ошириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юклансин. Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк вакилларидан тендер комиссияси тузилсин.

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин";


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси буюртманомалари бўйича лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига, консуллик йиғимларини ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини таъминласин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорида:


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида фуқаролар томонидан муқобил хизмат ўтиладиган вазирликлар ва идоралар рўйхатининг 7-бандидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлари мақоми тўғрисида" 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлари мақоми тўғрисидаги низомда:


2-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган";


б) 2-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 июлдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилган институционал кредитга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) кириш қисмининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги (Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) томонидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "(И. Ибрагимов), Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига (А. Арипов)" сўзлари "(Р. Иминжанов), Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига (Х. Мирзахидов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


170491 - bm_п3 170491 - bm_п3 3-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига", 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг", 19-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигидан" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига", "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг", "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йиллар даврида Ўзбекистонда БМТ минг йиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплекси 15-позициясининг "Масъул бажарувчилар ва шериклар" устунидаги "ЎзААА" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 сентябрь, 37-сон, 473-модда


































Время: 0.2166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск