язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Валютани тартибга солиш/ Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартиби (ЎзР ВМ 29.06.2000 й. 245-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 июндаги

245 сон қарорига

1-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий

валютадаги тушумни мажбурий сотиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотадилар.


2. Корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар.

Бунда хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари (кейинги ўринларда тушум деб аталади) тушунилади:

а) воситачилик фаолиятидан даромад олувчи корхоналар учун мажбурий сотиш мақсадлари учун хорижий валютадаги тушум деганда бажарилган битишувлар бўйича олинган воситачилик ҳақи (фоизлар) миқдори тушунилади;

б) банклар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда воситачилик ҳақи кўринишида олинган маблағлар, ваколатли банкларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича қўшилган фоизлар, шунингдек банклар томонидан норезидентлардан олинган хорижий валютадаги бошқа даромадлар (маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар, олинган жарималар, пеня ва ҳоказолар) тушунилади;

в) чет элда лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ва оталиқ-монтаж ишларини, шунингдек қурилган объектларни мукаммал тузатиш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник текшириш ишларини амалга оширувчи, қурилган объектлардан фойдаланиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи кархоналар бўйича хорижий валютада ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга лойиҳа қиймати миқдорининг мазкур контрактлар бўйича валюта харажатларидан ортиқ бўлиши тушунилади. Бунда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш бўйича ҳисоб-китоблар контрактлар бўйича ишлар (ишларнинг босқичлари) тамом бўлгандан кейин амалга оширилади, бу тегишли ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланади;

г) буюртмачилардан олинадиган аванслар, контрактлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун асбоб-ускуналар, техника, машиналар, қурилиш материаллари, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, мутахассисларни хизмат сафарига юбориш учун банклар томонидан бериладиган кредитлар хорижий валютадаги тушум ҳисобланмайди ва мажбурий сотиш ҳисоблаб чиқиладиган базага кирмайди. Мажбурий сотиш миқдорини ҳисоблаб чиқиш, аванс тўловини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачидан барча валюта тушуми тушгандан кейин амалга оширилади;

д) Суғурталовчилар бўйича ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа бўлинмалари бўйича хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин суғурта товони тўлови, воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчилар (қайта суғурталанувчилар)нинг тўловларини суғурта қилиш сифатида олинган маблағлар, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган хорижий валютадаги бошқа тушумлар тушунилади. Хорижий суғурта компаниялари билан операциялар амалга оширилган тақдирда хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин хорижий қайта суғурталовчига ўтказилиши керак бўлган маблағ; суғурта товони тўлови; воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчиларнинг суғурта тўловлари сифатида олинган мабларлар тушунилади;

е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ишлаб чиқариши учун фойдаланиш назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш юзасидан контрактни хорижий валютада тузган корхоналар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда ушбу контрактлар бўйича тушган маблағлар тушунилади;

ж) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида маҳсулоти олиб келадиган хом ашёни қайта ишлаш, қайта ишлаш юзасидан контрактлар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда резидентлар томонидан хом ашёни қайта ишлаш бўйича норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар қиймати тушунилади.

3. Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан:

а) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади;

б) хайрия мақсадларига хадя сифатида тушувчи хорижий валютадаги мабларлар, грантлар, улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда, устав сармояга улушлар, шунингдек корхоналарнинг чет элдаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш учун тушган маблағлар озод қилинади (давлат активларини сотишдан тушган, қонун ҳужжатларига мувофиқ Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган, кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотиладиган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно);

в) хорижий валютадаги кредитлар;

г) валюта бозорида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар;

д) бажарилмаган импорт контрактлар бўйича қайтариладиган аванс тўловлари озод қилинади;

е) якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми, экспорт товарларни 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича амалга оширадиган корхоналардан ташқари;

ж) давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул беришда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиладиган инвестициялар;

з) ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳисоб рақамларидаги қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг хорижий валютадаги маблағлари озод қилинади.

и) туризм операторларининг улар томонидан кўрсатилган туризм хизматлари учун тушган хорижий валютадаги маблағлари;

к) тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг 1а-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортидан олинган хорижий валютадаги маблағлари;

л) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларнинг ўзи ишлаб чиқарган саноат маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловага киритилган хом ашё товарлари бундан мустасно.

4. Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум:

а) корхоналар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ташқарисида божхона тартиботлари, юкларни транспортда ташиш, суғурталаш, экспедиция қилиш, воситачилик ҳақи, хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кредитлари учун фоизлар, шу жумладан кафилларнинг фоизлари (муддати ўтказиб юборилган ва муддати кечиктирилган қарзлар бўйича фоизлар бундан мустасно) бўйича контрактларга мувофиқ хорижий валютада тўланган харажатлар миқдорига;

янги қурилиш, фаолият кўрсатиб турган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш юзасидан валютадаги кредитлар учун асосий қарз тўлиқ қайтариб бўлингунгача бўлган даврда, асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтирилаётган маблағлар суммасига камаяди;

б) банклар бўйича:

банк мижозларининг депозит хисоб рақамлари ва омонатларидаги мабларлар қолдиқлари бўйича хорижий валютада тўланадиган фоизлар миздорига;

хорижий банклардан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар, шунингдек хорижий банкларнинг хорижий валютада ҳақ тўланган хизматлари қийматига;

хорижий валютадаги тушумнинг чет элда асбоб-ускуналар ижараси (лизинг) учун хақ-тўланадиган қисмига камаяди;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин алмаштириладиган валютага хом ашё харид қилишга истисно тариқасида рухсат берилган корхоналар бўйича валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш миқдори хом ашё ва материалларни республика ичида харид қилиш учун фойдаланиладиган валюта харажатлари миқдорига камаяди.

г) электротехника саноати корхоналари бўйича асосий қарзни ва валюта кредитлари бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар харид қилиш бўйича валюта харажатлари суммасига.

5. Корхоналар фойдасига хорижий валютада тушган тушум, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзгача рухсат бўлмаса, республика ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамига мажбурий ўтказилиши керак.

Бунинг учун ваколатли банкда корхоналарга:

хорижий валютадаги тушумни тўлиқ микдорда ўтказиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда транзит валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади;

хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилгандан кейин корхоналар ихтиёрида қоладиган мабларларни ҳисобга олиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади.


6. Валюта тушумини корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамларига ўтказишда ваколатли банклар навбатдаги иш кунидан кечикмай бу ҳақда 2-иловага мувофиқ шакл бўйича уларни хабардор қиладилар (транзит валюта ҳисоб рақамидан кўчирма илова қилинган ҳолда).

7. Мажбурий сотилиши керак бўлган маблағ корхоналар томонидан мазкур Тартиб талаблари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.

Марказлаштирилмаган валюта тушумини мажбурий сотиш тушум корхонанинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушган санадан бошлаб 5 банк кунидан кечикмай, марказлаштирилган экспорт бўйича эса 3 банк кунидан кечикмай амалга оширилади. Бунда 500 АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошмайдиган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни ҳар ўн кунда амалга оширишга рухсат берилади.

Олдиндан тўланган тўлов (аванслар) корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушганда ушбу маблаглар экспорт қилувчиларнинг буюртманомалари бўйича кейинчалик экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин мажбурий сотилган ҳолда валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши мумкин.

Сотилган хорижий валютанинг сўмдаги тенг қиймати мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб бир кундан кечикмай корхоналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Валюта тушумини мажбурий сотиш учун корхоналар ўзининг валюта ҳисоб рақамлари очилган ваколатли банкларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижий валютадаги маблағларни ўтказишга топшириқни тақдим этадилар.

Маблағ тушгандан кейин корхоналар белгиланган муддатда мажбурий сотишни амалга ошириш учун топшириқни тақдим этмаган ҳолларда ваколатли банклар валюта маблағларини мустақил сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.


9. Экспорт қилувчи корхоналарнинг валюта ҳисоб рақамларида маблағлар вақтинча бўлмаган тақдирда ваколатли банклар экспорт (қилувчи корхоналар билан экспорт қилишдан келгусида тушадиган валюта тушумлари ҳисобига валютани сотиш юзасидан факторинг шартномалари тузишлари мумкин.


10. Товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.

11. Ваколатли банклар томонидан валюта тушумининг бир қисми корхоналар томонидан мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


12. Пахта толаси экспорти ҳисобига тушувчи корхоналарнинг хорижий валютадаги барча тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши керак.

Марказий банк томонидан корхоналар томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта заҳираларига ўтказилади, унинг балансида ҳисобга олинади ва Ўзбекистон Республика валюта биржасида сотиш йўли билан миллий валютани барқарорлаштириш тадбирларига сарфланади.


13. Ваколатли банклар томонидан марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган экспорт бўйича валюта тушумини ўтказиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш ва мажбурий сотишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.



II. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


14. Корхоналарнинг раҳбарлари валюта тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда мажбурий сотилиши учун шахсан жавоб берадилар.


15. Ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган тадбиркорлик субъектларидан ташқари корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача ҳар ойда 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, мажбурий сотишнинг ҳар бир ставкаси бўйича алоҳида).

Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушумлари суммасининг ҳисоб-китобини белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар.

16. Ваколатли банклар корхоналар томонидан мажбурий сотиш учун хорижий валютадаги маблағлар ўтказилишига топшириқлар ўз вактида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда бир ойда икки марта 16 ва 1-кундаги ҳолатига кўра 2 иш кунидан кечикмай корхоналар томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда), Марказий банкка эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.

Ваколатли банкларнинг минтақавий муассасалари маълумотларни 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларига тақдим этадилар.

17. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилиши бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ваколатли банкларнинг иши устидан назоратни амалга оширадилар.


18. Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва молия органлари корхоналар томонидан мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги маблағнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида аниқланиши, шунингдек улар томонидан фойдадан олинадиган солиқ тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.

19. Корхоналар экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар тамом бўлганидан кейин тўлиқ миқдорда тушиши учун жавоб берадилар.

Корхоналарнинг валюта тушуми белгиланган муддатларда тушишини таъминламаган раҳбарларига ва бош бухгалтерларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.


20. Корхоналар томонидан хорижий валюта хорижий банклардаги ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда рухсат берилмасдан сақланиши ёки бошқаларга бериб турилиши валюта тушумини яшириш ҳисобланади.

Валюта тушумининг яширилиши еки бошкаларга бериб турилиши ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органлари томонндан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига мувофиқ жарималар қўлланилади.

21. Мазкур Тартиб қоидалари бузилганлиги учун Ўзбекистон Роспубликаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан уларнинг ваколатлари доирасидз Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган жарималар қўлланилади.






1-ИЛОВА


Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан

экспорт қилишдан тушган хорижий валютани

сотиш мажбурий бўлган товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарнинг номи


ТИФ ТН коди


1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар


0701 - 0709, 0714, 0801 - 0802,

0803 10 100 0, 0803 90 100 0,

0804 10 000 1, 0804 20 100 0,

0804 30 000 1, 0804 40 000 0 -

0804 50 000 1, 0805, 0806 10,

0807 - 0810, 12


2.

Табиий газ*


2711 21

3.

Мис ва мисдан тайёрланган буюмлар


74, 8544

*) Шу жумладан транзит.






1а-ИЛОВА


Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг хорижий

валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга

мажбурий сотиш бекор қилинган ноозиқ-овқат

истеъмол товарлари

РЎЙХАТИ


1. Тайёр ип газлама


2. Тайёр аралаш матолар


3. Тайёр ипак матолар (атласдан ташқари);


4. Тайёр тикув буюмлари, тайёр кийим (тикув, трикотаж буюмлари)


5. Бош кийимлари (миллий бош кийимлардан ташқари)


6. Пайпоқ маҳсулотлари


7. Тўқимачилик атторлик маҳсулотлари.






2-ИЛОВА


Ваколатли банк


Корхонанинг номи



        





       





       




БИЛДИРИШНОМА


200 __ йил _____________

Сизнинг корхонангиз фойдасига


      

        

(маблағлар рақамда ва ёзув билан валюта тури)

миқдорида маблағ тушди. Ушбу маблағ Сизнинг бизнинг банкимиздаги ____________________ рақамли транзит валюта хисоб рақамига ўтказилди.


Банкка хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини мажбурий сотишга ва қолган маблағни Сизнинг валюта хисоб рақамингизга ўтказишга топшириқ тақдим этишингизни сўраймиз.


Сизнинг эътиборингизни мажбурий сотиш Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий со-тиш тартибига мувофиқ хисоблаб чиқилган хорижий валюта тушу-ми миқдоридан амалга оширилишига қаратамиз.

Ваколатли банкнинг масъул бажарувчиси




(имзо)


        





3-ИЛОВА


Корхонанинг номи


Ваколатли банкнинг номи



        





       





       




Хорижий валютадаги тушумнинг ___ фоизи

мажбурий сотилишига ___ -сон

ТОПШИРИҚ


200 _ йил _____________


тушум умумий

(маблағлар рақамда ва ёзув билан, валюта тури)


миқдоридан ______________ банк фойдасига бизнинг _______ рақамли транзит валюта ҳисоб рақамимиздан мажбурий сотиш учун ____________ ни ҳисобдан чиқаришингизни, ___________________________ миқдоридаги қолган маблағни ________________ рақамли валюта хисоб рақамига ўтказишингизни сўраймиз.


Валюта тушумидан мажбурий сотишнинг сўмдаги тенг қийматини ___________________ рақамли талаб қилиб олинадиган бизнинг депозит ҳисоб рақамимизга ўтказишингизни сўраймиз.

Корхона раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.






4-ИЛОВА


Экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги

тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотиладиган

товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар ва хизматлар номи


ТИФ ТН коди


1.

Буғдой


1001

2.

Барча турлардаги олтингугурт


2503 00, 2802 00 000 0

3.

Табиий газ ва нефть-газ тармоғининг бошқа маҳсулотлари*


2701 - 2715

4.

Водород, инерт газлар ва бошқа металл бўлмаган газлар


2804

5.

Рух ва ундан тайёрланган буюмлар


2817 00 000,79

6.

Гидразин ва гидроксиламин ҳамда уларнинг ноорганик тузлари, бошқа ноорганик асослар, оксидлар, гидроксидлар ва бошқа металлар пероксидлари


2825

7.

Уран


2844

8.

Полиэтилен


3901

9.

Полипропилен


3902

10.

Қора металллар


72

11.

Мис ва ундан тайёрланган буюмлар


74, 8544

12.

Бошқа қимматли бўлмаган металлар, металлокерамика, улардан тайёрланган буюмлар


81

13.

Авиатранспорт хизматлари



14.

Темир йўл транспорти хизматлари



15.

Телекоммуникация хизматлари (почта алоқаси хизматлари бундан мустасно)



16.

Банк хизматлари



*) Шу жумладан транзит.






5-ИЛОВА

Корхонанинг штампи

Корхонанинг тўлиқ номи

_____________________________

_____________________________

_____________________________

Солиқ органининг номи

____________________________

Солиқ органининг штампи ёки қайди

          

Солиқ тўловчининг идентификация рақами коди









Олинди ___________________

          

200 ______йил ___________________________

_________________________________________

(Ваколатли банкнинг, вилоят, шаҳар, туманнинг номи)

Мажбурий сотилиши керак бўлган

валюта тушуми миқдори

ҲИСОБ КИТОБИ


(хорижий валюта бирлиги)

Кўрсаткич

Йил

бошидан

бошлаб


_________ ойи учун


1. Хорижий валютада тушган тушум




2. Қонун ҳужжатларига мувофиқ камайтирилиши керак шу жумладан, берилган имтиёзларга мувофиқ (асосий имтиёз кўрсатилсин)




3. Бир қисми мажбурий сотилиши керак бўлган валюта миқдори (1-қатор - 2-қатор)




4. Валюта тушумини мажбурий сотиш ставкаси, фоизларда



5. Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум миқдори, хорижий валюта бирлигида (3-қатор X 4-қатор : 100)




6. Амалда сотилади




7. Кам сотилди




8. Кўп сотилди (ортиқча сотилди)




Корхона раҳбари




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.





6-ИЛОВА



Корхоналар томонидан хорижий валютадаги

тушум мажбурий сотилиши тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

__________________________________________

(Ваколатли банкнинг номи)

Корхо-

налар

номи


Корхоналар

солиқ тўловчи

идентификация

рақами


Хорижий валюта

тушган тушум


Корхоналар

томонидан

мажбурий

сотилди


Тушган маблағларнинг

умумий миқдоридан

биржадан ташқари

бозорда сотилади


ҳаммаси


шу жумладан


ҳаммаси


шу жумладан

йил

бошидан

бошлаб


ой

бошидан

бошлаб


15

кунда


йил

бошидан

бошлаб


ой

бошидан

бошлаб


15

кунда


йил бошидан

бошлаб


ой бошидан

бошлаб


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10



















Корхона раҳбари




(имзо)