ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 12.12.2002 й. 437-II-сон "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2002 й.

N 437-II



"УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ

ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонуннинг 5 ва 6-моддалари, шунингдек VI боби қоидалари ҳарбий ва муқобил хизматга 2003 йилнинг апрель ойидан бошлаб чақирилган фуқароларга татбиқ этилади.


3. "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилгунига қадар муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилган ҳарбий хизматчиларга, муқобил хизматни ўташ учун чақирилган фуқароларга нисбатан муддатли ҳарбий ва муқобил хизматни ўташнинг илгари белгиланган муддатлари сақлаб қолинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.


5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Ҳарбий қасамёд тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 348-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 401-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 402-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 11, 434-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Муқобил хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 11, 435-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 266-модда) VII бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда) XIII бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда) IV бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 181-модда) III бўлими.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                       Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 1-сон, 2003 й.
































Время: 0.2470
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск