Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон рақамли имзо. Электрон ҳужжат айланиши /

Марказий банк Бошқарувининг 06.09.2014 й. 31/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.09.2014 й. 1553-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2014 й.

N 1553-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.09.2014 й.

N 31/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк

тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш

калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 185-сон "Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1553, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                        Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк

тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш

калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банддаги "Тижорат банклари, Валюта биржаси, Республика инкассация бирлашмаси" деган сўзлар "тижорат банклари, Ўзбекистон республика валюта биржаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 11-банддаги "Валюта биржаси, Давлат белгиси ишлаб чиқариш бирлашмаси, Инкассация бирлашмаси" деган сўзлар "Ўзбекистон республика валюта биржаси, "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13-банддаги "12" рақами "24" рақами билан алмаштирилсин.


4. 18-банддаги "Марказий банк Ахборотлаштириш Бош маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 493-модда































Время: 0.1637
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск