ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчининг 11.09.2014 й. 20-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.09.2014 й. 2034-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2014 й.

N 2034-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ,

ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИ

ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИНИНГ

11.09.2014 й.

N 20


БУЙРУҒИ


Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-331-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 147-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сонли қарори (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи

вазифасини бажарувчи                                                                Б. Зиляев






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;";

ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг фаолияти соҳасида таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;";

иккинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахсларда раҳбар буйруғи билан ушбу Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс (кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.".


5. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича Департамент томонидан олиб борилган текширувлар давомида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахснинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.".


6. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;";

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар сотувчиси ва олувчисига, шу жумладан, аввалдан мавжуд бўлган мижозларга нисбатан ҳам бирдек амалга оширилиши керак.".


8. Қуйидаги мазмундаги 17-1 ва 17-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"17-1. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.

17-2. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;

режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;

қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.".


9. Қуйидаги мазмундаги III-1 боб билан тўлдирилсин:


"III-1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш


17-3. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Департаментга тақдим этилиши лозим.

17-4. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:

террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

норезидентлар;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;

мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;

масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.

17-5. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.

Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахснинг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.

17-6. Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўриши керак. Бу мақсадларда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши лозим.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахс бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.".


10. 18-банднинг иккинчи - еттинчи хатбошиларидаги "1000" рақами "300" рақами билан алмаштирилсин.


11. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.".


12. Қуйидаги мазмундаги 26-1 ва 26-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"26-1. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Департамент билан ёзишмалар, шу жумладан, юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.

26-2. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 494-модда

































Время: 0.1756
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск