ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2014 й. 269-сон "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2014 й.

N 269


"ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш ахборот тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 22 сентябрдаги

269-сон қарорига

4-ИЛОВА



Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг

қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни

тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Низомга мувофиқ ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотлар васийлик ва ҳомийлик органларига:

ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

ота-онаси ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум бўлганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари чекланганда;

ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилганда;

ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиб, оқибатда ота-оналик ҳуқуқини бажара олмаганда;

ота-онаси олти ойдан ортиқ бўлмаганда, бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назоратида қолдирилганда;

ота-она яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назоратида қолдирилган бўлиб, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса;

ота-онаси болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортганда;

ота-онаси болаларини тарбия муассасаларидан, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва шунга ўхшаш муассасалардан олишни рад этганда тақдим этилади.

Маълумотлар, шунингдек ота-онаси номаълум бўлган ёхуд улар суд томонидан бедарак йўқолган деб эътироф этилган, ота-она тарбиясида бўлиши боланинг манфаатларига зид бўлган, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирилган, болалар одам савдоси қурбони бўлган ҳолларда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда ҳам тақдим этилади".


2. 18-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 490-модда

























Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск