ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2014 й. 269-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 22 сентябрдаги

269-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида

васийлик ва ҳомийлик тўғрисида

НИЗОМ


I. Васийлик ва ҳомийлик органлари


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органларининг ваколатларини, уларнинг вазифалари ҳамда васийликни ва ҳомийликни белгилаш, амалга ошириш ва тўхтатиш тартибини белгилайди.


2. Васийлик ва ҳомийлик фаолияти:

а) вояга етмаганларга нисбатан - туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан;

б) суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган фуқароларга нисбатан, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомий тайинлашга муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан - туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари зиммасига юкланади.

4. Васийлик ва ҳомийлик органларидан ташқари бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.


2. ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНЛАРИНИНГ

ВАКОЛАТЛАРИ, УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари васийлик ва ҳомийлик соҳасида ўз ваколатлари доирасида:

етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритадилар;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, шунингдек, давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этадилар;

етим болаларнинг ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайдилар;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширадилар;

етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришни, шунингдек уларнинг мол-мулкининг бут сақланишини таъминлайдилар;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритадилар;

васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширадилар, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни тарбиялашда, тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатадилар;

васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритадилар;

боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид пайдо бўлган ҳолларда уни ота-онасидан ёхуд ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйиш чораларини кўрадилар;

давлат муассасаларига (интернатларга) жойлаштириладиган балоғатга етмаганларнинг ҳисобини олиб борадилар ва ҳужжатларини тайёрлайдилар;

ота-оналар ва болалар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлайдилар;

белгиланган тартибда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этадилар, судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ҳуқуқини чеклаш тўғрисида, шунингдек ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда иштирок этадилар;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритадилар;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қиладилар.

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

6. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлайдилар ҳамда уларнинг ҳисобини юритадилар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳамда соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритадилар, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек, давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этадилар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳамда соғлиғи ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайдилар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни васийлик ёки ҳомийликка, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни эса ҳомийликка жойлаштирилишини таъминлайдилар;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритадилар;

васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширадилар, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатадилар;

васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритадилар;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қиладилар, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этадилар;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қиладилар;

фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар берадилар;

фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқадилар ва улар юзасидан чора-тадбирлар кўрадилар;

васийлик ва ҳомийликни белгилаш юзасидан қабул қилинган ҳоким қарорларининг ижроси юзасидан тегишли муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар билан ҳамкорлик қиладилар.

Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этадилар;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар ҳамда амалга оширадилар;

васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга оширадилар;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқадилар ҳамда амалга оширадилар;

ахборот тизимини юритадилар.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9. Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийлик ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қиладилар. Мазкур қарорлар васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан манфаатдор ташкилот ва шахсларга юборилади.

10. Васийлик ва ҳомийлик органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.


11. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятига раҳбарликни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширадилар.



3. ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНЛАРИНИНГ

АЛОҲИДА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Судлар томонидан болалар тарбияси тўғрисидаги

низоларни кўриб чиқишда васийлик ва ҳомийлик

органларининг иштироки


12. Оила кодексининг 88-моддасига мувофиқ, суд томонидан болалар тарбияси тўғрисидаги низолар кўриб чиқилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, васийлик ва ҳомийлик органи ишда қатнашишга жалб қилиниши керак.


13. Васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳамда уни ўз тарбиясига беришни талаб қилаётган шахснинг (шахсларнинг) турмуш шароитларини текширувдан ўтказиш ва текшириш далолатномасини ҳамда унга асосланган низо моҳияти бўйича хулосани судга тақдим қилиши шарт.

14. Оила кодексининг 87-моддасига мувофиқ боланинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига бевосита хавф туғилганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олиб қўйишга ҳақлидир. Болани зудлик билан олиб қўйиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли далолатномаси асосида амалга оширилади.


15. Бола олиб қўйилганда васийлик ва ҳомийлик органи тезда прокурорни хабардор қилиши, болани вақтинча муайян ерга жойлаштириши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болани олиб қўйиш ҳақидаги далолатномаси чиқарилгандан кейин етти кун мобайнида ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқларини чеклаш ҳақида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.


16. Болани олиб қўйиш ва уни бошқа шахсга (шахсларга) бериш билан боғлиқ ишлар бўйича суднинг қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш васийлик ва ҳомийлик органи ва бола тарбиялашга берилаётган шахс (шахслар)нинг мажбурий иштирокида, зарур ҳолларда эса - ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.

Оила кодексининг 196-моддасига мувофиқ, болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги битимларни бекор қилишга оид низолар суд тартибида ҳал қилинади.



2-§. Васийлик ва ҳомийлик органларининг

туғилишни қайд қилишдаги ваколатлари


17. Туғилишни қайд қилишда боланинг отаси ва онаси ҳақидаги маълумотлар бўлмаган ҳолларда ота ва она ҳақидаги ёзувлар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ва мазкур Низомга биноан васийлик ва ҳомийлик органи кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.


18. Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади.

Агар ота-оналар турли фамилияларда бўлса, унда ота-онанинг келишувига биноан болага улардан бирининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасидаги боланинг исми ва (ёки) фамилиясига доир пайдо бўлган келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

19. Ота-онасининг ўртасида никоҳдан ажралиши ёки никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши боланинг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди. Агар ажралишдан, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганидан кейин ёки ота-онадан бири оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганидан сўнг болани ўз тарбиясига олган ота ёки она унга ўз фамилиясини беришни хоҳласа, бу масала васийлик ва ҳомийлик органи томонидан боланинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.


3-§. Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан болалар

тарбияси ва улар билан кўришиб туриш тўғрисидаги

масалаларнинг ҳал этилиши


20. Болалар тарбияси ва таълимига тааллуқли барча масалалар болалар манфаатидан келиб чиққан ва уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-она томонидан уларнинг ўзаро келишуви бўйича ҳал этилади. Ота-она ўртасидаги боланинг тарбияси ва таълимига доир келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи ёки суд томонидан ҳал этилади.

21. Ота-оналар боладан алоҳида яшайдиган ота-она томонидан ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишув тузишга ҳақлидир. Агар ота-она келиша олмасалар, низо ота-она (улардан бири)нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилинади.

22. Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Ота-оналар (улардан бири) боланинг яқин қариндошларига у билан кўришиб туришни рад этган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онага (улардан бирига) бундай кўришиб туришларга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаши мумкин.


4-§. Васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни

фарзандликка олиш ва оилага тарбияга бериш (патронат)

билан боғлиқ масалалардаги ваколатлари


23. Васийлик ва ҳомийлик органлари болаларни фарзандликка олиш ва оилага тарбияга бериш (патронат) билан боғлиқ масалалардаги ваколатлари доирасида:

болани фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат) истагини билдирган шахсларни ҳар томонлама ўрганади ва ўрганиш натижасида потенциал ота-оналарни аниқлайди;

болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг, фарзандликка олган ва фарзандликка олинганларнинг ҳисобини юритади, фарзандликка олиш сирининг сақланишини таъминлайди;

туман, шаҳар судига вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади ва суд жараёнида иштирок этади;

фарзандликка олишни бекор қилиш учун судга белгиланган тартибда ҳужжатлар тайёрлайди;

болаларни оилага тарбияга (патронат)га олишни истаган шахсларнинг ҳисобини юритади;

болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида битим тузади ва уни бекор қилади.


24. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

25. 10 ёшга тўлган болани фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

Фарзандликка олишда боланинг розилиги васийлик ва ҳомийлик органи ёки суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда аниқланади.

26. Агар бола васийлик ёки ҳомийликда бўлса ва уни фарзандликка олиш учун ота-она розилиги талаб қилинмаса, фарзандликка олиш васий ёки ҳомийнинг розилиги билан амалга оширилади.

27. Васийлик ва ҳомийлик органи Оила кодексининг 169-моддасида белгиланган ҳолларда фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.


28. Агар даъво васийлик ва ҳомийлик органига нисбатан қилинган бўлса, у бу ҳақда фарзандликка олган шахсга хабар бериши шарт, фарзандликка олган шахс ишни кўриб чиқишда жавобгар томонида иштирок этишга ҳақлидир.


29. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналарни танлашни амалга оширади, улар билан болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисида битим тузади.

30. Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги битим узрли сабаблар (касаллиги, оилавий ёки мулкий ҳолатининг ўзгариши, тарбиясидаги болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқа сабаблар) мавжуд бўлса, болаларнинг тутинган ота-онасининг ташаббуси билан, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг ташаббуси билан ёки бола ота-онасига қайтарилган ёхуд бола фарзандликка олинган тақдирда, муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.

31. Васийлик ва ҳомийлик органи оилага тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини кузатиб боради.


5-§. Васийлик ва ҳомийлик органининг вояга етмаганларни

тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация)

бўйича ваколатлари


32. Вояга етмаган, ўн олти ёшга тўлган шахс, агар у меҳнат шартномаси бўйича ишлаб турган ёки ота-онаси, фарзандликка олганлар ёхуд ҳомийнинг розилиги билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.

33. Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига кўра, иккала ота-онанинг, болани фарзандликка олганларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суд қарори билан амалга оширилади.


4. ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНИНИНГ ҚАРОРИ ҲАМДА

ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ

ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


34. Туман, шаҳар ҳокимининг васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисидаги, васийлик ва ҳомийлик органларининг дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарорлари юзасидан манфаатдор шахслар томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.

35. Васий ва ҳомийнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс, давлат органлари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар томонидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

36. Васийлик ва ҳомийлик органининг қарори ҳамда васий ва ҳомийнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



5. ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ


37. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузурида васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар ташкил этилади.


38. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссияларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини назорат қилиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ахборот тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини таъминлаш;

васийлик ва ҳомийликни белгилаш, васий ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёки четлаштириш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли хулосалар тайёрлаш;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Болалар уйлари ва Меҳрибонлик уйларига жойлаштиришга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли хулосалар тайёрлаш.

Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


39. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия таркиби етти кишидан иборат бўлади, шу жумладан:

комиссия раиси - туман, шаҳар ҳокимининг ўринбосари;

комиссия аъзолари - туман, шаҳар ҳокимлигининг юридик хизмати ходими, ижтимоий масалалар бўйича мутахассиси (масъул котиб), туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман, шаҳар бўлими ходимлари.

Зарур ҳолларда комиссия ишига бошқа манфаатдор шахслар ва мутахассис-экспертлар ҳам таклиф қилиниши мумкин.


40. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия таркиби туман, шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.



6. ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ШУЪБАЛАРИ, ТИББИЁТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ

41. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш, ҳисобга олиш ва жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг махсус тайинланган мутахассиси томонидан амалга оширилади.

42. Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, муомалага лаёқатли, соғлиғининг ҳолатига кўра васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, ҳисобга олиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тегишли равишда вилоят, туман, шаҳар психоневрология, наркология диспансерлари ва туман поликлиникалари мутахассислари, шунингдек туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар томонидан амалга оширилади.

43. Васийлик ва ҳомийлик масалаларини ҳал қилиш учун вилоят, туман, шаҳар психоневрология, наркология диспансерлари, туман поликлиникалари, туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузурида васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар ташкил этилади.

44. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди:

муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ва соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган фуқароларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар ва уларга тегишли мол-мулкнинг, шунингдек, васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг ҳисобини юритиш, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган фуқаролар, уларни жойлаштириш ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш;

ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритиш;

васийлик ёки ҳомийликни белгилаш, тугатиш, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг даволанганлик ёки улар аҳволининг яхшиланиши ҳолатларида уларнинг муомалага лаёқатини тиклаш масаласида судга илтимос билан мурожаат этиш ва суд мажлисларида иштирок этиш;

туман, шаҳар психоневрология, наркология диспансерлари ва туман поликлиникалар ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширишлари мумкин.


45. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар таркиби беш кишидан иборат бўлади, шу жумладан:

комиссия раиси - бошлиқнинг амбулатория-поликлиника ёрдами бўйича ўринбосари;

комиссия аъзолари - ташкилий-методик бўлим мутахассиси (масъул котиб), юрисконсульт, шифокор-психиатр, оила (ҳудуд) шифокори.


46. Вилоят, туман, шаҳар психоневрология, наркология диспансерлари ва туман поликлиникалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди:

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳисобини юритиш;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этиш учун ҳужжатларни тайёрлаш;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг даволанганлик ёки улар аҳволининг яхшиланиши ҳолатларида уларнинг муомалага лаёқатини тиклаш масаласида судга илтимос билан мурожаат этиш;

ҳомийликдаги шахсларни даволаш, парвариш қилиш, тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш ишларини амалга ошириш;

васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш, ушбу шахслар томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик ҳолатларида тегишли далолатномани тузиш ва туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик комиссиясига юбориш;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган ҳамда васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар тўғрисидаги маълумотларни туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларига юбориш.


47. Вилоят, туман, шаҳар психоневрология, наркология диспансерлари ва туман поликлиникалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиянинг таркиби беш кишидан иборат бўлади, шу жумладан:

комиссия раиси - бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари;

комиссия аъзолари - тиббий ҳамшира (масъул котиб), шифокор-психиатр (шифокор-нарколог), шифокор-невропатолог, оила (ҳудуд) шифокори.

48. Вилоят, туман, шаҳар психоневрология, наркология диспансерлари ва туман поликлиникалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия таркиби тиббий муассаса бош шифокори буйруғи билан тасдиқланади.

51. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар таркиби тиббиёт бирлашмаси раҳбари буйруғи билан тасдиқланади.


II. Васийлик ва ҳомийлик


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


52. Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

53. Васийлик ёки ҳомийлик етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

ота-онаси яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан олти ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса;

ота-онаси яшаш жойида олти ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса, агар васийлик ёки ҳомийлик боланинг манфаатлари учун зарур бўлса;

ота-онаси бедарак йўқолганда;

ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаган болага, агар ота-онаси билан туриши ушбу шахснинг қонуний манфаатларига жавоб бермаслиги ҳамда унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжудлиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аниқланганда, васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.

54. Соғлиғининг ҳолатига кўра ўз ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошира олмайдиган ва мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли шахсларга нисбатан ҳомийлик ушбу шахсларнинг илтимосига биноан белгиланиши мумкин.


55. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш, васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва амалга ошириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича бажарилади.



2. ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИК БЕЛГИЛАНИШИГА

МУҲТОЖ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


56. Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, даволаш муассасалари, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази ва бошқа муассасалар, шунингдек фуқаролар васийлик ва ҳомийлик органларига қуйидаги васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда:

ота-онаси вафот этган ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган болалар тўғрисида;

ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган болалар тўғрисида;

ота-онасининг ота-оналик ҳуқуқлари чекланган болалар тўғрисида;

ота-онасининг тарбиясида бўлиши болалар манфаатларига зид бўлганда, шунингдек уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжуд бўлган болалар тўғрисида;

ота-онаси 6 ойдан ортиқ муддатда йўқ бўлган болалар тўғрисида, агар бола қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг назоратида қолдирилган бўлса;

ота-онаси 6 ойдан кам муддатда вақтинча бўлмаган болалар тўғрисида, агар бу болаларнинг манфаатлари учун зарур бўлса;

ота-онасининг касаллиги сабабли ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисида;

ота-онаси уларни тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидан ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан олишдан бош тортган болалар тўғрисида;

одам савдосидан жабрланган болалар тўғрисида;

ота-онаси номаълум бўлган ёхуд улар суд томонидан бедарак йўқолган деб эътироф этилган болалар тўғрисида;

бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этилган фуқаролар тўғрисида;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомий тайинланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли шахслар тўғрисида маълумотлар бериши шарт.


57. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар васийлик ва ҳомийлик органларига мазкур шахслар аниқланган кундан эътиборан етти кун мобайнида ёзма шаклда юборилади.


58. Васийлик ёки ҳомийлик белгилаш зарурлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларига маълум бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай васий ёки ҳомий тайинланиши керак.


3. ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИКНИ БЕЛГИЛАШ,

ВАСИЙНИ ВА ҲОМИЙНИ ТАЙИНЛАШ


1-§. Умумий қоидалар


59. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотлар олинган кундан эътиборан уч кун мобайнида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади.


60. Текширув ўтказилгандан сўнг васийлик ва ҳомийлик органи етти кун мобайнида қуйидагиларни амалга оширади:

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш зарурлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ва бу ҳақда далолатнома тузади;

васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига мухтож бўлган шахсларга васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг тавсифномаларини, уларнинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан сўраб олади;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.


61. Васийлик ва ҳомийликка оид ишларни кўриб чиқишда васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларни, васийлар ва ҳомийларни, ариза берувчиларни, манфаатдор ва ишга алоқадор шахслар (қариндошлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъба аъзолари, экспертлар, гувоҳлар ҳамда айрим ҳолларда - васийликка ёки ҳомийликка муҳтож шахслар)ни таклиф қилиши мумкин.

62. Васийлик ва ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади.

63. Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

64. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга васий ёки ҳомий тайинлаш учун васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларни васий ёки ҳомий этиб тайинлаш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган кундан бошлаб етти кун мобайнида туман, шаҳар ҳокимлигига мазкур Низомнинг 78 - 82-бандларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни тақдим этади.


65. Туман, шаҳар ҳокими ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун мобайнида васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун киритади.


66. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия васийлик ва ҳомийликни белгилаш юзасидан тақдим қилинган ҳужжатларни беш кун мобайнида кўриб чиқади ва тегишли хулоса тайёрлайди.


67. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия хулосаси асосида беш кун мобайнида васийлик ёки ҳомийлик бўйича мажбуриятларни бажариш учун туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан васий ёки ҳомий тайинланади.

Ҳокимнинг васий ёки ҳомийни тайинлаш бўйича қарори бир кун мобайнида васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан васий ёки ҳомийларга юборилади.


68. Васий ёки ҳомий тайинлашда унинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатлари, мажбуриятларни бажариш қобилияти, васий, ҳомий ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс ўртасидаги муносабатлар, васий ёки ҳомий оиласининг васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга муносабати, шунингдек 10 ёшга тўлган ҳомийликка олинувчининг истаги инобатга олиниши лозим.

69. Васий ёки ҳомий этиб вояга етган фуқаролар уларнинг розилиги билангина, мазкур Низомнинг 68-бандида назарда тутилган ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда, тайинланиши мумкин.

70. Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига, ушбу муассасаларни тамомлаб академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга таълим-тарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади ҳамда уларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик мажбуриятларини бажариш ушбу муассасалар томонидан амалга оширилади.

Академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, муассаса жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу болаларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса бола муассасани тамомлагунга қадар ҳомий этиб тайинланади.

71. Қуйидаги шахслар васий ва ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас:

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг ўз зиммасига юкланган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса;

ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёки ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;

васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар;

ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёҳуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар.

71-1. Қуйидагилар шахснинг васий ёки ҳомий этиб белгиланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар ҳисобланади:

I, II, V гуруҳ диспансер ҳисобидаги барча жойлашинув шаклидаги сил касалликлари (фаол ва сурункали);

барча жойлашинувли ёмон сифатли онкологик касалликлар;

наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);

ақли заифликнинг барча турлари;

таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);

меҳнатга яроқлиликни инкор этувчи I ва II гуруҳ ногиронлигига олиб келувчи барча касалликлар ва жароҳатлар.

72. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш мол-мулкнинг жойлашган жойи бўйича белгиланади.

Васийлар ва ҳомийлар васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш, уларга тегишли мол-мулкни бошқаларга ўтказиш, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли пул ва бошқа қимматли буюмларни сақлаш, мол-мулкни бошқариш ва сақлаш бўйича ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этадилар.



2-§. Алоҳида ҳолатларда васийлик ва ҳомийликни белгилаш,

васий ва ҳомийни тайинлаш хусусиятлари


73. Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида Ўзбекистон Республикасининг "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.

Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши шарт. Бу ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.

Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига бериши керак.

74. Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг манфаатини кўзлаб унга дарҳол васий ёки ҳомий тайинланиши зарур бўлса, шу жумладан, болалар ота-онасидан ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйилса, васийлик ва ҳомийлик органи бир ой муддатга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг аризасига кўра, агар мазкур шахс томонидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи томонидан унинг турмуш шароитларини текшириш далолатномаси тақдим этилса, васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.

Дастлабки тарзда тайинланган васийлар ёки ҳомийлар васийнинг ёки ҳомийнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини унинг номидан тасарруф этиш ҳуқуқи бундан мустасно.

Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгунга қадар жойлаштиришнинг у ёки бу шакли танланган бўлса ёхуд вақтинча тайинланган васий ёки ҳомий унга васий ёки ҳомий этиб тайинланмаса, дастлабки тарздаги васийлик ёки ҳомийлик тугайди.

75. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга туман, шаҳар ҳокими қарори билан бир нечта васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.

Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бир вақтнинг ўзида барча васийлар ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади. Агар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ишларини юритиш васийларнинг ёки ҳомийларнинг бирига топширилса, бу шахс қолган васийлардан ёки ҳомийлардан ишончномалар олган бўлиши лозим.

Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг парвариш қилинишини таъминлаш ва унинг тиббий ёрдамни ўз вақтида олишига кўмаклашишга доир мажбуриятлар, васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахсга нисбатан эса, шунингдек таъминот, тарбия ва таълим беришга доир мажбуриятлар васийлик ва ҳомийлик органларининг уларни тайинлаш ҳақидаги хулосасига мувофиқ васийлар ёки ҳомийлар ўртасида тақсимланади.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ва бир вақтнинг ўзида барча васийларнинг ёки ҳомийларнинг манфаатлари ўртасида, шунингдек васийлар ёки ҳомийлар ўз мажбуриятларини бажараётганда васийлар ёки ҳомийлар ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунга қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.

76. Зарурат бўлганда, васийликка ёки ҳомийликка олинувчиларнинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, туман, шаҳар ҳокими қарори билан бир шахс бир нечта васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин.

Шахсни иккинчи ва ундан кейинги васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш тўғрисидаги туман, шаҳар ҳокими қарорида бошқа шахс васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмаслигининг сабаблари кўрсатилган бўлиши шарт.

Айнан бир васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажараётганда унинг васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунга қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.

77. Туман, шаҳар ҳокими қарори билан ота-онанинг узрли сабабларга кўра ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун ўзининг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризаси асосида васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин, ушбу аризада аниқ шахс ҳамда васий ёки ҳомий ваколатларининг амал қилиш муддати кўрсатилади.

Вояга етмаган болаларнинг ота-онаси ўз соғлиғи ҳолатига кўра болаларига васийни ёки ҳомийни, агар унинг розилиги бўлса, белгилаши мумкин. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига берилади.

Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси ушбу ариза ёзилган сана кўрсатилган ҳолда уларнинг ўз қўли билан имзоланган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризасини болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига янги ариза бериш йўли билан бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.

Ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганга ҳомий вояга етмаганнинг аниқ шахс кўрсатилган аризасига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан тайинланиши мумкин.

Туман, шаҳар ҳокими вояга етмаганнинг отаси (онаси) ёки ота-онаси ёхуд ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганнинг ўзи кўрсатган шахсни васий ёки ҳомий этиб тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорни фақат бундай тайинлаш қонун ҳужжатларига ёхуд вояга етмаганнинг қонуний манфаатларига зид бўлган тақдирда қабул қилади.


4. ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


78. Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган бола тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этадилар:

а) туғилганлик ҳақида гувоҳнома (паспорт) нусхаси;

болаларнинг ота-она қаровисиз қолганлиги ҳолатини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлардан бири:

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;

ота-онасининг ёки улардан бирининг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги ҳақида суд қарори;

ота-оналарнинг болаларни тарбиялашдан ва таъминотидан бўйин товлаганлиги, ота-оналарга қидирув эълон қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, ички ишлар органлари, даволаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларнинг болаларнинг ота-онасиз қолганлиги тўғрисидаги далолатномалари;

б) соғлиғи тўғрисида тиббий муассаса (тиббий-маслаҳат комиссияси)нинг хулосаси;

в) васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахснинг турар жойи, мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар;

г) васийлик ва ҳомийлик органининг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахснинг турмуш шароитлари, оила аъзоларининг саломатлиги ва оиланинг бошқа шароитлари тўғрисидаги текширув далолатномалари;

д) васийлик ва ҳомийлик органининг васий ёки ҳомий белгиланишига муҳтож шахсларга нисбатан васий ёки ҳомий белгилаш зарурлиги, васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосалари.


79. Васийлик ва ҳомийлик органлари муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролар, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

шахснинг муомала лаёқати чекланганлиги ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилгани тўғрисидаги суд қарори (муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз шахслар учун);

даволаш муассасасининг (врачлик-маслаҳат комиссиясининг) фуқаронинг соғлиғи тўғрисидаги хулосаси;

васийлик ва ҳомийлик органининг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахснинг турмуш шароитлари тўғрисидаги текширув далолатномаси;

васийлик ва ҳомийлик органининг васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси.


80. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

а) васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда турган шахс томонидан никоҳда қачондан бери турганлиги (никоҳда турган шахс учун), эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, оилада фарзандлар бўлса - уларнинг сони ва ёши, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олинувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, васийлик ёки ҳомийликка олиш асослари кўрсатилган ариза;

б) шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

в) яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан оила аъзолари кўрсатилган ҳолда олинган маълумотнома;

г) никоҳда турган шахслар учун - никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг (никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси;

е) иш жойидан иш ҳақи кўрсатилган маълумотнома;

з) иш жойидан олинган тавсифнома;

и) васий ва ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг соғлиғи тўғрисида давлат муассасасининг (врачлик-маслаҳат комиссиясининг) хулосаси, руҳий ва наркология муассасаларидан, сил касаллигига қарши курашиш диспансеридан олинган маълумотномалар;

к) васий ва ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома.

81. Вояга етмаганларга улар ота-онасининг ёки вояга етмаганларнинг ўз аризасига кўра васий ёки ҳомий тайинлашда, шунингдек ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаганга васий ёки ҳомий тайинлашда васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, болани васийлик ёки ҳомийликка қолдириш муддатлари ва асослари кўрсатилган ота-онанинг аризаси;

б) васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, оилада фарзандлар бўлса - уларнинг сони ва ёши, васийлик ёки ҳомийликка олинувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, васийлик ёки ҳомийликка олиш асослари кўрсатилган аризаси;

в) шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

г) никоҳда турган шахслар (шахс) томонидан васийлик ёки ҳомийликка олинганда - васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

ж) иш жойидан олинган тавсифнома;

з) васий ва ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг соғлиғи тўғрисида даволаш муассасасининг (врачлик-маслаҳат комиссиясининг) хулосаси.


82. Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш учун васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

а) васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда турган шахс томонидан никоҳда қачондан бери турганлиги ва уларнинг бирга ёки алоҳида яшаши, оилада фарзандлар бўлса - уларнинг сони, ёши ҳамда васийлик ёки ҳомийликка олинувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олиш асослари кўрсатилган ариза;

б) шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

в) турар жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома.


5. ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ҲУҚУҚ

ҲАМДА МАЖБУРИЯТЛАРИ


83. Васийлар ўз васийлигидаги шахсларнинг қонуний вакили бўлиб, уларнинг номидан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб зарур битимларни тузади.

Ҳомийлар ўз ҳомийлигидаги шахсларнинг қонуний вакили бўлиб, ҳомийлигидаги шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида ва мажбуриятларини бажаришида кўмаклашади, шунингдек уларни учинчи шахсларнинг суиистеъмолликларидан муҳофаза қилади.

Васийлар ва ҳомийлар васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини барча муассасаларда, шу жумладан, судда ҳам алоҳида ишончномасиз ҳимоя қилади.


84. Васийлар ва ҳомийлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни унинг фикрини ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш усулларини мустақил белгилаш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни қонуний асосларсиз ўзида ушлаб турган ҳар қандай шахсдан, шу жумладан, ота-онасидан ҳамда бошқа яқин қариндошларидан уни қайтариб беришни суд тартибида талаб қилиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминоти, унга тарбия, таълим бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича ҳуқуқий, услубий, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахс мустақил равишда амалга оширишга ҳақли бўлмаган битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

зарур ижтимоий ёрдам олиш учун васийлик ва ҳомийлик органларига, таълим муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотларга мурожаат қилиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг даволаниши ва соғлиғини тиклаши мақсадида даволаш, санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар олиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилиш.

Васийлар ва ҳомийлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

85. Васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари билан мулоқотда бўлишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас, бундай мулоқот васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг қонуний манфаатларига мос келмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.

86. Васийлар ва ҳомийлар қуйидагиларга мажбур:

ўзининг яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни тарбиялаши, унинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, шунингдек унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун шароитларни таъминлаш;

алиментлар, пенсиялар, нафақалар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ижтимоий тўловлар тўлашни талаб қилиш юзасидан зарур чоралар кўриш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг ўзларига топширилган мол-мулкини асраб-авайлаши, мол-мулкнинг қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ҳамда ундан фойда чиқаришга имкон туғдирмаслик;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларига дахл қиладиган ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатларини олиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулкини бошқаришдан тушган даромадлардан ва бошқа мавжуд маблағларидан унинг таъминоти учун фойдаланиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг парвариш қилинишини, тиббий кузатувини ва даволаш-профилактика муассасаларида даволанишини таъминлаш;

васийлик ва ҳомийлик органларига ўз мажбуриятларининг бажарилиши ҳақида ҳисоботлар тақдим этиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахс стационарда даволаниш учун жойлаштирилганлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиш;

агар фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга ёки муомала лаёқати чекланганлигига доир асослар бекор бўлган бўлса, ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни муомалага лаёқатли деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;

ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахс билан бирга яшаш.

Ҳомийнинг ўз ҳомийлигидаги ўн олти ёшга тўлган шахсдан алоҳида яшашига, башарти бу ҳомийликдаги шахснинг тарбиясига, таъминотига ва таълим олишига, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига салбий таъсир кўрсатмаса, васийлик ва ҳомийлик органларининг ёзма рухсати билан йўл қўйилади. Ҳомий ўз ҳомийлигидаги шахсдан алоҳида яшаган тақдирда, унинг яшаш, таълим олиш шароитларини назорат қилиши, уни атрофдагиларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиши шарт.

Ўз ҳомийлигидаги шахс билан бирга яшаётган ҳомийнинг яшаш жойини ўзгартириши васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма рухсати ва ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганнинг розилиги билан амалга оширилади.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг турар жойи мавжуд бўлмаган тақдирда, васий ёки ҳомий уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уни олиш бўйича чоралар кўриши шарт.

Муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳомийлари уларни спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-идрок фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол этишдан, чекишдан ҳимоя қилишга доир зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.

Васийлар ва ҳомийларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

87. Васий ёки ҳомий, агар ўз қарамоғидаги шахснинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ёхуд психотроп моддаларни истеъмол қилиши натижасида муомала лаёқати чекланган деб топилишига асос бўлган ҳолатлар барҳам топса, уни муомалага лаёқатли деб топишни ва васийлик ёки ҳомийлик бекор қилинишини сўраб судга мурожаат этиши шарт.


88. Васий васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан:

васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битим (шартнома)лар тузишга;

васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулкни тақсимлаш, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга қўйиш ёки ижарага беришга;

васийликдаги шахс номидан мерос ва (ёки) ҳадя олишдан воз кечишга;

васийликдаги шахсга қарашли турар жойни айирбошлашга ҳақлидир.

89. Васий ёки ҳомий, унинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васийнинг ёки ҳомийнинг эри (хотини), унинг яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.

90. Васийлик ва ҳомийлик бўйича мажбуриятлар бепул бажарилади.

Васий ёки ҳомийнинг ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун васий ва ҳомийга қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тайинланиши мумкин.

91. Васий ёки ҳомий ўзининг аризасига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.

Ҳомий ҳомийликдаги шахснинг талабига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши лозим.

Васийни ёки ҳомийни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш тўғрисидаги қарор туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида қабул қилинади.

Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади.

Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинганлиги тўғрисида унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.


6. ВАСИЙЛАР ВА ҲОМИЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


92. Васийлик ва ҳомийлик органи васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариши юзасидан йилига камида икки марта назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни тарбиялашда, уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда, таълим муассасаларига ҳамда ишга жойлаштирилишида ёрдам кўрсатади.


93. Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан назорат васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ёхуд васийларнинг ёки ҳомийларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

94. Васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолларда, уларни ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш тўғрисидаги қарор туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида қабул қилинади.

Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилганлиги тўғрисида, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлиб қолган шахслар бу ҳақда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳақиқатда турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт. Бундай маълумотларни олган васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир зарур чоралар кўриши шарт.


95. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юкланган мажбуриятлардан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда фойдаланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ва зарур ёрдамсиз қолдирганда, васийлик ва ҳомийлик органлари уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўриши шарт.

96. Васийлик ва ҳомийлик органлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсдан ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қопланишини васийдан ёки ҳомийдан талаб қилиши шарт, васийлик ёки ҳомийлик тугатилганда эса васийликдаги ёки ҳомийликдаги муомалага лаёқатли шахс талаб қилишга ҳақли.

97. Васий ёки ҳомий томонидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини сақлашга ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқаришга доир мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда (мол-мулкни яроқсиз ҳолга келтириш, лозим даражада сақламаслик, мол-мулкни белгиланган мақсад учун сарфламаслик, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг қиймати пасайишига сабаб бўлган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга ошириш ва бошқалар) васийлик ва ҳомийлик органи бу ҳақда далолатнома тузиши ҳамда васийга ёки ҳомийга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида талабнома тақдим этиши шарт.

98. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.

99. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилганлиги тўғрисида, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлиб қолган шахслар бу ҳақда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳақиқатда турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт. Бундай маълумотларни олган васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир зарур чоралар кўриши шарт.


7. ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИКНИНГ ТУГАШИ


100. Васийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

васийликдаги шахс вафот этганда;

вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлганда;

вояга етмаган ота-онасига қайтарилганда;

васийликдаги шахс фарзандликка олинганда;

фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан тикланганда.

101. Вояга етмаган бола ўн тўрт ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугатилгач, васийнинг мажбуриятларини бажарувчи шахс белгиланган тартибда тайинланмаган ҳолда вояга етмаганнинг ҳомийси бўлиб қолади.

102. Ҳомийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:

ҳомийликдаги шахс вафот этганда;

ҳомийликдаги шахс вояга етганда;

ҳомийликдаги шахс ота-онасига қайтарилганда;

ҳомийликдаги шахс фарзандликка олинганда;

фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ҳақидаги суднинг қарори бекор қилинганда;

вояга етмаган тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация);

ҳомийликдаги шахс никоҳга кирганда;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг соғлиғи яхшиланганда.





Низомга

ИЛОВА



Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож

бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш, васийлик

ва ҳомийликни белгилаш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари
































1-босқич

    

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ФҲДЁ органлари, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар


    

1. Васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг аниқланганлиги тўғрисида далолатнома тузади.


2. Маълумотни васийлик ва ҳомийлик органига юборади.

     


аниқланган кундан бошлаб 7 кун мобайнида






































Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар


      

1. Васийлик ва ҳомийлик органига васий ёки ҳомий бўлишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этади.


2. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этади.

      


заруратга кўра



































V




























2-босқич

Васийлик ва ҳомийлик органлари


      

1. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганади ва тегишли далолатнома тузади.

       


шахслар тўғрисидаги маълумотлар олинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида

























      

2. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ҳисобга олади.


3. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитини, улар тақдим этган ҳужжатларни ўрганади, тегишли далолатнома тузади ва ҳисобга олади.


4. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.

       


мурожаат этилган кундан бошлаб 7 кун мобайнида







































V




























3-босқич

Васийлик ва ҳомийлик органлари


      

1. Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш учун ҳужжатларни туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.

       


Васий ёки ҳомий этиб тайинлаш мумкинлиги тўғрисида хулоса тузилган кундан бошлаб 7 кун мобайнида



























      

Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахслар, уларнинг мол-мулки ва жойлаштирилиши ҳақидаги маълумотларни туман, шаҳар ҳокимлигига давлат реестрига киритиш учун тақдим этади.

      


ҳар ойнинг 10-санасигача



































V




























4-босқич

Туман, шаҳар ҳокими


     

1. Ҳоким васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссияга ҳужжатларни тақдим этади.


2. Комиссия хулосаси асосида туман, шаҳар ҳокимининг васий ёки ҳомийни тайинлаш тўғрисидаги қарорини чиқаради.

        


1) ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида


2) 5 кун мобайнида






^









V





















Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия


     

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисида хулосани тайёрлайди.

       


ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида



































V




























5-босқич

Васий ёки ҳомий


    

1. Туман, шаҳар ҳокимининг қарорини олади.

       


қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 кун мобайнида























     

2. Васийлик ёки ҳомийлик мажбуриятларини амалга оширади.

      


белгиланган муддат мобайнида























     

3. Ўз мажбуриятларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.

      


ҳар йилнинг 10 январигача

































V




























6-босқич

Васийлик ва ҳомийлик органлари


     

1. Ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар турмуш шароитларини ва таъминотини текширади, бу ҳақда далолатнома тузади.

        


йилига камида икки марта























        

2. Васийлар ва ҳомийлар томонидан ўзларига юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади.


3. Васий ёки ҳомийнинг ҳисоботини қабул қилади.

       


доимо


ҳар йили 10 январгача
























>


       

4. Ҳомийликдагиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича судга белгиланган тартибда мурожаат қилади, кўрсатиб ўтилган масалаларни кўриб чиқишда суд мажлисларида қатнашади.

      


заруриятга кўра



















    

5. Васийлар ва ҳомийларни ўз вазифаларини бажаришдан озод қилиш, четлаштириш, шунингдек васийлик ва ҳомийликни тўхтатиш тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига илтимоснома киритади.

      






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 490-модда































Время: 0.2235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск