Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тожорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.01.2003 й. 1204-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 30.11.2002 й. 26/14-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 22 январда 1204-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 30 ноябрдаги

26/14-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари

ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия

этилаётган номзодларга нисбатан малака

талаблари қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1995 й, 12-сон, 247-модда) 51-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у тажорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқлигини аниқлаш тартибини белгалайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги матнларда "касбга мувофиқликни аниқлаш" деб юриталади) - банк иши ва амалиётини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга ҳамда бенуқсон ишбилармонлик ва жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир.


2. Касбга мувофиқликни аниқлашнинг асосий тамойиллари - очиқлик, кенгашлилик ва холисликдан иборат.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси (кейинги матнларда "Комиссия" деб юритилади) касбга мувофиқликни аниқловчи коллегаал орган ҳисобланади.


4. Мазкур Комиссияда тижорат банклари Бошқаруви раислари, раис ўринбосарлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимлар бундан мустасно), Бошқарув аъзолари, бош банкнинг бош бухгалтери, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)лари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тайинлаш учун тавсия эталаётган номзодларнинг касбга мувофиқлиги аниқланади.


5. Тижорат банклари Бошқаруви раислари, уларнинг ўринбосарлари, бошбухгалтерлари, вилоят ва туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар бу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:

олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган шахслар;

амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий ахволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилар (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);

ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш олиб бориш ва виждонан иш юритмасликни намоён қилган шахслар;

ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.

Алоҳида ҳолларда, тижорат банки Бошқаруви тавсияси асосида банкларнинг туман филиаллари бош бухгалтерлари лавозимларига иқтисодий ўрта махсус маълумотга эга бўлган номзодларни маълумоти бўйича Комиссия қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, тижорат банкларининг туман филиаллари раҳбарлари лавозимларига олий маълумотга эга бўлган ҳамда иқтисодий мутахассислик бўйича олий ўқув юртида таълим олаётган номзодлар тавсия этилиши мумкин.

6. Банк ёки филиал раҳбарлари бир банк таркибида бошқа филиалга ёки умуман бошқа банкка тенг лавозимларга ўтказилганида уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.


7. Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган ва тижорат банклари Бошқаруви раислари лавозимлари бундан мустасно) эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши масаласи тижорат банки Бошқаруви тақдимномаси асосида Комиссияни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, буни тасдиқловчи буйруқ нусхаси 3 иш куни муддат ичида Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг 1-иловада кўрсатилган ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари кўриб чиқиш учун 15 кун муддатда Комиссияга тақдим этилиши лозим.

8. Ушбу Низомнинг 4-бандида қайд эталган раҳбарлик лавозимларига тавсия эталган номзод узоғи билан 1 ой муддатгача мазкур лавозимда вазифани бажарувчи сифатида ишлаб туриши ҳамда шу муддат ичида Комиссия суҳбатидан ва (ёки) тест синовидан ўтиши шарт.

9. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари талабларига риоя қилмаган тақдирда, уларга нисбатан Марказий банк томонидан қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:

ўрнаталган минимал устав капитали миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима солиш;

ушбу ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда, банк филиалини ёпишгача бўлган чораларни кўриш.



II. МАЛАКАГА ДОИР ТАЛАБЛАР


10. Тижорат банклари томонидан раҳбарлик лавозимга тавсия этилаётган номзод қуйидагиларни билиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарларида ёриталган асосий масалалар моҳияти;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва банк фаолиятига оид қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президента фармонлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:

фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;

банк ҳисоботларини тузиш тартиби;

ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш тартиби;

банк ички кредит сиёсата ва кредитлаш тартиби;

кичик бизнесни кредитлаш тартиби;

омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;

банкни корпоратив бошқариш тартиби;

ички аудит вазифалари ва фаолияти;

эмиссия-касса операцияларини амалга ошириш тартиби;

чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тартиби;

пул муомаласини ташкил этиш масалалари;

Республика банк тизимида олиб борилаёттан кадрлар сиёсатанинг моҳията ва аҳамияти.

Шунингдек, номзод Базель қўмитасининг банк фаолиятига оид асосий тамойилларини билиши лозим.


11. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари), шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар банк тизимида етарли иш тажрибасига ҳамда охирги иш жойидан тавсияга эга бўлиши лозим.

12. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари), шаҳар ва туман бўлимлари бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар банк тизимида ва бухгалтерия соҳасида етарли иш тажрибасига ҳамда охирги иш жойидан тавсияга эга бўлиши лозим.


Ш. НОМЗОДНИНГ КАСБГА МУВОФИҚЛИГИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


13. Комиссия таркиби Марказий банк Раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибидаги ходимлар бошқа лавозимга ёки бошқа ишга ўттан тақдирда, қоидага кўра, улар ўрнига тайинланган ходимлар Комиссия таркибига тегишли буйруқ асосида кириталадилар.


14. Комиссия йиғилиши ва қарорлари унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори унда иштирок эттан аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


15. Комиссия раиси йўқлигида мажлисни унинг ўринбосари ўтказади.


16. Комиссия ишини ташкил этиш (хужжатларни қабул қилиш ва олдиндан таҳлил қилиш, Комиссия мажлиси баённомасини юритиш ва ҳ.к.) Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси томонидан олиб борилади.


17. Тижорат банклари тавсия этилаёттан номзодларга оид хужжатларни тақдим этадилар. Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси комиссиянинг барча аъзоларини мазкур ҳужжатлар билан таништириб чиқиши лозим.

Марказий банк зарурат туғилган ҳолларда, номзод тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайдиган ахборотларни номзоднинг ўзидан, шунингдек тегишли ваколатли идоралардан сўраб, аниқлаб олиши мумкин.


18. Тижорат банкларининг раҳбарлари лавозимга тавсия этилаётган номзодларнинг Комиссияга тақдим этилган хужжатларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.


19. Тижорат банкларидаги Марказий банк номенклатурасига кирадиган лавозимларга тавсия этилаётган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари дастлаб - тижорат банклари ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, сўнг Комиссияга тақдим этилади. Комиссия тижорат банклари томонидан тақдим зтилган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов хужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади.


20. Ходимнинг лавозимига мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор тижорат банкларига ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига етказилади.

Тижорат банклари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари тавсия этилган лавозимига мувофиқ деб топилган санадан бошлаб 10 кун муддат давомида лавозимига тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани мазкур тижорат банкининг ходимлар билан ишлаш бўлинмаси томонидан Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига тақдим этилиши лозим.

21. Фаолият кўрсатаёттан банк ёки банк филиалининг раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига тавсия этилган номзодлар мувофиқ эмас деб топилганда, тажорат банки (банк Кенгаши) Комиссия қароридан тегишли кўчирмани олганидан сўнг, 15 кун муддат ичида ушбу лавозимга бошқа малакали номзод(лар)ни тавсия этиши лозим.


22. Тавсия эталаётган лавозимга мувофиқ эмас, деб топилган номзодлар ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган лавозимларга тайинлаш учун камида бир йил муддат ўттандан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида” 1998 йил 24 сентябрдаги Р-896-сонли Фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбар ходимлар 1 йилдан сўнг Комиссияга қайта суҳбатга ва (ёки) тест синовига қўйилиши мумкин.

Бунинг учун қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

а) банк Бошқаруви раисининг тавсияномаси;

б) банк Кенгаши ёки Бошқарувининг камида иккита аъзосининг фикрномаси;

в) Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фикрномаси;

г) ходимнинг ўтган вақт мобайнида иш фаолияти натижалари, малакаси, назарий ва амалий билимларини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шундай тавсиялар берилган бўлса).

Тавсия этилаётган номзод учун аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган санадан 3 йил ўтгандан сўнг қўшимча равишдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.




1-ИЛОВА


Марказий банк Тижорат банклари ва улар

филиаллари раҳбарлари ва бош бухгалтерларининг

касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига

тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ:


- Бош банк Бошқаруви тақдимномаси (Банк Кенгаши тақдимномаси);


- Сўровнома;


- Таржимаи ҳол;


- ўқув юртини тугатганлиги тўғрисида диплом нусхаси (агар олий ўқув юртида ёки техникумда ўқиётган бўлса - ўқиётган жойидан маълумотнома);


- Охирги иш жойидан тавсифнома;


- тавсия этилаётган номзод билан республика банкида ўтказилган суҳбат баённомаси;


- 6 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли сурат;


- айни пайтда ишлаб турган банк томонидан тайёрланган номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;


- Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси Банк Кенгашининг розилик хати (Кенгаш аъзолари томонидан ўтказилган суҳбат варақаси илова қилинади).


- Номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (Бош банк ва унинг вилоятлардаги бошқармалари раҳбарларига 5 та, бош бухгалтерларига 3 та ҳамда шаҳар ва туманлардаги бўлим раҳбарларига 3 та, бош бухгалтерларига 5 тадан кам бўлмаслиги керак)


- турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома.


Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.


































Время: 0.1710
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск