Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2001 й. 289-сон "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2001 й.

N 289



БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобат муҳитини шакллантириш, тармоқ корхоналарининг замонавийлаштирилишини ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланишини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига замонавийлаштирилишини ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 майдаги 220-сон қарори билан ташкил этилган “Ўзбалиқ” давлат-акциядорлик корпорациясини давлат тасарруфидан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича махсус комиссиянинг:

- “Ўзбалиқ” давлат-акциядорлик корпорациясини “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясига айлантириш;

- “Қорақалпоқбалиқ” давлат-акциядорлик уюшмасини “Қорақалпоқбалиқ” уюшмасига айлантириш;

- савдо корхоналарини “Ўзбалиқ” тизимидан чиқариш ва уларнинг устав фондларидаги давлатга тегишли улушларни эркин бозорда тўлиқ сотган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига бериш назарда тутилган таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- республика балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу асосда аҳолининг кенг ассортиментдаги балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари қондирилишини таъминлаш;

- маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни ички ва ташқи бозорга етказиб беришни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

- балиқчилик, балиқ овлаш ва тармоқнинг қайта ишлаш корхоналарига бозор ислоҳотларини амалга оширишда, инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни уларни техника билан қайта жиҳозлашга, замонавийлаштиришга ва реконструкция қилишга жалб этишда кўмаклашиш;

- балиқларнинг овланадиган турлари бўйича балиқчилик хўжалиги ресурсларининг аҳволини аниқлаш, уларни сақлаш ва кўпайтириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, балиқчилик хўжалиги мелиорацияси, балиқ касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тадбирларини ўтказиш.


3. Қуйидагилар:

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси ижро этувчи аппаратининг ходимларининг чекланган сони 17 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) нафардан иборат бўлган тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;

- “Ўзбалиқ” давлат-акциядорлик корпорацияси таркибидан чиқарилаётган ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига берилаётган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси бошқаруви раисига ижро этувчи аппарат тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

“Ўзбалиқ” компанияси бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси тузилган шартномалари ва мажбуриятлари бўйича “Ўзбалиқ” давлат-акциядорлик корпорациясининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясининг устав фонди қайта ташкил этилаётган “Ўзбалиқ” давлат-акциядорлик корпорацияси, тугатилаётган “Ишлар бошқаруви” шўъба корхонаси, давлат корхоналари (“Аквакультура” илмий-тадқиқот институти, Ихтиопатология маркази, Минтақавий давлат балиқ питомниги) мол-мулкининг қиймати, шунингдек компания таркибига кирувчи хўжалик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушини бериш ҳисобига шакллантирилади;

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси устав фонди қуйидаги тартибда тақсимланади: давлат улуши - 51 фоиз ва эркин сотиш учун, шу жумладан хорижий инвес-торларга сотиш учун - 49 фоиз.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси билан биргаликда:

- 2001 йилнинг охирига қадар “Тошкент балиқ хўжалиги” ва “Сурхонбалиқ” давлат корхоналарини белгиланган тартибда хусусийлаштирсин ҳамда кейинчалик акция-ларнинг давлатга тегишли 25 фоиз улушини “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясининг устав фондига киритсин;

- жорий йилнинг охирига қадар тармоқнинг барча жамоа корхоналарини белгиланган тартибда мулкчиликнинг бошқа нодавлат шаклларига, шу жумладан хусусий мулкчиликка айлантирсин;

- 2001 йил 1 октябргача “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари устав фондларининг таркибини белгиланган тартибда ўзгартирсин, бунда акциялар пакетининг 25 фоизини давлат мулки, кўпи билан 10 фоизини меҳнат жамоаси аъзолари мулки этиб бириктириб қўйсин ва қолган қисмини эркин сотишга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотишга йўналтирсин.

6. Махсус комиссия (Ў.Т. Султонов) бир ой муддатда:

- “Ўзбалиқ” давлат-акциядорлик корпорациясини “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясига айлантириш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширсин, акциядорлар таъсис йиғилиши ўтказилишини, компания устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси акцияларининг давлатга тегишли улушини бошқариш бўйича давлат ишончли вакилини белгиланган тартибда тайинласин;

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналарнинг раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.


7. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 2002 йил 1 январгача, белгиланган тартибда:

- қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида уй-жой фонди улар жойлашган жойдаги ҳудудий уй-жой-коммунал-фойдаланиш бирлашмалари балансларига ўтказилишини;

- “Жиззахбалиқ” акциядорлик жамиятига қарашли кутубхона ва мактабнинг Жиззах вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 344-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Тармоқни тиклаш ва ривожлантириш жамЎармаси “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибида сақлаб қолинсин.

“Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тармоқни тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг янги тартибини бир ой муддатда қайта ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

10. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳри, Фарҳод кўчаси, 10-мавзе, 21а-уйга жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 июлдаги

289-сон қарорига

2-ИЛОВА



“Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибига

кирувчи корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. БАЛИҚЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ


1. “Андижон балиқ” акциядорлик жамияти

2. “Бухоробалиқсаноатсотиш” акциядорлик жамияти

3. “Қашқадарёбалиқчилик” акциядорлик жамияти

4. “Наманган балиқчилик хўжалиги” акциядорлик жамияти

5. “Пайариқ балиқ хўжалиги” масъулияти чекланган жамият, Самарқанд вилояти

6. Сирдарё балиқчилик комбинати” акциядорлик жамияти

7. “Янгиер балиқ” акциядорлик жамияти, Сирдарё вилояти

8. “Балиқчи” акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти

9. “Дамачи” акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти

10. Минтақавий давлат балиқ питомниги, Тошкент вилояти

11. “Тошкент балиқ хўжалиги” давлат корхонаси**

12. “Урай” акциядорлик жамияти, Фарғона вилояти

13. “Бешариқ балиқ хўжалиги” жамоа корхонаси*, Фарғона вилояти

14. “Хоразм балиқ маҳсулотлари” акциядорлик жамияти

15. “Азизбобо”, “Шералибобо”, “Абу Хурайра”, “Ат-Термизий” фермер хўжаликлари



II. БАЛИҚ ОВЛАШ КОРХОНАЛАРИ


16. “Қорақалпоқбалиқ” уюшмаси

17. “Сурхонбалиқ” давлат корхонаси**

18. “Жиззах балиқ” акциядорлик жамияти

19. “Айдаркўл” масъулияти чекланган жамият, Жиззах вилояти

20. “Балиқчилик” акциядорлик жамияти, Навоий вилояти

21. “Самарқанд балиқ хўжалиги” жамоа корхонаси*



III. ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ


22. “Мўйноқ балиқ-консерва комбинати” акциядорлик жамияти

23. “Балиқсавдо” савдо-воситачилик ёпиқ акциядорлик жамияти



IV. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ТАШКИЛОТЛАРИ


24. “Аквакультура” илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри

25. “Ихтиомарказ” давлат корхонаси, Тошкент шаҳри



V. ИНФРАТУЗИЛМА КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ


26. “Чиноз омихта ем заводи” акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти***

27. “Аланга” масъулияти чекланган жамият, Тошкент вилояти

28. “Хўжалик ҳисобидаги 3-таъмирлаш-қурилиш бошқармаси” масъулияти чекланган жамият, Фарғона вилояти


*) Белгиланган тартибда мулкчиликнинг бошқа нодавлат шаклларига айлантирилади.

**) Давлат тасарруфидан чиқарилади.

***) Акцияларнинг давлат улуши “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясига ишончли бошқарувга берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 июлдаги

289-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини

йўқотаётган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар

киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбалиқ” давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида” 1994 йил 18 августдаги 427-сон қарори;

- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 6 майдаги 220-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хат боши.


2. Вазирлар Маҳкамасининг “Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан фойдаланишни яхшилаш ва балиқ ресурслари муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1998 йил 11 майдаги 198-сон қарорининг 2, 3 ва 4-бандларидаги “Ўзбалиқ” давлат корпорацияси” сўзлари “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси” сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 277-сон қарорида ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби”да “Ўзбалиқ” давлат корпорацияси” сўзлари “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси” сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиЎининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат бошидаги “балиқчилик” сўзи “балиқ овлаш” сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 6 майдаги 220-сон қарори 2-бандининг биринчи ва бешинчи хат бошидаги “Ўзбалиқ” давлат корпора-цияси” сўзлари “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси” сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг “1999-2001 йилларда ва 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 14 июлдаги 344-сон қарорининг бутун матнидаги “Ўзбалиқ” корпорациясига ҳаволалар “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясига ҳаволалар билан алмаштирилсин.





































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск