Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1994 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1994 й.

N 171



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУЛКНИ ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 15 МАРТДАГИ

ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш Давлат дастури 1-иловага мувофиқ;

Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1994 йил 1 октябргача давлат бюджети маблағлари ҳисобига ташкил этилган нодавлат (касаба уюшмалари, "Ватанпарвар", матлубот кооперацияси ташкилотлари) ташкилотларнинг рўйхатини ҳамда уларнинг мол-мулки қийматини аниқлаш бўйича зарур ишларни 1994 йил 1 октябргача амалга оширсин ва уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида республика Ҳукуматига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажмунлари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда бир ой муддатда ёқилғи-энергетика, кон-қазиб олиш, пахтани қайта ишлаш тармоқлари корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштирищ тартиби ва механизми тўғрисида таклифлар киритсин, бунда ҳорижий инвесторларнинг сармояларини фаол жалб қилиш ва акцияларнинг назорат пакетини давлат иҳтиёрида қолдириш назарда тутилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Республика фонд биржаси ва Республика кўчмас мулк биржасининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари, уюшмалар, корпорациялар, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрдаги 426-XII-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини республика ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (коммунал мулк)га бўлиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қонун билан тақиқланмаган, 1994 йил 1 январдаги ҳолатига кўра асосий фондларининг баланс қиймати 5 млрд сўм-купондан кам бўлган, қиймати 5 млрд сўм-купондан кўп бўлганда эса  Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, давлат мулки объектларининг мулкчилик шаклини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


3. "Ўзистиқбостат" давлат қўмитаси бир ой муддатда:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, ҳокимликлар билан биргаликда қурилиши тугалланмаган объектларни кейинчалик хусусийлаштириш учун уларнинг рўйхатини тайёрласин ва Давлат мулки қўмитасига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва шаклини тасдиқласин, бунда мулкчилик шаклини ўзгартиришни дастлабки ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

10 кун муддатда хусусийлаштирилган корхоналар бўйича амортизациядан бюджетга ажратмалар ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун республика Ҳукуматига киритсин;

20 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда чет эллардаги молия бозорларида Ўзбекистон Республикасининг қийматли қоғозларини жойлаштириш усули тўғрисида таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига савдо ва аҳолига маиший ҳизмат кўрсатиш тармоқларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил топган монопол тузилмаларнинг рўйхатини ҳамда уларни майдалаштириш тартибини киритсин.


5. Корхоналари 1994 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва ҳусусийлаштириладиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва уларга амалий ердам берсинлар, мулкчилик шакли ўзгартирилаётган корхоналарнинг акцияларини республикада ва ҳорижда фонд биржалари орқали сотиш мақсадида реклама проспектларини тайёрласинлар.


6. "Ўздавтелерадио" компанияси, бошқа оммавий аҳборот воситалари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини белгиланган тартибда ёритишни, шунингдек, бозор иқтисодиётига кириш даврида унинг Ўзбекистон учун аҳамиятини тушунтиришни, акциялари эркин сотиладиган корхоналарни реклама қилишни, фуқароларни уларнинг мулк эгаси сифатидаги ҳуқуқларидан ҳабардор қилишни таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов

















Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск