Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2003 й. 36-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиштартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.01.2003 й.

N 36



ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, БАҲОЛАШ

ВА СОТИШТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотишни тартибга солиш мақсадида, шунингдек "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Низом 2003 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2003 йил 1 февралгача қарор қабул қилинган мол-мулк мазкур қарор билан тасдиқланган "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом" амалга киритилгунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ сотилади.

Бош прокурор, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Давлат божхона қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида 2003 йил 1 февралгача қарор қабул қилинган мол-мулкнинг 2003 йил 1 мартгача сотилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсинлар;

идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А.Азизов ҳамда Бош вазир ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                            И.Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 январдаги

36-сон қарорига

2-илова


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи билан давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 22 мартдаги 151-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 11-модда, 1997 й., 6-сон, 22-модда, 2001 й., 4-сон, 22-модда) мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкка оид қисми.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи билан давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 13 июндаги 295-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 22-модда) мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкка оид қисми.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорининг 9-банди. (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 22-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 1-2-сон, 13-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 9-модда.








Время: 0.1832
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск