Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2003 й. 43-сон "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2003 й.

N 43



"ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН" ЯНГИ

ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат транспорт коммуникацияларини, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, табиий ер ости бойликлари конларини ўзлаштириш лойиҳалари амалга оширилишини жадаллаштириш, шунингдек республика жанубий минтақаларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линиясининг айрим участкаларини:

"Тошгузар-Деҳқонобод" ва Бойсун-Қумқўрғон" участкалари бўйича 2003-2005 йилларда давлат бюджети маблағлари (20%) ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари (80%) ҳисобига;

"Деҳқонобод-Бойсун" участкаси бўйича 2004-2007 йилларда жалб этиладиган хорижий инвестициялар маблағлари ҳисобига босқичма-босқич фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги "Деҳқонобод-Бойсун" участкаси қурилишини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш учун Япониянинг тегишли Ҳукумат муассасалари билан имтиёзли узоқ муддатли йенлардаги кредитларни жалб этиш масаласи ишлаб чиқилишини таъминласинлар.

4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, бош лойиҳаловчилар ("Боштранслойиҳа" масъулияти чекланган жамият ва "Тоштемирйўллойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти), Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари янги темир йўл линиясининг тоғдаги "Деҳқонобод-Бойсун" участкаси тўлиқ ишга туширилгунга қадар "Тошгузар-Деҳқонобод" ва "Бойсун-Қумқўрғон" участкасидан чекланган, ёпиқ циклда фойдаланишни таъминловчи барча зарур лойиҳалаш ишлари ва қурилиш ечимларини назарда тутсинлар, бунда ушбу минтақаларнинг табиий-хом ашё ресурсларидан фойдаланиш учун транспорт боришини таъминлашни кўзда тутсинлар.


5. Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линиясини қуриш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун Қурилишнинг боришини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуришга субпудратчи ташкилотларни жалб қилиш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва ускуналар харид қилиш "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ўтказиладиган тендер савдолари асосида амалга оширилади, тендер савдолари натижалари кейинчалик Республика комиссияси билан келишилгандан кейин тасдиқланади.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси бош пудратчи ташкилотлар билан биргаликда Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси қурилиши учун субпудрат ташкилотларни, ускуналар ва материаллар етказиб берувчиларни танлаб олиш бўйича танлов савдолари (тендерлар)нинг сифатли ўтказилишини таъминласин.


7. Янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига бир пайтда олиб боришга рухсат этилсин.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси  "Тошгузар-Деҳқонобод", Деҳқон- обод-Бойсун" ва "Бойсун-Қумқўрғон" участкалари бўйича асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин, тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритсин.

Белгилансинки, бюджет маблағлари ҳисобига капитал маблағларни молиялаштиришни бошлаш лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштиришнинг белгиланган ҳажмларига мутаносиб равишда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси янги темир йўл линияси участкаларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш учун 2003-2007 йиллар инвестиция дастурларида давлат бюджети, компаниянинг ўз маблағлари ҳамда 2-иловага* мувофиқ жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига зарур капитал маблағларни назарда тутсинлар.


9. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобига бош пудратчилар ҳуқуқи билан белгиланган муддатларда алоқа линиялари ва бошқа муҳандислик коммуникациялари кўчирилишини ва қайта қурилишини таъминласинлар.

10. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзавтойўл" давлат концерни, истисно тариқасида, қурилиш даврида янги темир йўл линияси қурилишида фойдаланиладиган олиб келинаётган ускуналар ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг Республика йўл жамғармасига ажратмалари муддати "Ўзавтойўл" давлат концерни билан келишилган жадвалга мувофиқ кечиктирилсин.


11. Минтақанинг мураккаб табиий шароитларини ва ишларнинг кўчма характерини ҳисобга олган ҳолда "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" темир йўл линияси қурилишида бевосита банд бўлган ходимларнинг барча тоифалари иш ҳақига Қашқадарё вилояти бўйича 1,4 ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича 1,3 коэффициенти белгилансин.


12. "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси тасдиқланган лимитлар доирасида ва асосланган ҳисоб-китоблар бўйича қурилиш қатнашчиларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан мунтазам равишда узлуксиз таъминласин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

ўз вақтида ер ажратилишини ва қурилиш трассасидаги иморатлар бузилишини таъминласинлар;

пудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда зарур қурилиш ишларини ташкил этсинлар, қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бажарилишини назоратга олсинлар ҳамда қўйилган вазифаларни кўрсатилган муддатларда бажариш чора-тадбирларини кўрсинлар;

қурилиш қатнашчилари учун амалдаги нормаларга мувофиқ зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон (Қизил Октябрь)" янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш масалалари тўғрисида" 1995 йил 17 августдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск