Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2003 й. 44-сон "2003 йилда ғўзани плёнка остида ўстириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2003 й.

N 44



2003 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ПЛЁНКА ОСТИДА

ЎСТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чигитни плёнка остига эккан ҳолда Андижон технологияси бўйича ҳосил етиштириш асосида пахтачилик самарадорлигини ошириш, шунингдек 2003 йил ҳосили учун хўжаликларни полиэтилен плёнка билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг чигитни плёнка остига экиш ва 2003 йил ҳосили учун хўжаликларни полиэтилен плёнка билан таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. "Ўзбекнефтгаз" компанияси 2003 йилда чигит экиш учун полиэтилен плёнка ишлаб чиқарувчи заводларни хом ашё (гранулалар) билан 2-иловага мувофиқ таъминласин.


3. "Ўзкимёсаноат" компанияси, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари тайёр полиэтилен плёнканинг белгиланган сифат стандартларига мувофиқ равишда ишлаб чиқарилишини ташкил этсинлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Андуслубпахта" илмий-ишлаб чиқариш тижорат маркази билан биргаликда уларнинг ишлаб чиқарилишига қараб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга, кейинчалик республика пахтачилик хўжаликларига етказиб бериш учун, 1-иловага мувофиқ ҳажмларда ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.


4. Махфий.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси гранулалар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларга, полиэтилен плёнка ишлаб чиқарувчи заводларга хом ашё (гранулалар)ни ташиш, шунингдек тайёр маҳсулотни пахта етиштирувчи хўжаликларга етказиб бериш учун белгиланган тартибда темир йўл вагонлари узлуксиз берилишини таъминласин.


6. Қуйидагилар:

Шўртан газ-кимё комплекси 2003 йилда чигит экиш учун полиэтилен плёнка ишлаб чиқарувчи заводларга хом ашё (гранулалар) сотишда;

"Жиззахпластмасса" акциядорлик жамияти, "Андижонполиэтилени" қўшма корхонаси ва "Бешариқ" корхонаси пахта етиштирувчи хўжаликларга 1-иловага мувофиқ тайёр полиэтилен плёнкаси сотишда қўшилган қиймат солиғидан истисно тариқасида озод этилсин.


7. "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги машина-трактор парклари ва хўжаликлардаги плёнка остида чигит экиш учун мавжуд махсус чигит экиш сеялкалари ва мосламаларини ва уларнинг техник ҳолатини ўн кун муддатда хатловдан ўтказсинлар ва 2003 йил 20 февралгача уларни ишга тўлиқ тайёрлаб қўйсинлар.

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига биноан етишмаётган сеялкаларнинг 2003 йил 15 февралгача ишлаб чиқарилишини ва уларнинг хўжаликларга етказиб берилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 январдаги

44-сон қарорига

1-ИЛОВА



2003 йил ҳосили учун чигитни плёнка остига экиш

ва пахта етиштирувчи хўжаликларни полиэтилен

плёнка билан таъминлаш бўйича

ТОПШИРИҚ

тонна


Экин

майдони,

минг га


Полиэтилен

плёнкага

эҳтиёж, 1

гектарга 57 кг

ҳисобидан


"Андижон-

полиэтилени"

ҚҚда


"Жиззах-

пластмасса"

АЖда


"Бешариқ"

корхонасида

Қорақалпоғистон Республикаси


5

285

-

285


вилоятлар:







Андижон


104,2

5939

5939

-


Бухоро


15

855

-

855


Жиззах


11

627

-

627


Қашқадарё


20

1140

-

1140


Навоий


2

114

-

114


Наманган


37,8

2155

1856

299


Самарқанд


20

1140

-

1140


Сурхондарё


10

570

-

570


Сирдарё


6

342

-

342


Тошкент


24

1368

-

1368


Фарғона


45

2565


1891

674

Хоразм


20

1140

-

1140


Жами:


320

18240

7795

9771

674





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 январдаги

44-сон қарорига

2-ИЛОВА



Полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш учун

хом ашё (гранулалар) билан таъминлаш

ЖАДВАЛИ

тонна

Ойлар


Жами


шу жумладан заводлар бўйича:


"Андижон-

полиэтилени" ҚК


"Жиззахпластмасса"

АЖ


"Бешариқ"

корхонаси


январь


3962,8

1895,9

1886,5

180,4

февраль


3962,8

1895,9

1886,5

180,4

Ҳаммаси


7925,6

3791,8

3773,0

360,8












































Время: 0.2196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск