Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.01.2003 й. 37-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 январдаги

37-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (кейинги ўринларда Иқтисодиёт вазирлиги деб аталади)нинг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.


3. Иқтисодиёт вазирлиги қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган, мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ва комплекс дастурларини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, чуқур ишланган ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўтказилишини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади:

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётни мутаносиб ва динамик ривожлантиришни таъминлаш;

кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг етакчи ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

бой табиий ва минерал - хом ашё ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш ва илмий-техник потенциалдан самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган аниқ мақсадли таркибий сиёсатни амалга ошириш, экспорт имкониятини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодий тизимига кенг интеграциялашни таъминлаш;

янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш муаммоларини ҳал этиш, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасининг барқарор, изчил ўсишини, ижтимоий инфратузилманинг ривожланишини таъминлаш;

мамлакат минтақалари иқтисодиётининг мутаносиб ва комплекс ривожланишини, ишлаб чиқариш кучларининг мақбул ва самарали ривожланишини ҳамда республика ҳудудлари бўйича жойлаштирилишини таъминлаш.

Иқтисодиёт вазирлиги ўзига юкланган вазифаларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа ва ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплексига кирувчи вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан рўёбга чиқаради.

Иқтисодиёт вазирлигининг Умумиқтисодиёт комплекси фаолиятидаги мувофиқлаштирувчи роли Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Қўшма ҳайъат орқали амалга оширилади. Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Қўшма ҳайъат тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


4. Иқтисодиёт вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


5. Иқтисодиёт вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. Иқтисодиёт вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари марказий иқтисодиёт органлари, вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


7. Иқтисодиёт вазирлиги ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлатнинг бошқа органлари ҳамда жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


8. Иқтисодиёт вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, ўз ҳисоб-китоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб-китоб рақамларига эга бўлади.



II. ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар Иқтисодиёт вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

жамиятни ривожлантириш ва демократик қайта ўзгартиришлар мақсади ва устуворликларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор методлари ва механизмларини жорий этишнинг пухта ўйланган стратегияси ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, республиканинг, минтақаларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши даражасини комплекс равишда изчил таҳлил қилиш, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини асослаш;

иқтисодиётни ривожлантиришнинг кўп вариантли сценарийларини, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақалар, тармоқлар ва иқтисодиёт секторлари бўйича қисқа ва ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқиш;

муҳим қиймат, моддий ва меҳнат балансларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг пул-кредит агрегатлари, давлат бюджети параметрлари, ташқи савдо, тўлов баланслари ва тармоқлараро баланслар билан ўзаро боғлиқлигини таъминловчи таъсирчан механизмни шакллантириш;

бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта ва монополияга қарши сиёсатнинг умумий йўналишлари, табиий монополиялар маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар ва тарифларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, тўлов, молия ва моддий балансларни шакллантириш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;

демографик прогнозларни, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилиш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, одамлар фаровонлигини ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларнинг ўрта муддатли прогнозларини, тармоқларни ривожлантириш, замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, илғор, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш;

таркибий сиёсат мақсадларига эришишни, минтақаларни комплекс ривожлантиришни таъминловчи қисқа ва ўрта муддатли инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақбул суръатлари ва нисбатларини, минерал ва хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришни таъминловчи замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмасини, телекоммуникациялар воситаларини ривожлантириш;

экспорт потенциалини ривожлантиришни рағбатлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозларини тайёрлаш, республикани жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялаш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш;

республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция дастурларини амалга оширишга халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатларни иштирок этишга фаол жалб этиш мақсадида улар билан ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш жараёнида идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энергия самарадорлиги, энергиянинг тикланадиган манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.

махсус ваколатли давлат органи сифатида электрон тижорат соҳасида давлат томонидан бошқаришни амалга ошириш.


III. ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Иқтисодиёт вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

жамиятни ривожлантириш ва демократик қайта ўзгартиришлар мақсадлари ва устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва барқарор, мутаносиб ривожлантиришнинг пухта ўйланган стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради, бозор методлари ва воситалари асосида иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқади;

мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг мувозанатлилигини, мамлакатда мавжуд бўлган табиий, минерал-хом ашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат салоҳиятидан, шунингдек тегишли инфратузилмадан самарали фойдаланишни таъминлашни, уларни амалга оширишнинг зарур манбаларини белгилашни ҳисобга олган ҳолда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақалар, иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари бўйича қисқа муддатли ва ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

республиканинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи даражасини, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни чуқур таҳлил қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини белгилайди, иқтисодиётдаги номутаносибликларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш йўлларини асослайди, республика иқтисодиётининг ривожланиши аҳволи тўғрисида йиллик ва ҳар чораклик маърузалар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳар йилги кўп вариантли сценарийларини, муҳим қиймат, моддий ва меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқади, иқтисодиётни барқарор, динамик ва мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш йўлларини асослаб беради ва методларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта, нарх ва монополияга қарши сиёсатнинг умумий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашда, маҳсулотлар, товарлар ва хизматларга нархлар ва тарифларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришда, тўлов, молия ва моддий балансларни шакллантиришда ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишда қатнашади;

асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг пул-кредит агрегатлари, давлат бюджети параметрлари, ташқи савдо, тўлов ва тармоқлараро баланслар билан ўзаро боғлиқлигини таъминловчи таъсирчан механизмни шакллантиради;

ривожланишнинг аҳволи ва тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш асосида иқтисодиётда таркибий қайта ўзгартиришларнинг аниқ мақсадли сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, унинг комплекс ва самарали ривожланишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

углеводород хом ашё ва минерал-хом ашё ресурслари асосий турларини разведка қилиш, заҳираларини, қазиб олиш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва улардан фойдаланишнинг узоқ муддатли балансларини ишлаб чиқади;

ер-сув ресурсларини ўрганиш ва баҳолашни ташкил қилади, ер ва сув ресурсларининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли балансларини ишлаб чиқади ҳамда юқори самарали агротехнологияларни, ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини истиқболли жойлаштиришнинг илмий асосланган тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ер фондидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини асослайди;

конъюнктуранинг вужудга келган аҳволи бўйича мунтазам мониторингни амалга оширади, ундан келиб чиққан ҳолда тармоқлар ва тармоқлараро комплексларни ривожлантириш, уларни ресурсларни тежайдиган илғор технологиялар асосида модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, импортнинг ўрнини қоплашни янада мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий хом ашёни янада чуқур қайта ишлаш асосида бутловчи буюмлар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқади;

давлат инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради ҳамда давлат таркибий сиёсатининг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради, қурилишларнинг тегишли аниқ рўйхатларини келишиб олади, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, энг муҳим ва йирик инвестиция лойиҳаларининг йиғма экспертизасини ўтказади, марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни танлов асосида танлаб олишни ва уларнинг рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга оширади;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларга мўлжалланган демографик прогнозларни ишлаб чиқади, ижтимоий сиёсатни, шу жумладан иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ва уларнинг харид қобилиятини ошириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг айрим қатламларини аниқ тарзда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муҳофаза қилиш, халқнинг моддий фаровонлигини барқарор равишда жадал ошириш масалаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

меҳнат ресурслари бозори мутаносиблигини таъминлашдан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг барча соҳалари ва секторлари учун малакали кадрлар тайёрлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради;

маҳсулотлар экспорти ва импорти ҳажмлари ва тузилмасини чуқур таҳлил қилиш, экспортнинг ҳажмини ошириш ва унинг турларини кенгайтириш захираларини аниқлаш асосида экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва импортни, савдо балансини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда ҳар йилги экспорт, ташқи савдо ва тўлов балансларини тайёрлайди ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги иқтисодий сиёсат, ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар етказиб бериш (ишлар ва хизматларни бажариш) ҳажмлари ва таркибини белгиланган тартибда шакллантиради;

мамлакатнинг иқтисодий сафарбарлик режасини белгиланган тартибда шакллантиради ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

минтақавий иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозининг минтақавий аспектини шакллантиради, иқтисодиёт тузилмаларини жойлаштириш ва иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмасини такомиллаштириш стратегиясини асослайди, иқтисодиёт тузилмаларини (ишлаб чиқарувчи кучларни) жойлаштиришнинг ўрта муддатли даврга мўлжалланган схемаларини ишлаб чиқади;

давлат экология сиёсатини шакллантиришда ва амалга оширишда ҳамда Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади;

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Вазирлар Маҳкамасига йирик стратегик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга, норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга, иқтисодиётни чуқурлаштириш ва эркинлаштиришга йўналтирилган таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий ахборотлар тайёрлайди;

узоқ муддатли прогнозлар, ривожлантириш устуворликлари, таркибий ўзгартиришлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишлари асосида халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан биргаликда амалга ошириш таклиф қилинаётган устувор инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқади ва уларнинг портфелини шакллантиради;

халқаро молия тузилмалари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки), хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан республика учун муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга уларни жалб этиш юзасидан истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва таклифлар тайёрлайди;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишини, улар молиялаштириш ташкилотларига қўйиладиган стандартларга тўлиқ мувофиқ ҳолда зарурат бўлганда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини мувофиқлаштиради;

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламларини баҳолашнинг чораклик индикаторлари тизимини жорий этиш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва бизнес фаолияти амалиётида шакллантириш даражаси юзасидан тизимли мониторингни амалга оширади;

энергия ҳажмини янада қисқартириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларга энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек энергия самарадорлиги ва тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан мониторингни амалга оширади;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, республикадаги иқтисодий ва ижтимоий қайта ўзгартиришлар стратегиясидан келиб чиқиб инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш ва устувор инвестиция лойиҳалари портфелини янгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энергия самарадорлиги, энергиянинг тикланадиган манбаларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

электрон тижорат соҳасида давлат дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

бошқа манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

электрон тижоратни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда ва унинг ижросини таъминлашда иштирок этади;

электрон тижорат қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;

электрон тижорат соҳасида тадқиқотларни ва мониторингни ташкил этади;

вазирликка юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


IV. ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


11. Иқтисодиёт вазирлигига унга юкланган функцияларни амалга ошириши учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг ислоҳотларнинг энг муҳим устуворликларини прогнозлаш ва амалга ошириш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мутаносиб ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан сўраш ва белгиланган тартибда олиш;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича методик материаллар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Ҳукумати топшириғига кўра халқаро даражада ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш, хорижий давлатлар, савдо-иқтисодий иттифоқлар билан савдо-иқтисодий битимларни тайёрлашда ва тузишда, халқаро иқтисодиёт ва молия ташкилотлари, хорижий давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ишларида қатнашиш;

вазирлик доирасида иқтисодиёт соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни танлаб олиш учун ушбу ишларни бажариш юзасидан давлат буюртмасига мувофиқ танловлар эълон қилиш ва танлов комиссиялари тузиш;

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида олинган хорижий кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш;

илмий тадқиқотларга йўналтириладиган бюджет молия ресурсларини тақсимлашда қатнашиш;

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан республика иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, (зарурат бўлганда) саноат, транспорт ва бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг йирик объектларини жойлаштириш лойиҳаларини, уларнинг муайян даврда иқтисодиётнинг барқарор ишлаши талабларига мувофиқлиги юзасидан, экспертизадан ўтказиш ва ушбу масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича, ижро этувчи ҳокимият бошқа органларининг ва йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда кенгашлар чақириш;

қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқий нормаларга мувофиқ бошқа давлатларнинг иқтисодиёт идоралари билан прогнозлаш методологияси ва амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;

ўзига бевосита ёки ўзига қарашли бўлинмалар орқали юкланган вазифалар доирасида хорижий иқтисодий идоралар ва илмий институтлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

кадрлар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартибда идоравий ва илмий-ўқув марказлари, хўжалик ҳисобидаги консультация ва ахборот марказлари ташкил этиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун матбуот органлари таъсис этиш;

Иқтисодиёт вазирлиги тизимига кирувчи вазирликлар ва ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ вазирликнинг ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, Иқтисодиёт вазирлиги тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг ягона тизимини шакллантириш.


12. Иқтисодиёт вазирлиги иқтисодиётни самарали, барқарор ривожлантириш йўлларини белгилашнинг асосланганлиги ва методларининг ишлаб чиқилиши, Ҳукуматга тақдим этиладиган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг таҳлилий ҳужжатлари, таклифлари, прогнозлари ва дастурларининг объективлиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.



V. ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Иқтисодиёт вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Иқтисодиёт вазирининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар биринчи ўринбосари ва тўрт нафар ўринбосарлари бўлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра вазирга, вазир ўринбосарлари - вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади.

14. Иқтисодиёт вазири:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим йўналишларига раҳбарлиги юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари ва унга қарашли ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати штатлар рўйхатини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Иқтисодиёт вазирлигида Иқтисодиёт вазири (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Иқтисодиёт вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Вазирлик фаолиятининг мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ва комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттириш, макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётни барқарор, мувозанатли ва динамик ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган чуқур ишланган ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш, кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиётни шакллантириш, бой табиий ва минерал-хом ашё ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш ва илмий-техник салоҳиятдан самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган аниқ мақсадли таркибий сиёсатни амалга ошириш, экспорт имкониятини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётини жаҳон иқтисодий тизимига кенг интеграциялашни таъминлаш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш муаммоларини ҳал этиш, аҳолини аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳоли турмуш даражасининг барқарор, изчил ўсишини, ижтимоий инфратузилманинг ривожланишини таъминлаш, мамлакат минтақалари иқтисодиётининг мутаносиб ва комплекс ривожланишини, ишлаб чиқариш кучларининг мақбул ва самарали ривожланишини ҳамда республика ҳудудлари бўйича жойлаштирилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Иқтисодиёт вазирлиги ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Иқтисодиёт вазирлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари Иқтисодиёт вазирининг буйруқлари билан амалга оширилади. Иқтисодиёт вазири ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазири пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

16. Вазир ўринбосарлари Бош бошқарма бошлиқлари раҳбарлик қиладиган Бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимлар, гуруҳлар Иқтисодиёт вазирлигининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

Бошқарма бошлиқлари мақомига кўра бош бошқарма бошлиғига, бўлимлар бошлиқлари - бошқарма бошлиғига, гуруҳлар раҳбарлари эса - бошқарма бошлиғининг ўринбосарига тенглаштирилади.

Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма, бўлим, гуруҳ бошлиқлари Вазир қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

17. Иқтисодиёт вазирлиги ўз ҳузуридаги:

Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа;

Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази;

Вазирлик маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси;

"Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" журнали таҳририяти фаолиятига раҳбарлик қилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизими ташкилотлари ва муассасалари бошқарув аппарати ходимлари сони, шунингдек унинг марказий аппарати тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



VI. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


20. Иқтисодиёт вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


21. Иқтисодиёт вазирлиги ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мукофотлардан, қўшимча ҳақ, устама ва рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.


22. Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари лавозим маошларига муайян муддатли хизмати учун ҳар ойлик устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган Иқтисодиёт вазирлиги ходимларига муайян муддатли хизмати учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тўланади.

23. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Иқтисодиёт вазирлигининг Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет маблағлари ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари Иқтисодиёт вазирлиги ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.






































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск