Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.05.2001 й. 205-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 майдаги

205-сон қарорига

ИЛОВА



Банклар акцияларининг давлатга тегишли

пакетларини потенциал инвесторларга сотиш

бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисида

НИ3ОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом банкларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш масалаларини ҳал қилишда асосланганликни ва тезкорликни ошириш ҳамда хорижий сармояни жалб этишни фаоллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Низом Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хусусийлаштирилаётган банклар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Савдолар Комиссия томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.



II. КОМИССИЯНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- ваколатли давлат органлари ва хусусийлаштирилаётган банкларнинг, шунингдек жалб этилган техник молиявий ва бошқа консультантларнинг акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини (кейинги ўринларда тендер объекти деб аталади) сотишдан олдин тайёрлаш ва потенциал инвесторларга сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;

- техник молиявий ва бошқа консультантларни тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб этиш шартларини белгилаш;

- талабгорларнинг тендер объектини сотиб олиш бўйича энг фойдали таклифларини экспертизадан ўтказиш ва танлаб олиш;

- баҳолашнинг ошкоралиги, объективлиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш.


6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:

- тендер ҳужжатларини, тўловлар тартибини, тендер объектининг сотилиш баҳосини, тендерни ўтказиш усулларини, тендерда қатнашиш учун гаров ва тўлов миқдорини, таклифларни баҳолаш тартибини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

- потенциал инвесторларни ва тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб этиладиган молиявий консультантлар (экспертлар)ни танлаш шартлари ва мезонларини белгилаш ҳамда уларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

- тушган тендер таклифларини очиш;

- баҳолаш гуруҳининг тушган тендер таклифлари бўйича хулосаларини кўриб чиқиш ва тендер ғолибларини аниқлаш.



III. КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- ўзининг иш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер таклифларини баҳолаш учун баҳолаш гуруҳлари тузиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тендер объектининг бошланғич баҳосини талаб конъюнктурасига кўра ва аниқ портфелли ва стратегик инвесторлар мавжуд бўлган тақдирда ўзгартириш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига потенциал инвесторларга сотиладиган давлат улуши миқдорини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

- тендерни тайёрлаш ва ўтказиш учун танлов асосида экспертларни таклиф этиш, уларнинг фаолиятига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг молия секторини институционал ривожлантиришга берган қарз маблағлари, банкларни хусусийлаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш учун бошқа қарзлар ва грантлар, шунингдек банкларни хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш, кейинчалик харажатларни тендер объектини сотишдан тушган маблағ ҳисобидан қоплаш;

- давлат бошқаруви органларидан, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек хусусийлаштирилаётган банклардан ўзига юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш.


8. Комиссия қуйидагиларга мажбур:

- тендерларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва банкларни хусусийлаштириш учун қарз берадиган халқаро молия ташкилотлари тартиботларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил этиш бўйича қарорларини бажариш;

- тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб этиладиган экспертларни, шунингдек тендер объектини сотиб олишга потенциал инвесторларни танлаш бўйича тендерларнинг самарали ўтказилишини таъминлаш;

- Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорлар ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.



IV. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акииядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-илова билан белгиланган тартибда мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


10. Комиссия мажлислари заруриятга қараб унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирокида вақти-вақти билан ўтказилади. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб ҳисобланган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ифодалашга ҳақлидирлар.


11. Комиссия потенциал инвесторни танлаш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини қабул қилиш учун таклифлар киритади.


12. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолашнинг бориши тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиботига расман алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди.

Комиссия аъзолари кўрсатиб ўтилган ахборот ошкор қилинганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


13. Тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек тендер асосида экспертларни танлаш харажатлари ҳамда уларга мукофотлар тўлаш:

- халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг молиявий секторни институционал ривожлантиришга берган қарзи бўйича;

- Жаҳон банкининг бошқа қарзлари ва грантлардан;

- тендер объектини сотишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.


14. Тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун тендер асосида экспертлар таклиф этилган тақдирда, Комиссия Банкларни хусусийлаштириш бюроси ва эксперт ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳасини кўриб чиқади, қуйидагилар шартнома лойиҳасининг асосий мазмуни ҳисобланади:

- техник топшириқ;

- мукофотлаш суммаси;

- томонларнинг мажбуриятлари ва шартноманинг амал қилишини тўхтатиш шартлари.

Шартнома Комиссия томонидан маъқуллангандан кейин тузилиши мумкин.



V. БАҲОЛОВЧИ ГУРУҲ


15. Баҳоловчи гуруҳлар алоҳида банклар бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш бюросининг масъул ходимлари, хусусийлаштирилаётган банклар вакиллари, шунингдек зарурият бўлганда мустақил экспертлар, шу жумладан, хорижий экспертлар таркибида ташкил этилади.

Баҳоловчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади. Баҳоловчи гуруҳ иш режаси баҳоловчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.


16. Қуйидагилар баҳоловчи гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:

- тендер таклифларини олиш учун молиявий маслаҳатчилар (экспертлар)нинг ва потенциал инвесторларнинг дастлабки рўйхатини аниқлаш;

- тендер таклифларининг тендер ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини бахолаш;

- эксперт баҳолаш ва тушган тендер таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш.


17. Баҳоловчи гуруҳ раҳбари тендер объектини сотишдан олдин тайёрлаш учун жалб қилинадиган экспертларнинг, шунингдек тендер объектини сотиб олишга потенциал инвесторларнинг таклифларини кўриб чиқишда тендер комиссияси мажлисларида қатнашиши шарт.


18. Баҳоловчи гуруҳлар мажлислари қарорлари мажлисда қатнашган баҳоловчи гуруҳ барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва баҳоловчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

Қарор гуруҳнинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раҳбарнинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.



VI. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ


19. Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш бюроси Комиссиянинг тендер савдолари тайёрланиши ва ўтказилишини (тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш, шунингдек уларни тарқатиш, реклама иши, иш юритиш ва Комиссия ҳужжатларини расмийлаштириш) амалда ташкил этувчи ишчи органи ҳисобланади.


20. Комиссиянинг ишчи органи;

а) Комиссияга;

- техникавий, молиявий ва бошқа хил маслаҳатчиларни, шунингдек потенциал инвесторларни таклиф этиш юзасидан, уларнинг тендер объектини сотиш олдидан тайёрлашда ва сотиб олишда қатнашишлари шартлари бўйича таклиф киритиш;

- тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, савдоларни ўтказиш усули, тўловлар тартиби ва шартлари юзасидан таклифлар киритиш;

б) тендер ўтказилиши муносабати билан айрим масалалар бўйича тушунтиришлар бериш мақсадида тендер олдидан музокаралар ва конференциялар ўтказиш;

в) давлат бошқаруви органларидан, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек хусусийлаштирилаётган банклардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;

г) оммавий ахборот воситаларида тендер савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари тўғрисида эълонлар бериш ҳуқуқига эгадир.


21. Комиссиянинг ишчи органи:

- Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;

- тендер объектлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш, тартибга солиш ва қайта ишлашни амалга оширишга;

- бевосита ёхуд тендер объектини сотиш олдидан тайёрлаш учун жалб қилинган экспертлар билан биргаликда Комиссия тасдиқлаши учун киритиладиган техник топшириқ, контракт ва бошқа тендер ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда расмийлаштиришга;

- экспертларга ва потенциал инвесторларга тендер ва тендер объекти тўғрисидаги умумий мажбурий ахборотлар, шунингдек уларнинг сўровлари бўйича қўшимча ахборотлар ўз вақтида тарқатилишини таъминлашга;

- тендерлар ўтказиш юзасидан реклама-маърифий ишларни ташкил этишга;

- Комиссия мажлисларини чақиришнинг барча ташкилий масалаларини ҳал этишга;

- Комиссия иш ҳужжатларини аниқ ва тўлиқ юритишга, Комиссия хат-хабарлари ҳисобини олиб бориш ва таснифлашга, Комиссиянинг барча мажлислари протоколларини ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштиришга мажбурдир.



























Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск