Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 20.09.2014 й. 32/3-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.09.2014 й. 1863-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2014 й.

N 1863-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.09.2014 й.

N 32/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 11-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кун давомида қайта ишланган барча сўров турлари бўйича маълумот банк иш куни якунида БДМАБ томонидан солиштириш учун банкларга юборилади.".


2. 20-банд "ҳамда мижознинг олдин" деган сўзлардан кейин "БДМАБдан хос рақам олиб рўйхатдан ўтганлигини ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақлар банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади. Шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақ банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари асосида очиладиган ҳисобварақлар, кредит (ссуда), 22600 (22696 дан ташқари), 23100, 23200 (23206 дан ташқари) ва 23500 ҳисобварақлари бундан мустасно) ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади.".


4. 58-бандда "Ссуда ва махсус (232ХХ) транзит ҳисобварақлари" деган сўзлар "Мижознинг асосий депозит, ссуда ва махсус (232ХХ) транзит ҳисобварақлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 1-илованинг йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасига мувофиқ солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарори асосида ушбу солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"22" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 96-моддасига мувофиқ солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра суд қарори асосида ушбу солиқ тўловчининг банклардаги операциялари тўхтатиб турилган ҳисобварақлари суд қарори асосида қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 октябрь, 40-сон, 503-модда









































Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск