ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат корхоналари ва давлат

муассасаларини хўжалик жамиятларига

ўзгартириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат корхоналари ва давлат муассасаларини (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига ўзгартириш тартиботларини белгилайди.

2. Давлат ташкилотларини ўзгартириш давлат органининг, ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари муассисларининг таклифлари, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат ташкилотлари рўйхатлари) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади) асосан, ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.

3. Давлат ташкилотини ўзгартириш муддати ва шартларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма) томонидан амалга оширилади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари билан бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

4. Давлат ташкилоти ўзгартирилаётган хўжалик жамияти шаклини танлаш ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг фаолияти самарадорлигини ва ишлаб чиқариш кўламларини ошириш даражасини, асосий воситалари қийматини ва ўзгартирилаётган давлат ташкилоти муассисининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


5. Давлат ташкилотини ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган хўжалик жамиятининг муассиси, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки ҳудудий орган бўлиши мумкин.


II. ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

БЎЙИЧА ТАШАББУС КЎРСАТИШ


6. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун таклифлар ва буюртманомалар ташаббускорлар томонидан Агентликка ёки ҳудудий бошқармага берилади.

7. Давлат органининг, давлат ташкилоти муассисининг давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги таклифига:

ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг амалдаги мулкчилик шаклини сақлаб қолиш зарурияти йўқлиги ҳақидаги биринчи раҳбар томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулоса;

давлат ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва давлат муассасалари реестрига киритилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича;

таъсис ҳужжатлари нусхалари, давлат ташкилотининг кадастр ҳужжатлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори нусхалари илова қилинади.

8. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома:

нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки муассис билан келишган ҳолда унинг томонидан бунга ваколатланган шахс томонидан имзоланиши лозим;

жисмоний шахс номидан ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга ваколатланган шахс томонидан имзоланиши лозим.

Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги ариза электрон имзо билан тасдиқланган электрон шаклда Агентликнинг веб-сайтига ҳам юборилиши мумкин, шунда:

ариза берувчи - жисмоний шахс - фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, мобил телефон рақами, электрон манзилини кўрсатади;

ариза берувчи - юридик шахс - ташкилот номи, ташкилот СТИРи, ташкилот раҳбарининг мобил телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатади.

9. Агентлик ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида давлат ташкилотининг муассиси ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига давлат ташкилоти муассисининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим бўлган давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.

Агар давлат ташкилотининг ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш зарур бўлса, унинг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай давлат ташкилотининг ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш тўғрисида давлат ташкилотининг биринчи раҳбари, ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ва давлат ташкилотини ривожлантиришни назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Котибияти раҳбари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига ёки юқори турувчи ташкилот томонидан, агар у бўлмаган тақдирда - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган тегишли дастур (мактабгача тарбия, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) илова қилинган ҳолда асослантирилган хулосани тақдим этади.

Хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликка ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

10. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади, агар:

давлат ташкилоти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланилишига зарурат бўлса;

мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддатларга кўра, давлат ташкилотини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса киритилган бўлса;

дастурда ёки тармоқ жадвалида белгиланган муддатларда чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари хулосасига биноан тегишли давлат ташкилотини (таълим муассасалари, шу жумладан мактабгача тарбия, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича бундан мустасно) давлат ташкилоти муассиси (юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиши мумкин.

Бу ҳақда давлат ташкилоти муассиси (унинг юқори турувчи ташкилоти) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қарор қабул қилинган пайтдан 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.

11. Давлат ташкилотини ўзгартиришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборот Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида, сабаблари кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда ариза берувчига етказилади.

12. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган ҳудудий танлов комиссиясига (кейинги ўринларда - ҳудудий танлов комиссияси) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:

давлат ташкилотини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат ташкилотини кўздан кечириш далолатномаси, бинолар ва иншоотларнинг камида тўртта фотосуратини илова қилган ҳолда;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар;

кадастр ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси);

давлат ташкилоти муассиси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

ўзгартириш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.

Ҳудудий танлов комиссияси давлат ташкилотини ўзгартириш учун берилган буюртманомани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқади.

Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши зарур бўлса, ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига асосан берилган буюртманомани (таклифни) ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан давлат ташкилоти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.

13. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, буюртманома (таклиф) мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий бошқармага юборилади, ҳужжатлар ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий орган томонидан ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади.

14. Давлат ташкилотида унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида тайёрланади.


15. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий танлов комиссиялари ва Агентлик ҳар йили камида бир марта тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори бўйича хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.

Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотларининг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.

Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра ўзгартириладиган давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.

16. Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.


III. ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИНИ ЎЗГАРТИРИШ

УЧУН ТАЙЁРЛАШ


17. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда - Комиссия) тузади.

Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:

муассис;

ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар;

иқтисодиёт ва молия органи;

солиқ хизмати органи;

хизмат кўрсатувчи банк;

маҳаллий ижро ҳокимият органлари;

Кадастр агентлиги вакиллари киритилади.

Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

18. Комиссияни шакллантириш учун Агентлик ёки ҳудудий бошқарма тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Комиссия таркибига уларни киритиш учун номзодларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.

19. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, сўровнома келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ёзма равишда Агентлик ёки ҳудудий бошқармага Комиссия таркибига киритиш учун номзодлар ҳақидаги маълумотларни юборадилар ва келгусида уни Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шароитлар билан таъминлайдилар.

Комиссияда ишлаш вақтида Комиссия аъзосининг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланади.

Комиссия ўз фаолиятини бевосита ўзгартирилаётган давлат ташкилотида амалга оширади. Комиссия мустақил равишда ўз ишининг регламентини тасдиқлайди. Комиссия аъзолари қабул қилаётган қарорлари учун қонун ҳужжатларига биноан жавобгар бўладилар.


20. Комиссия фаолиятига раҳбарликни ва унинг ишини ташкиллаштиришни Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссия аъзоларига, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мансабдор шахсларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;

Агентлик ёки ҳудудий бошқармага Комиссия иши регламентини сурункали бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишли равишда алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритади.

21. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан, Комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатга эга ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига юбориш ҳуқуқига эга.

22. Давлат ташкилотини ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлади:

моддий ва номоддий активлар таркибини аниқлаш;

ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мол-мулклари сақланишини таъминлаш чораларини белгилаш;

давлат ташкилотини ўзгартириш пайтига қадар ижро этилмаган мажбуриятларни аниқлаш ва бу ҳақда ахборот тайёрлаш;

Агентлик томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича давлат ташкилоти ўзгартирилишини ўтказиш муддатлари ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда давлат ташкилотини ўзгартириш режасини тузиш;

янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари тайёрланишини ташкил қилиш;

бошқа масалаларни ҳал этиш.


23. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг мол-мулкини ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

24. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган сана бўйича ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли хатлов рўйхати билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ўтказилган хатлов якунларига кўра ушбу Низомнинг 4 - 9-иловаларига биноан шакллар бўйича хатловдан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


25. Иш якунлари бўйича Комиссия томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага:

хатловдан ўтказиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

Комиссия мажлисларининг баённомалари;

Комиссия аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;

ўзгартирилаётган давлат корхонасининг кадастр ҳужжатлари нусхалари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

молиявий (оралиқ) ҳисобот, аудиторлик ҳисоботи билан;

дебиторлик ва кредиторлик, шу жумладан, кечиктирилган қарздорликларнинг расшифровкаси (ёйиб кўрсатилган ҳолати);

давлат ташкилотига нисбатан мавжуд қўшимча юкламалар ёки чеклашлар тўғрисида ахборот;

давлат ташкилоти тўғрисидаги асосий маълумотлар - Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича;

давлат ташкилотини ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар режаси, янги вужудга келган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини илова қилган ҳолда;

зарурат бўлганда, давлат ташкилотининг мулкий мажмуасини реструктуризация қилиш ёхуд монополияга қарши қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотини бошқа усулда (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш) қайта ташкил этиш бўйича таклиф тақдим этилади.


26. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлари, архив ҳужжатлари, моддий маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат ташкилоти ўзгартирилган тақдирда, Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажариш бўйича таклиф тақдим этилади.


27. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг хусусийлаштирилмайдиган мол-мулки, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, янги вужудга келган хўжалик жамиятига ундан келгусида ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан бепул фойдаланишга берилади.


28. Комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин етти иш кундан кам бўлмаган муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:

тайёрланган материаллар ва ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун Комиссияга қайтаради. Агар Комиссия томонидан материаллар ва ҳужжатларни қайта тақдим этишда қайд қилинган камчиликлар бартараф этилмаган (ёки тўлиқ бартараф этилмаган) бўлса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янгиси тайинланади;

тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 25 ва 26-бандларига мувофиқ бўлганда давлат ташкилотини ўзгартириш режасини тасдиқлайди, баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилаётган давлат ташкилотини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.


29. Комиссия ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим. Агентликнинг ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан Комиссиянинг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

30. Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг хусусийлаштиришдан кейинги барқарор фаолият юритиши ва молиявий-иқтисодий ҳолатини таъминлаш, асосий ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган мулк ва асбоб-ускуналарни қисқартириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ва унинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлатга тегишли сотилаётган акциялари (улушлари) ликвидлилигини ошириш мақсадида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма билан тузиладиган шартномалар асосида, ихтисослаштирилган молиявий, техник ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини мустақил маслаҳатчилар сифатида жалб қилган ҳолда, ўзгартирилаётган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш мумкин.

Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Агентлик ҳайъати ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан ёки вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ ўзгартирилаётган давлат ташкилотлари бўйича) таркибига ўзгартирилаётган ушбу давлат органи кирадиган тегишли давлат органи билан (ёки давлат ташкилотининг муассиси билан) келишган ҳолда қабул қилинади. Бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинади.

31. Хусусийлаштириш дастури тасдиқланган пайтдан бошлаб ва давлат ташкилотларини ўзгартириш жараёни охирига етказилгунга қадар:

унинг муассислари томонидан давлат ташкилотини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш) ва тугатишни (белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш бундан мустасно) амалга ошириш;

ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг ўзининг тезкор бошқарув ҳуқуқида бўлган асосий фондларини бегоналаштириш, ҳисобдан чиқариш, гаровга бериш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этиш тақиқланади.



IV. ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ИЖРО ЭТИШ


32. Агентлик хусусийлаштириш дастурларида белгиланган шартлар ва муддатларда ўзгартиришни амалга оширувчи органни (Агентлик ёки ҳудудий бошқармани) белгилайди.

33. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Давлат ташкилоти акциядорлик жамиятига ўзгартирилаётганда бир вақтнинг ўзида буйруқ билан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тайёрланган унинг устави, устав фонди миқдори ва акциялар эмиссияси рисоласи тасдиқланади.

Давлат ташкилоти масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилаётганда буйруқ билан бир вақтнинг ўзида унинг устави, устав фонди (устав капитали) миқдори ва устав фондидаги давлат ихтиёрида қоладиган ва инвесторларга сотиладиган улушлар тасдиқланади.

34. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ, ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг устави, акциялар эмиссияси рисоласи Агентликнинг ёки ҳудудий бошқарманинг ваколатли раҳбари томонидан имзоланади (тасдиқланади), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарқатилади ва сақланади.

35. Давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқда янги вужудга келган хўжалик жамиятининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ижро қилишнинг аниқ муддатлари ва масъул шахслар кўрсатилади.

Бунда янги вужудга келган хўжалик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг раҳбарига юкланади.


36. Ушбу Низомга мувофиқ давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди.


37. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади:

давлат ташкилотини акциядорлик жамиятига ўзгартириш тўғрисидаги буйруқни;

ташкил этилган акциядорлик жамияти акциялари эмиссияси рисоласини юборади.

Акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ташкил этилган акциядорлик жамияти ижро этувчи органи томонидан ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

38. Янги вужудга келган акциядорлик жамияти шаклидаги хўжалик жамиятининг акциялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бепул амалга оширилади.

39. Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат рўйхатидан ўтказилган акциялар чиқарилишининг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда ҳисобга қўйилишини амалга оширади.


40. Давлат ташкилотини хўжалик жамиятига ўзгартириш тўғрисидаги ахборот Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан давлат ташкилотини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ имзоланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

41. Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.

Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг бошқарув органлари улар қайта сайлангунга қадар фаолиятини давом эттирадилар.


42. Янги вужудга келган хўжалик жамияти давлат ташкилотининг ўзгартириш пайтида мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг (шу жумладан, унинг ходимлари учун ижтимоий кафолатларнинг) ҳуқуқий вориси ҳисобланади.



V. ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШДА

КЕЛИШУВЛАР ТУЗИШ


43. Давлат ташкилотларини ўзгартиришда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ва янги вужудга келган хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари ўртасида муайян мажбуриятларни бажариш тўғрисида келишув тузилиши мумкин.

44. Муайян муддат мобайнида қуйидаги мажбуриятларни бажариш ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишувнинг шартлари бўлиши мумкин:

янги вужудга келган хўжалик жамиятининг муайян фаолият соҳасини сақлаш;

иш ўринлари сонини сақлаш ёки кўпайтириш;

янги вужудга келган хўжалик жамияти ходимларининг меҳнат шароитларини ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш;

экологик хавфсизликни таъминлаш чораларини амалга ошириш;

фуқаролик муҳофазаси, сафарбарлик, ижтимоий ва табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига молик объектлар ҳамда мол-мулкни асраш ва сақлаш.

Ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги келишувда янги вужудга келган хўжалик жамиятининг мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир ўтказувчи белгиланган қўшимча юкламалар ва чеклашлар ҳамда қуйидаги тарзда уларга риоя қилишнинг шартлари акс эттирилади:

янги вужудга келган хўжалик жамиятига ўзгартириш натижасида ҳуқуқи ўтган ер участкасининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартиришга тақиқ;

тўсиқсиз фойдаланиш, ўтиш, ўтиб кетиш, чегара, геодезия ва бошқа белгиларни жойлаштириш имконияти, электр энергияси узатиш, алоқа линияларини ва қувурларни, сув таъминоти, канализация ва мелиорация тизимларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш мажбурияти;

табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча юкламалар ва чеклашлар.


45. Келишув шартларининг бажарилишини назорат ва мониторинг қилиш Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилади.


VI. МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамият томонидан ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаси томонидан расмийлаштирилади, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди, жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.

47. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери янги вужудга келган хўжалик жамиятига ушбу жамият бошқарув органлари шакллантирилгандан сўнг ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.

48. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

49. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда унинг дубликати мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг) тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат олиш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади:

Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.


VII. ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ОРҚАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ (УЛУШЛАРИНИ) СОТИШ


50. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг давлат акцияларини сотиш Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


51. Давлат ташкилотларини ўзгартириш орқали ташкил этилган масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улушларини сотиш Масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат корхоналари ва муассасаларини

хўжалик жамиятларига ўзгартириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

ташаббускорлар:

давлат органи, давлат ташкилоти таъсисчиси, юридик ва жисмоний шахслар.


Кўриб чиқувчи орган:

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармалари, ҳудудий танлов комиссияси


      

1) Буюртманомалар ва таклифлар бериш.

2) Агентликнинг давлат корхонаси ёки муассасасини ўзгартириш жараёни бўйича ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари ва аризаларини кўриб чиқиш.

3) Хусусийлаштириш дастури (давлат корхоналари ва муассасалари рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш.

       


Буюртманомалар ташаббускорлик тартибида топширилади.


Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда бир ой ичида амалга оширилади.


Буюртманомаларнинг келиб тушишига кўра, лекин йилига камида бир марта.














2-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, баҳоловчи ташкилот



     

1) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат корхонаси ёки муассасасини ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия тузади.

2) Давлат корхонаси ёки муассасасининг мол-мулки ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказишни ташкил қилиш ва ўтказиш, хатловдан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.

3) Ўзгартириш бўйича Комиссия томонидан Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига тегишли қарорлар қабул қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.

4) Ўзгартирилаётган корхонани (муассасани) баҳолашдан ўтказиш.

5) Давлат корхонаси ёки муассасасини (зарурат бўлганда) хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш.

    


Комиссияни тузиш муддатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органи томонидан белгиланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

Комиссия ишининг умумий муддати у тузилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмайди.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.

Бир ҳафта муддатда.

Баҳолаш хизматларини кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатда.

Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш муддатлари ва шартлари Давлат комиссияси томонидан белгиланади.










3-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, рўйхатдан ўтказувчи органлар



    

1) Баҳоловчи ташкилотнинг давлат корхонасини ёки муассасасини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва ўзгартиришга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат корхонаси ёки муассасасини ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқариш.

2) Ташкил этилган хўжалик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш.

     


Давлат корхонаси ёки муассасасини ўзгартириш бўйича ҳужжатлар ижобий кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида.


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.











4-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, янги вужудга келган хўжалик жамияти


     

Муайян муддат ичида ижтимоий мажбуриятларни (фаолият соҳасини сақлаш, иш ўринлари сонини сақлаш ва кўпайтириш ва ҳ.к.)

       


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.






  



5-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш.


    

Янги вужудга келган хўжалик жамиятининг бошқарув органлари шакллантирилгандан сўнг 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда.

      





      





Низомга

2-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш N _______


       

    


(Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси)


_______ й. "___" _______________


Давлат корхонасини (давлат муассасасини) ўзгартириш учун

БУЮРТМАНОМА


ни

(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Жойлашган манзили:



(манзили, телефони, факси)

    

    

Муассис:

       

    

Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

       

(нодавлат юридик шахснинг номи)

     

(манзили, телефони, факси)

    

(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси)

      

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

       

(устав фондидаги давлат улуши - фоизларда, мавжуд бўлганда)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

      

(Ф.И.О., лавозими)

     


          


(имзо)


М.Ў.


__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш N _______


       

    


(Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси)


_______ й. "___" _______________


Давлат корхонасини (давлат муассасасини) ўзгартириш учун

БУЮРТМАНОМА


ни

(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Жойлашган манзили:



(манзили, телефони, факси)

    

    

Муассис:

       

    

Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

       

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

     

(манзили, телефони, факси)

    

(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

      

     

          


(имзо)


__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА



нинг


(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


асосий фондларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р


Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз




  


  

   








*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

5-ИЛОВА



нинг


(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


хатловдан ўтказиш давомида аниқланган, ўзгартирилаётган

давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) устав

фондига киритилмаган асосий фондлари

ДАЛОЛАТНОМАСИ

________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

6-ИЛОВА





нинг


(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш объектларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

7-ИЛОВА



нинг


(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Йил


Харажатлар ҳажми

минг руб, сўм-купон, сўм


Асос (бажарилган ишлар

далолатномаси, рақами ва санаси)


Изоҳ






ЖАМИ:





    

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

8-ИЛОВА



нинг


(давлат корхонасининг (давлат муассасасининг) номи)


ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник тавсифи


Ишлаб чиқарилган

йили


Сони


Баланс қиймати,

минг сўм


Изоҳ







         

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

9-ИЛОВА


         


ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа

табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқлар) хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ йил "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Табиий ресурсларнинг

номи


Объектнинг

жойлашган ўрни


Табиий ресурсларга

бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи давлат

далолатномаси


Кадастр

рақами


Ер участкасининг

умумий майдони


ҳужжат

бўйича


ҳақиқатда


1.

Ер участкаси







2.

Ер ости бойликлари







3.

Бошқа табиий ресурслар








а)








б)








в)







     

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

10-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ N _____________

         

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


          

паспорт серияси _____ рақами ____________ ким томонидан ва қачон берилган

                                                       (жисмоний шахслар учун)

СТИР________________, ЖШШИР



(жисмоний шахслар учун)


қийматидаги

(сўз билан)



га

(хусусийлаштирилган давлат мулкининг номи)



мулк ҳуқуқи берилди.

(ҳуқуқ турининг белгиси)


Ушбу ордер


томонидан


(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)



га асосан берилди.

(ордерни бериш асоси)


*Изоҳ_________________________________________________________

Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________

Агентлик директори (ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиги)

QR-коди

(Ф.И.О)

*) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда































Время: 0.1606
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск