язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда давлат акциялари деб аталади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

давлат акцияларини суднинг қарори асосида;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат акцияларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди;

акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш, Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига асосан.

2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) - фонд биржаси, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар;


биржа битими - биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг электрон шаклдаги фонд биржаси (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;


давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) - биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;


давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) - ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;


сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валюта (ЭАВ)да тўланадиган пул маблағлари;


Давлат тендер комиссияси - давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;


Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

эмитент - устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;


инвестициявий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ахборот меморандуми - акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;


лот - биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;


бошланғич нарх - давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;


давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) - сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;


биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар - биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий;


сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади)


қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) - қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;


сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси - қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;


талабгор - таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;


харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти).

3. Давлат акцияларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ёки эмитентнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат улуши сотиладиган эмитентларнинг рўйхатига) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастурлари деб аталади) асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади.

Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат акциялари мазкур давлат акцияларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.


4. Давлат акцияларини сотиш биржа ва биржадан ташқари савдоларда амалга оширилади.

Эмитент устав фондининг 10 фоизидан ошмайдиган давлат акциялари БТСТ савдоларига чиқарилади. Бунда савдога чиқарилаётган давлат акцияларининг ялпи номинал қиймати сотувчининг давлат акцияларини БТСТ савдоларига қўйиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган санадаги ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақининг 5000 бараваридан ошмаслиги лозим. Мазкур сумма ошиб кетган тақдирда, шунингдек агар давлат акциялари эмитент устав фондининг 10 фоизидан кўпроқни ташкил этса, савдога қўйиш биржа савдоларида амалга оширилади.


5. Давлат акцияларини биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига қўйиш миқдорлари сотувчининг буйруғи билан белгиланадиган лотларда амалга оширилади.


6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади, Давлат тендер комиссиянинг қарори билан келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилиши мумкин.

Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари нархини пасайтириш сотувчи билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади

Давлат акциялари бошланғич савдога қўйиш нархи 50 фоизгача пасайтирилгандан кейин бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда, сотувчи Давлат тендер комиссиясига келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллаш таклифини киритади. Бунда давлат акцияларини бошланғич савдога қўйиш нархидаги умумий пасайтириш уларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорида бўлиши мумкин.

7. Давлат акцияларини инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш давлат акциялари эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошганда танловда амалга оширилади, танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда эса - тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга оширилади.


8. Давлат акцияларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат акцияларини ЭАВ ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан давлат акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишлари мумкин.

9. Давлат акцияларини биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйиш сотувчи ёки сотувчининг воситачиси томонидан сотувчининг буйруғи ва (ёки) улар ўртасидаги шартномага асосан амалга оширилади.


10. Сотувчининг буйруғида:

сотиладиган давлат акцияларининг номи ва сони;

лот миқдори;

савдолар ташкилотчисининг номи;

бошланғич нарх (Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёхуд) ЭАВда);

давлат акцияларини сотиш муддати ва усуллари (биржа ёки биржадан ташқари савдолар, шунингдек ушбу Низомнинг 6-бандига биноан бошланғич савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади) кўрсатилади.

Буйруқда бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.


11. Давлат акциялари сотувидан тушган пул маблағлари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, белгиланган тартибда тақсимланади.

12. Давлат акцияларининг алоҳида ҳисоби Қимматли қоғозларнинг депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) томонидан юритилади.

Марказий депозитарий ҳар ойда ҳар ойнинг бешинчи санасигача Давлат рақобат қўмитасига ҳисоби юритилаётган давлат акциялари тўғрисидаги электрон шаклда тақдим этади.

13. Буйруқ қабул қилингандан ва давлат акцияларининг биржа ва биржадан ташқари савдоларга қўйилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур акциялар қайта баҳоланмайди.



II. ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИШ

ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ


14. Давлат акцияларини сотиш юзасидан давлат органи, хўжалик бошқаруви органи, эмитент, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга тегишли равишда таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.


15. Давлат органининг, хўжалик бошқаруви органининг ёки эмитентнинг давлат акциялари сотиш тўғрисидаги таклифига:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитентнинг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга тавсия этилаётган давлат акцияларини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;

эмитент тўғрисидаги маълумотлар - Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шакл бўйича;

эмитентнинг таъсис ҳужжатлари нусхаси илова қилинади.

Давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилган давлат органлари, хўжалик бошқаруви органи ёки эмитент уни кўриб чиқиш учун йиғим тўламайдилар.


16. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома:

нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим; (ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 661-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

жисмоний шахс номидан ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.

Давлат акцияларини сотиш учун буюртманомага Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси илова қилиниши лозим. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди.


17. Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат акцияларини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига уларни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.

Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасига ёки ҳудудий органга тақдим этилади.

Давлат акцияларини сақлаб қолишга эҳтиёж бўлган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат акцияларининг хусусийлаштирилиши рад этилганлиги ҳақида ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ахборот беради.


18. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:

эмитентнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари;

эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;

эмитентнинг тегишли объектлари кадастр ҳужжатлари нусхалари;

биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;

давлат улуши бўйича охирги уч йил ичида ҳисобланган ва тўланган (ёки тўланмаган) дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

жамият устав фондидаги давлат улушига ҳақиқий активларнинг (асосий воситаларни 1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги) нисбати тўғрисидаги ахборот;

сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.

Ҳудудий танлов комиссияси давлат акцияларини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқ кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади.

Давлат рақобат қўмитаси, зарур бўлганда, ҳудудий органдан эмитент тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.


19. Давлат акцияларини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий органга ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясида кўриб чиқишга юборилади.

20. Эмитентда унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда мазкур ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида тайёрланади.


21. Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий орган йилига камида бир маротаба ҳудудий танлов комиссиясига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.

Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида Давлат рақобат қўмитаси йилига камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилиши лозим бўлганлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат акцияларини хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан хусусийлаштириладиган давлат акцияларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритилади.

Хусусийлаштириш дастурига киритилган устав фондидаги давлат улуши сотишга таклиф этилаётган эмитентларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.

Хусусийлаштириш дастури Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Устав фондидаги давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган эмитентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.


22. Агар давлат акцияларини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.



III. ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ


23. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш тўғрисида эмитентга ёзма талабнома юборилади.

24. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.

Хатловдан ўтказиш далолатномалари ушбу Низомнинг 4 - 9-иловаларига биноан шакллар бўйича тузилади ва хатловдан ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


25. Эмитент томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш якунлари бўйича Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органга:

хатловдан ўтказиш комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

хатловдан ўтказиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;

хатловдан ўтказиш комиссияси раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;

эмитент ижро этувчи органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;

дебиторлик ва кредиторлик, шу жумладан, кечиктирилган қарздорликларнинг расшифровкаси (ёйиб кўрсатилган ҳолати);

эмитентнинг Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича паспорти, фотосуратлар (тўрттадан кам бўлмаган) илова қилинган ҳолда;

асосий воситаларнинг фотосуратлари (фотосуратларнинг сони мол-мулк таркибидан келиб чиққан ҳолда белгиланади) тақдим этилади.


26. Эмитент томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган:

тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун эмитентга қайтаради;

тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ бўлганда, баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат акцияларини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.


27. Давлат акцияларининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг акциялар қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органнинг буйруғига асосан амалга оширилади.


28. Давлат акцияларини сотиш усули, муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тендер комиссиясининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.


IV. СОТИЛАДИГАН ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШ


29. Сотиладиган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш сотувчи, эмитент ёки сотувчининг воситачиси томонидан ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

30. Сотишга тавсия этилаётган давлат акциялари тўғрисидаги эълон (кейинги ўринларда эълон деб аталади) "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий нашрларида, шунингдек сотувчининг ва (ёки) сотувчи воситачисининг веб-сайтида давлат акцияларини биржа ва БТСТ савдоларига қўйиш белгиланган санадан, танловда сотилган тақдирда - танлов таклифлари конвертлари очиладиган санадан, тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотилган тақдирда - талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўладиган санадан камида ўттиз кун олдин чоп этилади.

31. Эълон қуйидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим:

сотувчининг ва (ёки) унинг воситачисининг номи, уларнинг боғланиш маълумотлари, жумладан почта манзили, электрон почтаси манзили, телефонлар, телефакс рақамлари ва веб-сайти;

биржа ёки биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг номи;

давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи;

эмитентнинг номи ва почта манзили;

эмитентнинг фаолият соҳаси;

давлат акцияларининг умумий сони, тоифаси, устав фондидаги фоизи ва давлат акцияларини савдога қўйишнинг бошланғич нархи;

эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) ва охирги уч йил ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот.

Эълонда бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.


32. Талабгор давлат акцияларининг сотувчиси ва эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.



V. ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ БИРЖА

САВДОЛАРИДА СОТИШ


33. Давлат акцияларини биржа савдоларида сотиш ушбу Низомда ва биржа савдоси қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


34. Давлат акцияларини сотиб олиш учун харидор (харидорнинг воситачиси) биржа савдолари бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин Ҳисоб-китоб-клиринг палатасида (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) харидор (харидорнинг воситачиси) сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида пул маблағларини депозитга қўйиши шарт. Пул маблағлари давлат акцияларининг ва харидор воситачисининг номини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда депозитга қўйилиши мумкин.

Пул маблағлари харидорнинг воситачисини кўрсатмасдан депозитга қўйилган тақдирда ҲККПга топшириқ-шартноманинг нусхаси тақдим этилади.


35. ЭАВ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг депозит қўйилган санадаги курси бўйича ўтказилади.

36. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан харидорнинг (харидор воситачисининг) ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.


37. Давлат акциялари сотиб олинганда топшириқ-шартномада харидорнинг давлат акциялари қийматини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилиши шарт.


38. ҲККП биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда биржага харидор воситачисини кўрсатган ҳолда депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва юборади.

39. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан биржага биржа савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.


40. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисоб рақамига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭАВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.

41. ҲККП биржа битими бўйича пул маблағларининг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:

клиринг операциясини амалга оширади;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;

Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;

сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


42. Харидор (харидорнинг воситачиси) томонидан тўлов муддати бузилган тақдирда биржа битими бекор қилинади. Бунда ҲККП харидор томонидан депозитга қўйилган пул маблағларидан белгиланган тартибда тақсимланадиган биржа битими суммасининг 5 фоизи миқдорида сотувчининг фойдасига жарима ҳамда биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини ушлаб қолади ва қолган пул маблағларини харидорнинг ҳисобварағига қайтаради.


43. Биржа савдолари ҳақиқий эмас деб топилган ёки биржа битими бекор қилинган тақдирда аввал сотилган давлат акциялари:

аввал сотилган давлат акцияларининг савдолар натижалари ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган санада шаклланган нархи бўйича, аввал сотилган давлат акциялари бўйича агар савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошмаган бўлса;

агар савдолар якунларини ҳақиқий эмас деб топилган санадан бошлаб ёхуд агар савдога қўйиш ва биржа битимини аввал сотилган давлат акциялари бўйича бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошган бўлса, белгиланган тартибда такрорий баҳолашдан кейин биржа савдоларига қўйилиши лозим.

44. Давлат акцияларини савдолардан олиш сотувчи воситачиси томонидан сотувчининг ёзма топшириғига кўра навбатдаги савдо сессияси бошлангунга қадар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

агар давлат акциялари биржа савдоларига бошланғич қўйиш нархининг 50 фоизигача қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллангандан кейин бир ой мобайнида сотилмаганда;

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ эмитентнинг давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганда;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганда.


44-1. Агар Давлат тендер комиссиясининг савдога чиқариш бўйича номинал қийматдан паст бўлмаган қийматгача қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисидаги қарори қабул қилинса, давлат акциялари аввал чиқарилган савдоларнинг бир хил савдо майдончаларида сотилиши мумкин.

45. Ушбу Низомнинг 44-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда савдолардан олинган давлат акциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколати доирасида қабул қилинган тегишли қарорига асосан:

давлат тасарруфида қолади ва (ёки) кейинги хусусийлаштириш дастурларига киритилади;

бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритилиши мумкин.



VI. ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ БТСТда СОТИШ


46. Давлат акцияларини БТСТда сотиш ушбу Низомга ва БТСТ ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


47. Давлат акцияларини сотиб олиш учун қатнашчи БТСТда савдолар бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин ҲККПда қатнашчи сотиб олиш ниятида бўлган давлат акциялари бошланғич нархининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларини депозитга қўйиши шарт.

Пул маблағлари қатнашчининг номини кўрсатмасдан ҲККПда депозитга қўйилган тақдирда, топшириқ-шартноманинг нусхаси тақдим этилади.


48. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҲККП томонидан қатнашчининг ёзма аризасига кўра ариза олинган кундан бошлаб беш банк куни ичида пул маблағлари депозитга қўйилган валютада қайтарилади.


49. ҲККП БТСТ ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган муддатда БТСТ ташкилотчисига қатнашчининг депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва юборади.

50. ҲККП Марказий депозитарийнинг маълумотларига асосан БТСТ ташкилотчисига БТСТ савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади.


51. ҲККП давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин:

клиринг операциясини амалга оширади;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;

Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;

сотувчига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


52. Давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда улар ушбу Низомнинг 43-бандида назарда тутилган тартибда белгиланадиган нарх бўйича БТСТ савдоларига ушбу Низомда белгиланган тартибда қўйилиши лозим.

53. Сотувчи ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган ҳолларда давлат акцияларини БТСТ савдоларидан олади.

Бунда давлат акциялари ушбу Низомга мувофиқ айнан шу турдаги савдоларга қўйилади.


54. Агар давлат акциялари БТСТга қўйилган бошланғич нархнинг акция номинал қийматигача пасайтирилгандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаса, давлат акциялари уларни ушбу Низомнинг 45-бандига мувофиқ тасарруф этиш учун БТСТдан олинади.


XII. ЭМИТЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


93. Харидор ва эмитент давлат акцияларини инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш шартномасини тузишлари шарт, унда қуйидаги мажбурий шартлар бўлиши лозим:

инвестиция сифатида киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;

инвестиция сифатида киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш;

инвестиция киритишнинг пулли ёки бепул тавсифи;

киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тавсифда киритиладиган тақдирда) ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни бажариш ёки харидорнинг эмитент устав фондидаги улушини, унинг томонидан сотиб олинган давлат акцияларига мулк ҳуқуқини қўлга киритгандан кейин кўпайтириш (капитализация қилиш).

Инвестициядан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.


94. Харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши давомида эмитент қуйидагиларга мажбур:

харидорга, харидор томонидан ўзининг инвестициявий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириши билан боғлиқ бўлган объектдан ва у ҳақдаги ахборотдан эркин фойдаланишига рухсат бериш;

харидорнинг талаби бўйича олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда инвестициявий (ва ижтимоий) мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш;

харидорга давлат акцияларининг олди-сотди шартномаси ва бизнес-режага мувофиқ инвестициявий (ва ижтимоий) мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик;

харидорни инвестициявий (ва ижтимоий) мажбуриятлар бажарилиши давомида молиявий-иқтисодий кўрсаткичлардаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш.



XIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


95. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашаётган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва маҳфийлигини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.


96. Давлат акцияларини сотишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА


Давлат акцияларини сотиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

        

Ташаббускорлар:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи; эмитент; юридик ва жисмоний шахслар.


1. Таклиф ва аризаларни бериш.


Буюртманомалар ташаббускорлик тартибида топширилади.



Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи

2. Давлат рақобат қўмитаси ёки давлат акцияларини сотиш жараёнини бошлаш бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан таклиф ва аризаларни кўриб чиқиш.


Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда бир ой ичида амалга оширилади.

Давлат рақобат қўмитаси, Ҳудудий танлов комиссияси

3. Хусусийлаштириш дастури (акциялари сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига ёхуд ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш. Таклифлар ва аризалар бериш.


Буюртманомаларнинг келиб тушишига қараб, лекин йилига камида бир марта.







2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, эмитент, баҳоловчи ташкилот


1. Тасдиқланган Дастурга мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи эмитентга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш.


         

Давлат рақобат қўмитаси томонидан аниқланадиган муддатларда, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.




2. Эмитент томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, хатлов ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.


3. Тегишли қарор қабул қилиш учун эмитент томонидан Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.


Бир ҳафта муддатда.

4. Давлат акцияларини баҳолашни ўтказиш.

Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.

     







3-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


          

Эмитент тақдим этган баҳоловчи ташкилотнинг корхонани баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва ҳужжатлари асосида Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги буйруқни чиқариш.

Бунда давлат акцияларини сотувга қўйиш қуйидагича амалга оширилади:

- БТСТда биржадан ташқари савдоларга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакети эмитент устав фондининг кўпи билан 10 фоизини ташкил этса;

- биржа савдоларига қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакетининг миқдори эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошмаса;

- танловга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакетининг миқдори эмитент устав фондининг 50 фоизидан ортиқ бўлса.

            


Давлат акциялари бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида.









4-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи , унинг воситачиси


Ахборотни ошкор қилиш ва сотишга таклиф қилинаётган давлат акциялари бўйича ОАВда ва сотувчининг ёки унинг воситачисининг веб-сайтида эълон қилиш.


        

Биржа савдолари ва БТСТ биржадан ташқари савдоларига қўйиш белгиланган санадан, танловда тўғридан-тўғри сотилган тақдирда - танлов таклифлари конвертлари очиладиган санадан - талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўладиган санадан камида ўттиз кун олдин.

       









5-босқич

   

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, унинг воситачиси, савдолар ташкилотчилари

   


Давлат акцияларини сотиш.


Белгиланган муддатларда.



         





Низомга

2-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш N _______


         



(Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи)


_______ йил "___" _______________


Давлат акцияларини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА


нинг

(акциядорлик жамиятининг номи)


давлат акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Жойлашган манзили:



(манзили, телефони, факси)

     

   

Идоравий мансублиги:

    

     

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

        

(нодавлат юридик шахснинг номи)

     

(манзили, телефони, факси)

     

(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси)

    

     

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

      

(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

       

(Ф.И.О., лавозими)

        



(имзо)


__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш N _______


         



(Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органи)


_______ йил "___" _______________


Давлат акцияларини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА


нинг

(акциядорлик жамиятининг номи)


давлат акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Жойлашган манзили:



(манзили, телефони, факси)

     

   

Идоравий мансублиги:

    

     

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

        

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

     

(манзили, телефони, факси)

     

(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

        

        



(имзо)


__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА





нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


асосий фондларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











      

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

5-ИЛОВА



нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


хатловдан ўтказиш давомида янги аниқланган асосий фондлари

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

6-ИЛОВА



нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш объектларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

7-ИЛОВА



нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Йил

Харажатлар ҳажми

минг руб, сўм-купон, сўм


Асос (бажарилган ишлар

далолатномаси, рақами

ва санаси)


Изоҳ






ЖАМИ:





     

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

8-ИЛОВА



нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа

табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқлар) хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Табиий ресурсларнинг

номи


Объектнинг

жойлашган ўрни


Табиий ресурсларга

бўлган ҳуқуқни

тасдиқловчи давлат

далолатномаси


Кадастр

рақами


Ер участкасининг

умумий майдони


ҳужжат

бўйича


ҳақиқатда


1.

Ер участкаси







2.

Ер ости бойликлари







3.

Бошқа табиий ресурслар








а)








б)








в)







Комиссия раиси



Комиссия аъзолари






Низомга

9-ИЛОВА



нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ*

________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник тавсифи


Ишлаб чиқарилган

йили


Сони


Баланс қиймати,

минг сўм


Изоҳ







Комиссия раиси


Комиссия аъзолари



*) Давлат кўчмас мулк объектлари мулкий мажмуа сифатида сотилган тақдирда.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда