Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2014 й. 282-сон "Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2014 й.

N 282



ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни янада такомиллаштириш ва сифатини ошириш, иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва тадбиркорлик соҳасини бизнес жараёнларини самарали бошқариш вазифаларини замонавий талаблар даражасида ҳал этиш қобилиятига эга бўлган бошқарув кадрлари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби (кейинги ўринларда Олий бизнес мактаби деб аталади):

бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мустақил олий таълим муассасаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Олий бизнес мактаби "бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration-MBA") мутахассислиги бўйича икки йиллик магистратура таълим дастури бўйича ўқитишнинг кундузги шакли бўйича ўқиш якуни бўйича магистр даражасини ва давлат намунасидаги диплом берган ҳолда бошқарув кадрларни тайёрлайди;

Олий бизнес мактаби магистратурасига очиқ танлов асосида олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини битиргандан кейин камида уч йиллик иш стажига эга ва 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан тест синовлари ўтказиш йўли билан хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари қабул қилинади;

Олий бизнес мактабида хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар, жумладан кичик бизнес субъектларининг магистр даражасига эга бўлган ёки дипломли мутахассис ҳисобланган раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш "раҳбар ходимлар учун бизнесни бошқариш" ("Executive MBA") ихтисослиги бўйича махсус таълим дастури бўйича амалга оширилади;

ўқиш даврида Олий бизнес мактаби тингловчиларининг эгаллаб турган иш ўринлари сақлаб қолинади ҳамда улар белгиланган тартибда олий таълим муассасалари талабалари учун амалдаги базавий стипендия миқдорини 1,2 мартага оширган ҳолда стипендия тўловлари билан таъминланадилар;

Олий бизнес мактабини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошқаради.


3. Қуйидагилар:

Олий бизнес мактабининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Олий бизнес мактаби магистратурасини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Олий бизнес мактабига "бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - MBA") мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш йиллик қабул квотаси сони 75 киши этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий бизнес мактаби билан биргаликда:

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига - "бизнесни бошқариш" магистратура мутахассислигини киритсин;

"бизнесни бошқариш" мутахассислиги бўйича давлат таълим стандартининг, тегишли ўқув режалари ва дастурларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

Олий бизнес мактаби магистратурасига қабул қилишда кириш тест синовларининг фан бўлимлари рўйхатини танқидий қайта кўриб чиқсин ва белгиласин.


6. Васийлик кенгаши (Азимов Р.С.) Олий бизнес мактаби раҳбарияти ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Олий бизнес мактаби уставини;

Олий бизнес мактаби магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Етакчи хорижий ва мамлакатимизнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, бизнес мактаблари, халқаро молия-иқтисодиёт ташкилотлари ва бошқа идоралар ҳамда тузилмалар мутахассисларидан Олий бизнес мактабининг профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Олий бизнес мактаби бир ой муддатда:

Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда магистрлар тайёрлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ Олий бизнес мактабининг ўқув дастурларини ва унда ўқитиладиган ўқув фанлари рўйхатини тасдиқласин;

2011 - 2014 йилларда Олий бизнес мактабида ўқишни муваффақиятли тугатган битирувчиларга ушбу қарор билан белгиланган намунадаги диплом берилишини таъминласин;

битирувчиларнинг касбий ўсиши ва тадбиркорлик ютуқлари доимий мониторингини олиб борган ҳолда уларнинг доимий равишда янгиланиб турадиган ягона маълумотлар базасини ташкил этсин.


8. Олий бизнес мактабига:

республика, шунингдек хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини бошқарувни ташкил этиш, ўқув ва илмий-методик ишларни олиб бориш учун контракт асосида жалб этиш;

республика фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича хорижий профессорлар ва ўқитувчилар яшаши ва транспорт хизматларига харажатларни миллий валютада тўлаш ҳуқуқи берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий бизнес мактаби буюртманомалари бўйича ўқув жараёнида иштирок этадиган хорижий мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибига консуллик йиғимлари ундирмасдан кириш визалари берилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўқув жараёнида иштирок этадиган хорижий мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг давлат божлари ундирмасдан вақтинчалик прописка қилинишини ҳамда вақтинчалик прописка муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 октябрдаги

282-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий

бизнес мактабининг васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, Кенгаш раиси


Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари


Вахабов А.В.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Хидоятов Д.А.

-

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Файзуллаев Ш.Н.

-

"Ўзбекнефтгаз" МХК раиси


Ибрагимов Н.С.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Хайдаров И.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Салимов А.Ҳ.

-

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг раиси


Акрамов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси раиси


Исмоилов Ж.Б.

-

"Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Алиев М.Г.

-

Олий бизнес мактабининг директори, Кенгаш котиби


          






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 8 октябрдаги

282-сон қарорига

2-ИЛОВА



(титул варағи)


(ГЕРБ)






OLIY BIZNES MAKTABI





_______________________________________






TНE НIGНER SCНOOL OF BUSINESS



















(1-бет)

      

OLIY BIZNES MAKTABI



       





DIPLOM





                





MBA N 000000




                      



Davlat attestatsiya komissiyasining

20__ yil "___" _______dagi ____-sonli qaroriga binoan



                            



____________________________________________ ga

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

         

Biznes boshqaruvi magistri



darajasi berildi.




Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi


Direktor


M.O`. Qayd raqami N ______

Toshkent sh. "__" _________ yil

(berilgan sana)








(2-бет)

       

TНE НIGНER SCНOOL OF BUSINESS

        



               





DIPLOMA





                





MBA N 000000




                    



In accordance with the decision of

the State Attestation Commission

N ____ of "___" _______ 20___



                                 



____________________________________________

is awarded degree of

         

Master of Business Administration



            




Chairman of the State

Attestation Commission


Director


P.S. Registration N ______

Tashkent "___" _____________








      



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 507-модда






























Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск