ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

3-ИЛОВА



Масъулияти чекланган жамиятлар устав

фондлари (устав капиталлари)даги давлат

улушларини сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини (бундан буён давлат улуши деб юритилади) хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат улушини суднинг қарори асосида сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жамият - устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган масъулияти чекланган жамият;


давлат улуши савдолари (савдолар) - сотувчи ёки аукцион ва танловларни ташкил этиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда ўтказиладиган ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат улушини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;

савдолар ташкилотчиси - сотувчи ёхуд сотувчи билан тузилган шартномага асосан "Е-auksion" электрон савдо платформасида аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилот (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилот деб юритилади);

талабгор - савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);


қатнашчи - аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;


ваколатли вакил - қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;


сотувчи - Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма);

харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари);


Давлат комиссияси - Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;

Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ танлов - танловнинг давлат улушини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ танлов - танловнинг танлов ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;


танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, қатнашчиларга қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;


танлов ҳужжатлари - давлат улуши тўғрисида, танлов шартлари ва тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат савдо ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;


танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда олди-сотди шартномасини тузиш таклифи;


савдоларни ўтказиш санаси - аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;


сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат улуши учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) пул маблағларида Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;

инвестициявий мажбуриятлар - давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан жамиятга инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - давлат улушларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


аукцион - мусобақалашиш асосида харидорни аниқлаш шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ аукцион - аукционнинг давлат улушини сотиб олиш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ аукцион - аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;


тўғридан-тўғри музокаралар - сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар;


бошланғич нарх - давлат улушини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.


3. Давлат улушини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг, жамиятнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (жамиятларнинг рўйхатларига) (бундан буён матнда хусусийлаштириш дастурлари деб юритилади) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.

Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат улушлари мазкур давлат улушларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.

Давлат улушларини сотиш муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат комиссияси ёхуд берилган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

Савдоларда давлат улушини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.

4. Давлат улушларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини ЭАВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат улушларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.


II. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ СОТИШ

ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ


5. Давлат улушини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, жамиятнинг ўзи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

6. Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг, жамиятнинг ўзининг давлат улушини сотиш тўғрисидаги таклифига:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки жамиятнинг ўзининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат улушини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича жамият тўғрисидаги асосий маълумотлар;

жамиятнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари илова қилинади.

7. Давлат улушини сотиш учун буюртманома:

нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим;

жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича унинг ўзи ёки бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши лозим.

8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат улушини сотиш учун буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида тегишли давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига, қатнашчиларга уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.

Давлат органининг ёки хўжалик бошқаруви органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган хулоса сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тақдим этилади.

Муайян давлат улушини давлат мулкида сақлаб қолиш эҳтиёжи мавжуд бўлган тақдирда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида мазкур давлат улушини сотиш рад этилганлиги ҳақида ариза берувчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

9. Давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий бошқармага тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма давлат улушини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:

жамиятнинг таъсис ҳужжатлари нусхалари;

жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

жамиятнинг кадастр ҳужжатлари нусхалари;

биринчи раҳбар томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;

давлат улуши бўйича охирги уч йил ичида ҳисобланган ва тўланган (ёки тўланмаган) дивидендлар суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига ҳақиқий активларнинг (асосий воситалар 1 январга ҳар йили қайта баҳолангандан кейин) нисбати тўғрисидаги ахборот;

сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.

Ҳудудий танлов комиссияси давлат улушини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик, зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан жамият тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.

10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади.

11. Жамиятда унинг тегишли объектларига оид кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади.


12. Давлат улушларини сотиш бўйича тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Агентлик ва ҳудудий танлов комиссияси буюртманомаларни (таклифларни) тушишига қараб, йилига камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича сотиладиган давлат улушлари бўйича хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида таклиф киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат улушларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.

Хусусийлаштириш дастурига киритилган, устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.

Хусусийлаштириш дастури Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган жамиятлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.


13. Агар давлат улушини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ёзма шаклда бу ҳақдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.

14. Давлат улушлари жамият иштирокчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан жамият иштирокчисининг улушини сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга ошириш тартибида сотиб олиниши, ёхуд қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомда белгиланган тартибда аукцион, танлов ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилиши мумкин.



III. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ


15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома юборилади.

16. Хатловдан ўтказиш оралиқ баланс тузилган санадаги ҳолати бўйича амалга оширилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланиши лозим.

Хатловдан ўтказиш далолатномалари ушбу Низомга 4 - 9-иловаларга биноан шакллар бўйича тузилади ва хатловдан ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


17. Мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш якунлари бўйича жамият томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага:

хатловдан ўтказиш комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

хатловдан ўтказиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;

хатловдан ўтказиш комиссияси раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;

жамият ижро этувчи органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган охирги йил учун молиявий ҳисоботлар (1 ва 2-шакллар) нусхалари;

дебиторлик ва кредиторлик, шу жумладан, муддати ўтказиб юборилган қарздорликларнинг ёйилмаси;

фотосуратлар (тўрттадан кам бўлмаган) илова қилинган ҳолда жамиятнинг Агентлик томонидан тасдиқланган шакл бўйича паспорти;

асосий воситаларнинг фотосуратлари (фотосуратларнинг сони мол-мулк таркибидан келиб чиқиб белгиланади) тақдим этилади.


18. Жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин бир ҳафта муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:

тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун жамиятга қайтаради;

тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ бўлганда, баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат улушини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади.


19. Савдога қўйишда давлат улушининг бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг улуш қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.

Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:

давлат улушини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат улуши "E-auksion" электрон савдо платформасидаги аукцион савдоларига чиқарилганда.

20. Давлат улушини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

21. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ихтисослаштирилган ташкилот томонидан унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади, агар сотувчи ва ихтисослаштирилган ташкилот ўртасида тузиладиган шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

Давлат улушлари сотувчининг ўзи томонидан сотиладиган ҳолларда сотувчи ҳам савдолар ташкилотчиси сифатида қатнашиши мумкин.



IV. ДАВЛАТ УЛУШИНИНГ ЖАМИЯТ ҚАТНАШЧИЛАРИ ЁКИ

ЖАМИЯТНИНГ ЎЗИ ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИНИШИ


22. Давлат улушининг бошланғич нархи белгилангандан кейин Агентлик ёки ҳудудий бошқарма жамият қатнашчиларини ва жамиятнинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) мазкур жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Жамиятнинг ёхуд унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда давлат улушини сотиш олди-сотди шартномасини тузиш орқали ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ сотувчи томонидан белгиланган нарх бўйича амалга оширилади.


23. Жамиятнинг бир нечта қатнашчилари давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган тақдирда, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини ушбу қатнашчиларга уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари миқдорига мос равишда сотади.

24. Жамият қатнашчилари ва жамиятнинг ўзи давлат улушини сотиб олишни рад этган ёхуд Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг хатига жамият хабардор қилинган кундан бошлаб бир ой ичида жавоб бўлмаган тақдирда, башарти жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат улуши ушбу Низомда белгиланган тартибда савдоларда сотилиши мумкин. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқаради, унда давлат улушининг бошланғич нархини, сотиш шартлари ва савдолар турини тасдиқлайди.

25. Давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва давлат улуши савдоларга қўйилиши тўғрисида тегишли хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин, мазкур давлат улуши қайта баҳоланмайди.



V. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ АУКЦИОНДА СОТИШ


26. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:

ихтисослаштирилган ташкилот билан давлат улушини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, унда шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, ихтисослаштирилган ташкилот ҳамда сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;

аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди ;

ўзининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади (ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳолларидан ташқари).

26-1. Давлат улушини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда аукцион ҳайъати ташкил этилмайди.

27. Ихтисослаштирилган ташкилот, сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:

аукционда қатнашишга буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;

очиқ аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;

талабгорларнинг аукционда қатнашишга буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;

ёпиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномаларни (бундан буён матнда ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;

талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;

ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар сонидан аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;

аукцион қатнашчиларига қатнашчининг тартиб рақами кўрсатилган чиптани ва махсус рақамли белгини беради;

очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича аукционга қўйилган давлат улуши тўғрисида қўшимча ахборот беради;

очиқ аукцион якунлари тўғрисидаги ахборот чоп этилишини амалга оширади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


28. Очиқ аукцион тўғрисидаги (ёпиқ аукцион тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;

аукционга қўйилган давлат улушларининг миқдори;

сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;

жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;

аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;

гаровга қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа телефони.


29. Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.


30. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида қонунчиликда белгиланган миқдорда закалат тўлаши лозим.

31. "E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.

40. Давлат улушларини сотиш бўйича аукционлар давлат улушининг бошланғич нархи қадамба-қадам оширилган тарзда савдолашиш тарзида ўтказилади.

46. Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан эътиборан икки ой мобайнида ҳар ўн кунда бир маротаба ўтказилади.


VI. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ ТАНЛОВДА СОТИШ


47. Танловни ўтказиш учун сотувчи:

давлат улушларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузади, унда шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши лозим;

танлов санаси, шартлари ва турини белгилайди;

ўзининг расмий веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

47-1. Давлат улушини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда танлов ҳайъати ташкил этилмайди;

"E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, танловни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва танлов натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

49. Ихтисослаштирилган ташкилот сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:

сотиш учун қўйилаётган давлат улуши, жамият тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;

илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида очиқ танлов якунлари ҳақидаги ахборотни танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида чоп этади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

50. Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, алоқа телефони, телефакси, электрон почта манзили;

танловга қўйилган давлат улушининг миқдори;

сотилаётган давлат улушининг бошланғич нархи;

инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;

мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;

жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;

талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

давлат улушининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг чекланган муддати;

закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

танлов ҳужжати ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.


51. Ёпиқ танловни ўтказишда сотувчи нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан белгилайди, ихтисослаштирилган ташкилот уларга танлов таклифлари билдирилган конвертлар очилиши белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин танлов таклифлари илова қилинган ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарномани юборади. Ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ва танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.


52. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш сифатида қонунчиликда белгиланган миқдорда закалат тўлаши шарт.

63. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


TT = (T * 0,8) + (И * 0,2), бунда:


ТТ - қатнашчининг танлов таклифи;

Т - давлат улуши учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;

И - инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.

65. Танловлар биринчи танлов ўтказилган санадан эътиборан бир ой мобайнида ҳар ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.


VIII. АУКЦИОН ВА ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


67. "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича олди-сотди шартномалари электрон савдолар баённомаси асосида расмийлаштирилади.

68. Ғолиб олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:

сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади;

сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.

Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.

Олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига унинг тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.

69. Аукцион ёки танлов ғолиби олди-сотди шартномасини имзолашдан ва давлат улушини сотиб олиш бўйича, шунингдек келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур давлат улушини сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.


IX. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ

МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИШ ОРҚАЛИ СОТИШ


70. Давлат улушини тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотиш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


71. Ушбу Низомнинг 46 ва 65-бандларида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган аукцион (танлов) бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин, шунингдек танлов шартларига тўлиқ мос келадиган битта хам буюртманома келиб тушмаган ҳолатларда, аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи давлат улушларини сотиш бўйича уларни аукционга (танловга) қўйишда белгиланган бошланғич нархи бўйича оферта қилишга таклифномани (кейинги ўринларда таклифнома деб аталади) "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида чоп этади.

73. Таклифнома сотувчи томонидан талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тугашининг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади ва у қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почтаси манзили;

сотишга таклиф қилинаётган давлат улушининг миқдори;

жамиятнинг номи, жойлашган жойи, фаолияти соҳаси;

музокараларни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

олди-сотди шартномасини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловларининг таклиф қилинаётган суммаси, инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар, уларнинг шакли, киритиш муддати ва шартлари);

мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;

талабгорлардан таклифларни қабул қилишнинг тугаш санаси ва вақти.


74. Талабгорларнинг таклифлари сотувчига бевосита ёки почта орқали, шахсан ёхуд ўзининг ваколатли вакили орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:

нодавлат юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

елимлаб ёпилган конвертга солинган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифлар:

сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);

талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланади.

75. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан улар берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


76. Сотувчи томонидан талабгор билан музокаралар ўтказилади, уларнинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.

Баённома асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва буйруқ чиқарилгандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда талабгор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда олди-сотди шартномасини тузади.

Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат улуши учун энг кўп сотиб олиш нархини, таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестициявий мажбуриятларни бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда, бошқалардан олдин таклиф берган талабгорга устунлик берилади.


X. ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ

ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ


77. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби (қатнашчи) томонидан оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномаси тузилади.

Аукцион (танлов) ўтказиш ёки оферта қилишни таклиф этиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг - балансда сақловчининг иштирокида тузилади.

Олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.


78. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:

тарафларнинг номи ва манзиллари;

олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;

сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;

тарафларнинг мажбуриятлари, жумладан сотилган давлат улушига бўлган мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатни бериш;

олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;

низоларни ҳал қилиш тартиби, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;

тарафларнинг кафолатлари тарзидаги иловалар.

Олди-сотди шартномасида зарур бўлган қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:

харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;

тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат улушидан харидор томонидан фойдаланиш шартлари;

харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва тақдим этиш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш муддати;

харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандларининг бажарилиши мазмунининг таърифи, муддатлари, улар амалга оширилганлиги фактини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.


79. Агентлик, ҳудудий бошқарма томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.

80. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, у сотиб олиш тўловларини чет эл валютасида амалга оширган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда пул ўтказиш санасидаги курс бўйича харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ўтказиб берилиши мумкин.


81. Савдолари якунлари бекор қилинган, ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган давлат улушларини савдоларга қўйиш давлат улушининг савдолар бекор қилинган (ҳақиқий эмас деб топилган), ёхуд олди-сотди шартномаси тузилган санада шаклланган нархи бўйича - агар муддати савдолар якунларини бекор қилиш ёки савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш, ёки ҳақиқий эмас деб топиш санасидан бошлаб икки йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.

Бунда давлат улуши ушбу Низомнинг V, VI ва IХ бўлимларига мувофиқ тегишли равишда айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.


82. Агар савдолар якунлари ҳақиқий эмас деб топилган санадан бошлаб, агар, ёхуд савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш, ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ортиқ бўлган тақдирда давлат улуши белгиланган тартибда такроран баҳоланиши лозим.


XI. ДАВЛАТ УЛУШИНИ СОТИШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ВА ҲУҚУҚНИ БЕЛГИЛОВЧИ

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


83. Олди-сотди шартномасини тузгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.

84. Давлат улушларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.

Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича давлат улушларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Сотиб олиш тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.

Давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:

Фд=Қд*(МБд/365)*Кд

Бунда:

Фд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;

Д - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;

Қд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;

МБд - Марказий банкнинг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади;

Кд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.

Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.

Харидор сотилган давлат улуши учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.


85. Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади.

86. Инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз ҳамда сотиб олиш тўловларини бир йўла тўлаш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:

давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;

харидорга ушбу Низомга 10-иловага биноан шакл бўйича жамият устав фондидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатни (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) беради, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.

87. Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича (давлат улуши жамиятнинг ўзига сотилган ҳолатлар бундан мустасно) олди-сотди шартномалари доирасида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари қисман амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида сотувчи:

давлат улуши сотилганлиги тўғрисида жамиятни хабардор қилади;

харидорга олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилгунга ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" сертификатни беради.

88. Харидор томонидан олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилингандан кейин харидор сотиб олинган давлат улушига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади.

Бунда, харидор томонидан сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмаган муддатда унга Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси қўйилади.

88-1. Давлат улуши белгиланган тартибда жамиятнинг ўзига сотилган тақдирда, жамият томонидан сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ амалга оширилиб ҳамда олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар, жумладан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар (мавжуд бўлган тақдирда) белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган кундан ўн иш куни ичида жамиятга сертификат берилади.

89. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатнинг бланкаси махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.

91. Сертификат йўқолганда унинг дубликати тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.

Сертификат дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.


XII. ЖАМИЯТ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


92. Жамиятнинг ижро этувчи органи сотилган давлат улушига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаши шарт.


93. Инвестициявий мажбуриятлар билан биргаликда олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва жамиятнинг ижро этувчи органи харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишлари шарт, унда қуйидагилар бўлиши лозим:

инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;

инвестициявий мажбуриятлар ҳисобига киритилган хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлардан ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш шартлари;

инвестициялар киритишнинг пулли ёки бепул хусусияти шартлари;

киритилган инвестицияларни қоплаш (инвестициялар пулли тусда киритиладиган тақдирда) ёки давлат улушига мулк ҳуқуқи қўлга киритилгандан кейин харидорнинг жамият устав фондидаги улушини кўпайтириш.

Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.


94. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида жамиятнинг ижро этувчи органи қуйидагиларга мажбур:

харидорга инвестиция объектига (жамиятга) эркин кириб-чиқиш ва унинг тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишга рухсат бериш;

харидорнинг талаби бўйича инвестициявий мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳужжатларини тақдим этиш;

олди-сотди шартномасига ва инвестициялар киритиш режасига мувофиқ инвестициявий мажбуриятларини бажаришида харидорга тўсқинлик қилмаслик;

инвестициявий мажбуриятларини бажариши давомида жамиятнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар тўғрисида сотувчини хабардор қилиш.


XIV. САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШДА

ҚАТНАШАДИГАН ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


96. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат улушларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартлари бажарилиши, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва маҳфийлиги таъминланиши учун жавоб беради.


97. Жамиятнинг ижро этувчи органи қонун ҳужжатларига мувофиқ;

жамият мол-мулкининг сақланиши, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларнинг ўз вақтида киритилиши ва уларнинг тегишли давлат органида рўйхатдан ўтказилишининг таъминланиши;

ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


98. Сотувчи, савдолар ташкилотчиси ва қатнашчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.



XV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


99. Давлат улушларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Масъулияти чекланган жамиятлар устав

фондлари (устав капиталлари)даги

давлат улушларини сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташаббускорлар:

давлат органи;

жамият;

юридик ва жисмоний шахслар -

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси, ҳудудий танлов комиссияси


         

Таклифлар ва аризалар бериш.


Буюртманомалар ташаббус кўрсатиш тартибида топширилади.

Давлат акцияларини сотиш жараёни юзасидан ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни Агентлик ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан кўриб чиқиш.

Буюртманомалар хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бир ой муддатда берилади.

Агентлик, ҳудудий танлов комиссияси


Хусусийлаштириш дастури лойиҳасини (устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушлари сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхатини) шакллантириш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш.

       


Буюртманомалар қабул қилинишига кўра, лекин йилига камида бир маротаба.







2-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


        

Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси жамиятга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш тўғрисидаги талабномани юборади.


       

Агентлик томонидан аниқланадиган муддатларда, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.



жамиятнинг ижро этувчи органи, жамият қатнашчилари


Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, хатловдан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.



Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.


Бир ҳафта муддатда.

Баҳоловчи ташкилот


Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, жамият қатнашчилари, жамият


Давлат улушини баҳолаш.

Жамият қатнашчиларига ва жамиятнинг ўзига давлат улушини сотиб олишни таклиф қилиш.

Жамият ёки унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда, тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини тузиш.



Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.

Давлат улушининг бозор қиймати аниқлангандан кейин.

Ижобий жавоб олингандан кейин 20 кун ичида.







3-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


      

Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ойдан сўнг, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса ёки жамият томонидан сотиб олиш рад этилгандан сўнг давлат улушини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқариш.


      

Давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида.









4-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, ихтисослаштирилган ташкилот (савдолар ташкилотчиси)



         

Савдоларни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузиш.



Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.


Оммавий савдолар (очиқ аукцион ва танлов) ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.


Савдолар ташкилотчиси томонидан оммавий савдоларда қатнашиш учун буюртманомалар қабул қилиш.


Оммавий савдоларни ўтказиш.



Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.

2 ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда.


Танлов натижалари тўғрисида унинг қатнашчиларига хабар бериш.



Беш иш куни ичида.


Оммавий савдоларни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган савдолар ғолиби билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.







5-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Давлат улуши 2 ой мобайнида оммавий савдоларда сотилмаган тақдирда, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш.


Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган санадан бошлаб 30 кун ичида

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш, таклифномаларни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.


Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин

 

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш.


Таклифномада белгиланган муддатларда



Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва музокаралар қатнашчиси билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш.


Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси



Аукцион савдоларида давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш механизми қўлланилади.


Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда.








6-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатни Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга бериш.


       

Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:

инвестициявий мажбуриятларсиз сотиб олинган давлат улуши бўйича;

инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси қўйилган ҳолда сертификат берилади, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.

       









7-босқич

Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, балансда сақловчилар билан биргаликда


     

Давлат улуши номинал қийматидан кам бўлмаган миқдоригача пасайтириш қўллангандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, сотувчи-жамият қатнашчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олиш талаби билан жамиятдан чиқиши тўғрисидаги билдиришнома юборилади.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.


Жамиятда маблағлар етарли бўлмаганда сотувчининг қарори бўйича давлат улуши жамият томонидан икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.



Икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш.


Жамият сотиб олишга маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли давлат улушини сотиб олишни рад этганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур жамиятдан чиқиш жараёни ташаббуси билан чиқилади.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

        





Низомга

2-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш N _______


         



(Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармасининг номи)


_______ йил "___" _______________


Давлат улушини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА


манзилида жойлашган

(манзили)



нинг

(масъулияти чекланган жамиятнинг номи ва улуш миқдори, фоизларда)


         

давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Идоравий мансублиги:

    

     

     

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

        

(нодавлат юридик шахснинг номи)

     

(манзили, телефони, факси)

     

(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси)

    

     

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

      

(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

       

(Ф.И.О., лавозими)

        



(имзо)


               

__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш N _______


         



(Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармасининг номи)


_______ йил "___" _______________


Давлат улушини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА

      


манзилида жойлашган

(манзили)



нинг

(масъулияти чекланган жамиятнинг номи ва улуш миқдори, фоизларда)


    

давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Идоравий мансублиги:

    

     

     

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

        

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

     

(манзили, телефони, факси)

      

(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)



(имзо)


            

__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


асосий фондларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











    

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

5-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


хатловдан ўтказиш давомида янги аниқланган асосий фондлари

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











     

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

6-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш объектларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











    

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

7-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Йил

Харажатлар ҳажми

минг руб, сўм-купон, сўм


Асос (бажарилган ишлар

далолатномаси, рақами ва санаси)


Изоҳ


1990 йилгача





1991 й.





1992 й.





1993 й.





1994 й.





1995 йилдан бошлаб







хатловдан ўтказиш санаси ...гача







ҲАММАСИ:





      

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

8-ИЛОВА



нинг

ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа

табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқлар) хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Табиий ресурсларнинг

номи

Объектнинг

жойлашган ўрни


Табиий ресурсларга

бўлган ҳуқуқни

тасдиқловчи давлат

далолатномаси


Кадастр

рақами


Ер участкасининг

умумий майдони


ҳужжат

бўйича


ҳақиқатда


1.

Ер участкаси







2.

Ер ости бойликлари







3.

Бошқа табиий ресурслар








а)








б)








в)







        

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

9-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник тавсифи


Ишлаб чиқарилган

йили


Сони


Баланс қиймати,

минг сўм


Изоҳ







       

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

10-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКМ ҚЎШИМЧА

МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ

ФОНДИДАГИ УЛУШГА БЎЛГАН МУЛК

ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

СЕРТИФИКАТ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------



МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

СЕРТИФИКАТ N _____________

          

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


          

паспорт серияси _____ рақами ____________ ким томонидан ва қачон берилган

                                                       (жисмоний шахслар учун)

СТИР________________, ЖШШИР



(жисмоний шахслар учун)


қийматидаги

(сумма сўз билан)



улуш

(давлат улуши хусусийлаштирилган жамиятнинг манзили ва номи (улуш миқдори)


қийматининг


тўланган қисмига


(сумма сўз билан)


мутаносиб равишда


мулк ҳуқуқи берилди.


(улуш миқдори ёзилган ҳолда ҳуқуқ турининг белгиси)


Ушбу сертификат


томонидан


(ушбу сертификатни берган давлат органининг номи)



га асосан берилди.

(сертификатни бериш асоси)


*Изоҳ__________________________________________________________

Сертификат берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________

Агентлик директори (ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиги)

QR-коди

(Ф.И.О)

         

*) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда






























Время: 0.2170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск