ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат кўчмас мулк объектларини

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуа (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларни (бундан буён матнда давлат кўчмас мулк объекти деб юритилади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат кўчмас мулк объектларини суд ҳал қилув қарорига асосан сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат кўчмас мулк объектлари савдолари (савдолар) - сотувчи ёки риэлторлик ташкилоти, шунингдек, аукцион ва тендерлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда, ташкил этиш ва ўтказиш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;

савдолар ташкилотчиси - сотувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномага асосан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича "E-auksion" электрон савдо платформасида аукционлар ва танловларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш хизматларини кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот ёки сотувчи;

талабгор - савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);


қатнашчи - аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;


ваколатли вакил - қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;


харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма);

Давлат комиссияси - Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;

Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ танлов - танловнинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ танлов - танловнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ олдиндан танлаб олинган, махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;


танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат кўчмас мулк объектларининг сони ва миқдори, қўшимча юкламалар, қатнашчиларга қўйиладиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;


танлов ҳужжатлари - давлат кўчмас мулк объектининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек танлов шартлари ва тартиб-таомили тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат танлов ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танлов ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;


танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;


савдоларни ўтказиш санаси - аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;


сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат кўчмас мулк объекти учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;

инвестициявий мажбуриятлар - давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишда харидор томонидан давлат кўчмас мулк объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - давлат кўчмас мулк объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


аукцион - мусобақалашиш асосида харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ аукцион - аукционнинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ аукцион - аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;


тўғридан-тўғри музокаралар - сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар;


балансда сақловчи - сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс;


бошланғич нарх - давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.


3. Давлат кўчмас мулк объекти давлат органлари ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) қарорларига мувофиқ тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас мулки объектларининг рўйхатларига) (кейинги ўринларда - хусусийлаштириш дастури) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади.

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Давлат комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари мазкур давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.

Савдоларда давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.

4. Давлат кўчмас объектларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини ЭАВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.


II. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ

СОТИШ ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ


5. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш учун Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

6. Давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисидаги таклифига:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) нусхалари;

балансда сақловчи Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва давлат муассасалари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, балансда сақловчи давлат корхонаси ёки муассасаси бўлган тақдирда.

7. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома:

нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак;

жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак.

8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомалар олингандан кейин беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчига ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишлича балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулосасини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.

Агар давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарур бўлса, балансда сақловчининг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, Агентликка (тегишли ҳудудий бошқармага) давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш тўғрисида балансда сақловчининг биринчи раҳбари ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланиши ҳамда муҳрлар билан тасдиқланиши шарт бўлган, давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган дастур (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, соғликни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) ёки давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти раҳбари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган тармоқ жадвали илова қилинган асослантирилган хулосани тақдим этади.

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат кўчмас мулки объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда ягона мулк мажмуаси сифатида хусусийлаштириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган тақдирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда ҳудудни шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли хулосани тақдим этади.

Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини қуйидаги ҳолларда сотишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади:

давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;

мазкур давлат кўчмас мулк объектидан аҳолининг ижтимоий ва социал эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланишга зарурат бўлса;

давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурлиги асосланган хулоса, шу жумладан ушбу бандда назарда тутилган илова мазкур бандда белгиланган муддатда келса.

Давлат кўчмас мулк объектини сотишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида сабаблар кўрсатилган ахборот давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ариза берувчига етказилади.

Давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурлиги тўғрисидаги хулоса мазкур бандда кўрсатилган муддатларда келмаса, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат кўчмас мулк объектини (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) балансда сақловчининг розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиш ҳуқуқига эгадир. Хусусийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор:

давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи томонидан хулоса киритиш учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб уч ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метргача бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича;

давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи томонидан хулоса киритиш учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб олти ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича қабул қилинади.

Хулосага илова қилинган дастур ёки тармоқ жадвалидаги тадбирлар 12 ой давомида бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хулосасига асосан давлат кўчмас мулк объектини (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) балансда сақловчининг (унинг юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиш ҳуқуқига эгадир. Хусусийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хулосаси тақдим этилган санадан бошлаб уч ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метргача бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хулосаси тақдим этилган санадан бошлаб олти ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бинолар (иншоотлар) бўйича қабул қилинади.

Бунда балансда сақловчи (унинг юқори турувчи ташкилоти) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан бундай қарор қабул қилингандан сўнг 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.

9. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий бошқармага тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:

давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича камида тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда давлат кўчмас мулк объектини кўздан кечириш далолатномаси;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) нусхалари;

балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг давлат кўчмас мулк объектини сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

сотиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса.

Ҳудудий танлов комиссияси давлат кўчмас мулки объектини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий бошқарма ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка юборади.

Агентлик зарур бўлганда, ҳудудий бошқармадан давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.

10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Агентликка келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий бошқарма томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади.

11. Давлат кўчмас мулк объектига оид кадастр ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаганда, кўрсатилган ҳужжатлар сотувдан олдинги тайёргарлик доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайёрланади.


12. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Агентлик ва ҳудудий комиссияси буюртманомалар келиб тушишига қараб, лекин камида бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига асосан хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссия томонидан тайёрланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.

Хусусийлаштириш дастури, шунингдек Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари ва ҳудудий танлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат мулкини хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатидан тузилиши мумкин.

Хусусийлаштириш дастурига киритилган, сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.

Хусусийлаштириш дастури Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.


13. Агар давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманомани (таклифни) кўриб чиқиш натижаларига кўра у хусусийлаштириш дастури лойиҳасига киритилса, Агентлик ёки ҳудудий бошқарма бу ҳақдаги ёзма шаклдаги тегишли ахборотни буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчига етказади.

14. Давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб у янги мулкдорга топширилгунга қадар уни ҳар қандай усулда ўзгага бериш тақиқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


14-1. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) томонидан ўз ҳудудларида аниқланган, ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари бўлганда - ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан белгиланган тартибга мувофиқ тўғридан-тўғри "E-auksion" электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

14-2. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз сотиш учун савдога чиқарилади.


III. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИНИ

СОТИШГА ТАЙЁРЛАШ


15. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда - Комиссия) тузади.

Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:

балансда сақловчи;

иқтисодиёт ва молия органи;

солиқ хизмати органи;

хизмат кўрсатувчи банк;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

Кадастр агентлигининг ваколатли вакиллари;

бошқа мутахассислар (зарур бўлганда) киритилади.

16. Комиссияни шакллантириш учун Агентлик ёки ҳудудий бошқарма тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Комиссия таркибига киритиш учун номзодларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади.

17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, сўровнома тушгандан кейин уч кун муддатда ёзма равишда Агентлик ёки ҳудудий бошқармага Комиссия таркибига киритиш учун номзод ҳақидаги маълумотларни юборадилар ва келгусида унинг Комиссия ишида қатнашиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдилар.

Комиссияда ишлаш вақтида Комиссия аъзосининг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлар сақланади.

Комиссия ўз фаолиятини бевосита сотилаётган давлат кўчмас мулк объектида амалга оширади. Комиссия ўз ишининг регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Комиссия аъзолари қабул қилинадиган қарорлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


18. Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилишни ва унинг ишини ташкил этишни Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ўз ходимлари орасидан тайинланадиган Комиссия раиси амалга оширади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида:

Комиссия аъзоларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;

Агентлик ёки ҳудудий бошқармага Комиссия иши регламентини мунтазам бузаётган айрим Комиссия аъзоларини, уларни тегишлича алмаштирган ҳолда Комиссия таркибидан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.

19. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан, Комиссия раиси қатнашган тақдирда қонуний ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Агентликга ёки унинг ҳудудий бошқармасига юбориш ҳуқуқига эга.

20. Давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат кўчмас мулк объектининг ҳолатини хатловдан ўтказиш;

бинолар ва ер участкаси майдонларининг ўлчамларини кадастр ҳужжатлари билан солиштириш;

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг мавжуд қўшимча юкламалари ҳақидаги ахборотни аниқлаш ва тайёрлаш;

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг сақланишини таъминлаш чораларини белгилаш;

давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича ташкил этилаётган савдолар усуллари ва турлари бўйича, шунингдек уни қисмларга бўлиб сотиш мумкинлиги ва ортиқча ер участкаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига топшириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

бошқа масалаларни ҳал қилиш.


21. Сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг хатловдан ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўтказилган хатлов якунларига кўра ушбу Низомга 4 - 9-иловаларга биноан шакллар бўйича тегишли хатловдан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


22. Иш якунлари бўйича Комиссия томонидан Агентлик ёки ҳудудий бошқармага:

хатловдан ўтказиш комиссиясини тузиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

Комиссия мажлисларининг баённомалари;

Комиссия аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари;

давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) нусхалари;

ер участкасига, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир қилувчи мавжуд юкламалар ва чеклашлар тўғрисидаги ахборот;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш органининг хулосаси (зарур бўлганда).


23. Фуқаролик муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлари ва мол-мулки, архив ҳужжатлари, моддий-маданий мерос объектлари ва интеллектуал мулк объектлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сирига тааллуқли ҳужжатлари мавжуд бўлган давлат кўчмас мулк объекти сотилган тақдирда, Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда мазкур объектлар ва мол-мулк ҳақидаги тегишли ахборот ва улардан келгусида фойдаланиш, шунингдек сафарбарлик топшириқларини бажаришнинг ҳолати бўйича таклиф тақдим этилади.


24. Комиссия томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин етти кундан кам бўлмаган муддатда Агентлик ёки ҳудудий бошқарма:

тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлганда, уларни қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ва уларни такрорий тақдим этишнинг улар қайтарилган пайтдан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатини белгилаган ҳолда пухталаштириш учун Комиссияга қайтаради. Агар Комиссия томонидан кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қайта тақдим этишда қайд қилинган камчиликлар бартараф этилмаган (ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда бартараф этилган) бўлса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янги Комиссия тайинланади;

тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ бўлганда, баҳоловчи ташкилот билан давлат кўчмас мулк объектини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.


25. Комиссия ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб ўн кундан ошмаслиги лозим. Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг қарори билан Комиссиянинг иш муддати бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

26. Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида аниқланган миқдорда белгиланади.

Бунда, қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:

давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат кўчмас мулк объекти "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда.

Давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингандан ва эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилгандан кейин мазкур объект қайта баҳоланмайди.


27. Давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг буйруғига асосан амалга оширилади.

28. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш усули, муддатлари ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

29. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш савдолар ташкилотчиси томонидан сотувчи ва савдолар ташкилотчиси ўртасида тузиладиган шартномага асосан, унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Савдолар ташкилотчиси сифатида сотувчи ҳам қатнашиши мумкин.



III-2. ҲУНАРМАНДЛАР ТОМОНИДАН ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИНИ СОТИБ ОЛИШ

29-3. Давлат кўчмас мулк объектлари хусусийлаштириш дастури доирасида ҳунармандларга баҳоланган қийматда очиқ савдоларга қўйилмасдан тўғридан-тўғри ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномаси тузиш асосида сотилади.

Бунда, давлат кўчмас мулк объекти ҳунармандга камида 5 йил мобайнида фақат ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш учун ҳунарманднинг кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш бўйича буюртманомаси ва "Ҳунарманд" уюшмасининг илтимосномасига асосан, давлат кўчмас мулк объектини сотувга қўйиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида берилиши мобайнида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.


29-4. Бир нечта ҳунармандлар бир кўчмас мулк объектга эга бўлиш истагини билдирган тақдирда, бу объект ушбу ҳунармандлар иштирокидаги очиқ савдолар орқали белгиланган тартибда сотилади. Савдолар ушбу Низомда белгиланган тартибга асосан ўтказилади.


29-5. Кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза бўлмаса ёки ҳунарманднинг давлат кўчмас мулк объектини олди-сотди шартномасини тузишни рад этса, ушбу объект танлов ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда сотилади.



IV. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ

АУКЦИОНДА СОТИШ


30. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:

савдолар ташкилотчиси билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартнома тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлардан иборат бўлиши лозим;

аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди;

ўзининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;

сотувчи, риэлторлик ташкилоти, балансда сақловчи вакилларидан ва, зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссиясини шакллантиради. Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.

Аукцион комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.

Аукцион комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қонуний ҳисобланади.

Аукцион комиссияси талабларнинг ягоналигини ва аукцион натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди.


30-1. Давлат кўчмас мулк объектини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда аукцион ҳайъати тузилмайди.

31. Савдолар ташкилотчиси сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:

аукционда қатнашишга буюртманома бериш муддатини белгилайди;

очиқ аукцион ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани чоп этади;

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;

талабгорларнинг аукционда қатнашишга буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;

ёпиқ аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;

талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;

талабгорлардан ушбу Низомга мувофиқ аукцион қатнашчилари рўйхатини шакллантиради;

очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровномалари бўйича сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида қўшимча ахборот беради;

очиқ аукцион якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у аукцион ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


32. Очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почтаси манзили;

аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи;

балансда сақловчининг номи, унинг фаолияти соҳаси;

аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

олди-сотди шартномаси тузилишининг охирги муддати;

закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа телефони.


33. Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мос келадиган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан аниқлайди, савдолар ташкилотчиси уларга ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарномани аукцион бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборади. Ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ҳамда аукцион таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.

34. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат кўчмас мулк объекти бошланғич нархининг камида 10 фоизи миқдорида закалат тўлаши лозим. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.

35. Аукционда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.


35-1. "E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, аукционни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Аукционда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига шахсан ёки почта орқали очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашиш учун буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланади.

37. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.


38. Очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган, ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди.

Ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги бўйича белгиланади.

Бошқа асослар бўйича аукционда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


39. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.


40. Аукционда қатнашишга савдолар ташкилотчиси томонидан буюртманомалари қабул қилинган талабгорларга рухсат этилади.


41. Аукцион қатнашчиларига аукционни ўтказиш куни аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда қатнашчининг рақами ва аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг номи кўрсатилади. Қатнашчиларга шунингдек аукцион давомида фойдаланиладиган махсус рақамли белгилар берилади.


42. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин савдо ташкилотчисига ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин. Ушбу ҳолда қатнашчидан тушган закалат буюртманома қайтариб олиниши тўғрисидаги билдиришнома савдолар ташкилотчисига тушган пайтдан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.


43. Аукцион, агар буюртманома қабул қилиш тамом бўлиши санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.

Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида аукцион комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини хабардор қилади.

44. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича аукционлар объектнинг бошланғич нархини қадамба-қадам ошириш тарзида ўтказилади.

45. Аукционни савдолар ташкилотчиси томонидан тайинланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончи томонидан савдо предмети, давлат кўчмас мулк объектининг номи, қисқача тавсифи ва бошланғич нархи, савдо жараёнида уни ошириш босқичи (аукцион босқичи) эълон қилинган ҳолда бошланади.


46. Аукционнинг дастлабки босқичи аукцион комиссияси томонидан бошланғич нархнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.


47. Аукцион жараёнида ҳар уч босқичдан кейин аукциончи аукцион босқичини ошириш томонга ўзгартириши мумкин. Бунда аукциончи нархни айтади, қатнашчилар эса рақамли белгини кўтариб давлат кўчмас мулк объектини мазкур нархда сотиб олишга тайёрликлари тўғрисида хабар берадилар.


48. Бир нечта қатнашчилар томонидан қизиқиш намоён этилган тақдирда аукциончи нархни аукцион босқичига мувофиқ ошириб навбатдаги нархни эълон қилади.


49. Аукцион навбатдаги нарх уч маротаба эълон қилингандан кейин қатнашчилардан бирортаси рақамли белгисини кўтармаганда якунланади. Чиптасининг рақами аукциончи томонидан охирги марта айтилган қатнашчи аукцион ғолибига айланади. Шундан кейин аукциончи аукцион савдосига қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг сотилганлигини эълон қилади, сотув нархини ва аукцион ғолибининг чипта рақамини айтади.

Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан сўнг икки ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.


V. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ

ТАНЛОВДА СОТИШ


50. Танловни ўтказиш учун сотувчи:

савдолар ташкилотчиси билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича танловни ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартнома тарафларининг реквизитлари, шартнома предмети, савдолар ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдолар ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлардан иборат бўлиши лозим;

танлов санаси, шартлари ва турини белгилайди;

ўзининг расмий веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади, ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно;

сотувчи, савдолар ташкилотчиси, балансда сақловчи вакилларидан ва зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов комиссиясини шакллантиради. Танлов комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.

50-1. Давлат кўчмас мулк объектини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда танлов ҳайъати тузилмайди.

"E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш учун талабномани қабул қилиш, танловни ўтказиш, ғолибни аниқлаш ва танлов натижаларини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

51. Танлов комиссияси ўзининг иш регламентини мустақил равишда тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.

Танлов комиссиясининг қарорлари, агар унинг мажлисида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қонуний ҳисобланади.

Танлов комиссияси талабларнинг ягоналигини ва танлов натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди ва танлов ҳужжатларини тасдиқлайди, ушбу ҳужжатлар умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда, икки хил талқин этилмайдиган сўзлар ва жумлалардан тузилиши лозим.


52. Савдолар ташкилотчиси сотувчи билан тузилган шартномага ва сотувчининг бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларига мувофиқ:

сотиш учун қўйилаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этади;

инвесторларни, шу жумладан, хорижий инвесторларни излашни ташкил этади ва талабгорларнинг сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари билан танишиши учун шароитлар яратади;

танлов ҳужжатларини тайёрлайди;

танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;

танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) чоп этади;

талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини беради;

талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг маҳфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (бундан буён матнда ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб юритилади) юборади ва мазкур хабарномада кўрсатилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар олади;

талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;

очиқ танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни чоп этади, у танлов ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида чоп этилади;

давлат кўчмас мулк объектлари ёпиқ танлов орқали сотилган тақдирда унинг қатнашчиларига ёпиқ танлов якунлари тўғрисида ахборот беради;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


53. Очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

савдолар ташкилотчисининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси, электрон почтаси манзили;

танловга қўйилган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи;

инвестициявий мажбуриятларнинг (киритиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;

мавжуд қўшимча юкламалар тўғрисидаги ахборот;

балансда сақловчининг номи ва унинг фаолияти соҳаси;

қатнашчиларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов ўтказиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузишнинг охирги муддати;

закалат қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг (кун ва соат кўрсатилган ҳолда) охирги муддати;

танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборотни олиш мумкин бўлган манзил.


54. Ёпиқ танловни ўтказишда сотувчи нодавлат юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини олдиндан белгилайди, савдолар ташкилотчиси уларга танлов таклифлари билдирилган конвертлар очилиши белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин танлов таклифлари илова қилинган ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарномани юборади. Ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида чоп этилмайди ҳамда танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.

55. Танловда қатнашиш учун талабгор мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида давлат кўчмас мулк объекти бошланғич нархининг камида 10 фоизи миқдорида закалат тўлаши шарт. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.

56. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа имзоланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти) билан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

57. Савдолар ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши лозим.


58. Очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган буюртманомалар савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатларнинг тушган санаси савдолар ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.


59. Савдолар ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган буюртманомалар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси беш банк куни ичида қайтарилади.


60. Агар:

ушбу Низомнинг 56-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;

талабгор - нодавлат юридик шахснинг тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб топилганлиги аниқланса, талабгор ёки унинг ваколатли вакили танлов комиссияси томонидан танловда қатнашишга қўйилмайди.

Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


61. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор савдолар ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Савдолар ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши лозим.


62. Очиқ танловда қатнашишга буюртманомаларни қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошланади ва хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасидан уч соат олдин тамом бўлади.

Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади.

63. Танлов, агар хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаган ёки фақат битта буюртманома тушган бўлса, бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.

Бунда савдолар ташкилотчиси бу тўғрида танлов комиссиясини, сотувчини ва ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.

64. Танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.


65. Танлов таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари савдолар ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.

Ягона қатнашчининг танлов таклифлари билдирилган конверт очилмайди.

Танлов қатнашчилари ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.

Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов комиссияси томонидан танловда қатнашиш шартлари ва тартиб-таомилларига риоя қилиш, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.


66. Конвертларни очиш натижалари бўйича баённома тузилади, унда тушган барча танлов таклифлари ҳамда уларнинг танлов шартлари ва тартиб-таомилларига мувофиқлиги қайд этилади.


67. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


TT = (T * 0,8) + (И * 0,2), бунда:


ТТ - қатнашчининг танлов таклифи;

Т - давлат кўчмас мулк объекти учун сотиб олиш тўлови суммаси бўйича қатнашчининг таклифи;

И - инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.


68. Танлов туридан қатъи назар, танлов ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.

Танлов таклифи (бизнес-режа) танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Икки ёки ундан ортиқ танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда, таклифида сотиб олиш суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, агар сотиб олиш тўлови суммаси бўйича ҳам, инвестициявий мажбуриятлар миқдори бўйича ҳам бир хилдаги таклифлар берилган бўлса - таклифи савдолар ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.

Савдолар ташкилотчиси танлов қатнашчиларини унинг натижалари билан танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида хабардор қилади.


69. Танловлар биринчи танлов ўтказилган санадан сўнг икки ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади.


VI. АУКЦИОН ВА ТАНЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ


70. Аукцион ва танлов комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, аукцион ёки танлов жараёнини бузадиган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда аукцион ёки танловни ўтказишни тўхтатиш;

тегишлича асослаган ҳолда аукцион ёки танловни бўлмаган деб эътироф этиш;

танлов қатнашчиларининг танлов таклифларини, улар танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, рад этиш сабабларини кўрсатиб, танлов қатнашчиларини хабардор қилган ҳолда, рад этиш;

танлов ўтказиш санасини, илгари очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;

аукцион ўтказиш санасини, илгари очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарнома чоп этилган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборотни чоп этган ҳолда (илгари ёпиқ аукцион тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборотни юборган ҳолда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, очиқ аукцион (ёпиқ аукцион) тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;

аукцион ёки танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу тўғрида сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш.



VII. АУКЦИОН ВА ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


71. Аукцион ёки танлов ўтказиш якунлари бўйича аукцион ёки танлов комиссияси томонидан тегишли равишда аукцион ёки танлов савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.


71-1. Давлат кўчмас мулк объектини "E-auksion" электрон савдо платформасида сотишда электрон савдолар баённомаси харидорга аукцион (танлов) ғолиби билан ЭРИ орқали имзоланадиган электрон олди-сотди шартномасини тузиш учун юборилади.

72. Аукцион ёки танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ савдолар ташкилотчиси ва ғолиб томонидан савдо ўтказилган кунда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган савдоларнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.

Ўтказилган савдонинг натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва ғолибга тақдим этилади.


73. Ғолиб баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:

аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи аукцион ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади;

танлов комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танловнинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади.

Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.

Баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортаётган ёки рад этаётган аукцион ёки танлов ғолибига унинг томонидан тўланган закалат суммаси қайтарилмайди.


74. Аукцион ёки танлов ғолиби баённомани ва (ёки) олди-сотди шартномасини имзолашдан, давлат кўчмас мулк объектини, шунингдек, келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш, сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси шартларини бажаришдан бош тортган ёки рад этган тақдирда, у келгусида мазкур объектни сотиш бўйича навбатдаги савдоларда қатнашиши мумкин эмас.


VIII. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЗОКАРАЛАР ОРҚАЛИ СОТИШ


75. Давлат кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


76. Аукционлар (танловлар) ушбу Низомнинг 49 ва 69-бандларида назарда тутилган тартибда бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин, шунингдек, танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи бўлмаган ҳолларда охирги аукцион (танлов) комиссиясининг баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича уларни аукционга (танловга) қўйишда белгиланган бошланғич нархи бўйича оферта қилишга таклифномани (кейинги ўринларда таклифнома деб аталади) "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида чоп этади.

78. Таклифнома сотувчи томонидан талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тугашининг белгиланган санасидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почтаси манзили;

сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектларининг номи, миқдори, тавсифи ва уларнинг жойлашган жойи;

балансда сақловчининг номи, унинг фаолияти соҳаси;

музокаралар ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

олди-сотди шартномасини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловларининг, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг таклиф қилинаётган суммаси, уларнинг киритиш (бажариш) шакли, муддати ва шартлари);

талабгорлардан таклифларни қабул қилишнинг тамом бўлиши санаси ва вақти.


79. Талабгорларнинг таклифлари сотувчига бевосита ёки почта орқали, шахсан ёхуд ўзининг ваколатли вакили орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:

нодавлат юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, ваколатли вакил қатнашган тақдирда, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

елимлаб оғзи ёпилган конвертга солинган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифлар:

сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда);

талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланади.

80. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан улар берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳамда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


81. Сотувчи томонидан талабгорлар билан музокаралар ўтказилади, уларнинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.

Баённома асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва буйруқ чиқарилгандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда талабгор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда олди-сотди шартномасини тузади.

Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда давлат кўчмас мулк объекти учун энг кўп сотиб олиш нархини, таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестициявий мажбуриятларни ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда, бошқалардан олдин таклиф берган талабгорга устунлик берилади.


IX. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ


82. Баённома имзолангандан кейин ўн кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби ёки оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор оферта шартларига жавоб берадиган сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижарачиси билан олди-сотди шартномаси тузилади.

Аукцион (танлов) ўтказиш ёки оферта қилишни таклиф этиш натижалари бўйича олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб (қатнашчи) ёки талабгор ўртасида манфаатдор тарафнинг - балансда сақловчининг иштирокида тузилади.

Олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.


83. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар акс эттирилиши керак:

тарафларнинг номи ва манзиллари;

олди-сотди шартномасини тузиш учун асослар;

давлат кўчмас мулк объектининг номи ва жойлашган жойи;

сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари;

тарафларнинг мажбуриятлари, шу жумладан, сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва кетма-кетлиги, шу жумладан, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш;

олди-сотди шартномаси бўйича қабул қилинадиган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик ва (ёки) бажармаганлик учун жавобгарлик, жарима миқдори ва тўлаш шартлари;

низоларни ҳал қилиш тартиби, олди-сотди шартномасини бекор қилиш шартлари, қўлланадиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларини аниқлаш ва бундай ҳолатда ҳаракат қилиш тартиби, тили, нусхалар сони, олди-сотди шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шартлари, унинг кучга кириши;

тарафларнинг кафолатлари шаклидаги иловалар.

Олди-сотди шартномасида зарурат бўлганда қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:

харидор томонидан қабул қилинадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, амалга ошириш шартлари, кетма-кетлиги ва муддатлари;

харидор томонидан тўловлар бўлиб-бўлиб тўланаётган ва инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар бажарилаётган даврда сотилаётган давлат кўчмас мулк объектидан фойдаланиш шартлари;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун тақдим этишнинг, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боришнинг муддати;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандлари мазмунининг баёни, харидор томонидан бажарилиши муддатлари, уларнинг амалга оширилганлиги ҳолатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари.

84. Агентлик, ҳудудий бошқармаси томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади.

85. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда, унинг томонидан сотиб олиш тўловлари хорижий валютада амалга оширилган бўлса, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар тегишли жарима ушлаб қолингандан кейин харидор билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида, уларни харидор томонидан кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш санасидаги курси бўйича ўтказиб берилиши мумкин.


86. Савдолари якунлари бекор қилинган ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини савдоларга қўйиш давлат кўчмас мулк объектининг савдолар бекор қилинган (ҳақиқий эмас деб топилган), ёхуд олди-сотди шартномаси тузилган санада шаклланган нархи бўйича - агар муддати савдолар якунларини бекор қилиш ёки савдога қўйиш ва шартномаларни бекор қилиш, ёки ҳақиқий эмас деб топиш санасидан бошлаб икки йилдан ошмаган бўлса, амалга оширилади.

Бунда давлат кўчмас мулк объектлари ушбу Низомнинг тегишли равишда IV, V ва VIII бўлимларига мувофиқ айнан ўша турдаги савдоларга қўйилади.


87. Савдолар якунлари ҳақиқий эмас деб топилган, ёхуд савдога қўйиш ва олди-сотди шартномасини бекор қилиш, ёхуд уни ҳақиқий эмас деб топиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ўтган тақдирда, давлат кўчмас объекти белгиланган тартибда такроран баҳоланиши лозим.


X. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИНИ СОТИШ

ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ВА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ

ОРДЕРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

88. Олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаради. Бунда аукцион ёки танловда ютиб чиқилган тақдирда ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади, савдоларнинг қолган қатнашчиларига эса тўлаган закалати беш банк куни ичида қайтарилади.

89. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Давлат комиссиясининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

Давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги (закалат тўловини инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Агар дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади:

Фд=Қд*(МБд/365)*Кд

Бунда:

Фд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври учун ҳисобланган фоизлар;

Д - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даври тартиб рақами;

Қд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш давридаги сотиб олиш тўловлари қолдиғи;

МБд - Марказий банкининг фоиз ҳисобланаётган давр учун амалда бўлган асосий фоиз ставкалари. Бунда, тўлов графигидаги ҳисобга олинаётган кунлар учун бир нечта асосий фоиз ставкалари амалда бўлса, фоиз миқдорлари тегишли кунларга мос равишда асосий фоиз ставкаси ўзгартирилган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, тўлов графигидаги давр учун жамланади.

Кд - тўлов графиги бўйича тўловни амалга ошириш даврлари оралиғидаги кунлар сони, бунда биринчи давр учун кунлар сони олди-сотди шартномаси тузилган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланадиган шартномалар бўйича муддатида тўланмаган фоизлар учун харидордан пеня ундириш назарда тутилмайди.

Бунда, ҳисобланган фоизлар шартномада белгиланган тўлов графиги бўйича ҳар бир тўловни амалга оширишнинг охирги муддатида тўланмаган тақдирда, тўлов графиги бўйича кейинги амалга оширилган тўлов биринчи навбатда олдинги давр учун ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилади.

Инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, давлат кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат комиссиясининг алоҳида қарорлари бўйича сотиш ҳолларидан ташқари.

Сотиб олиш тўловлари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.

Харидор сотилган давлат кўчмас мулк объекти учун сотиб олиш тўловини муддатидан олдин тўлашга ҳақли.


90. Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади.

91. Инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сотувчи:

балансда сақловчини давлат кўчмас мулк объекти сотилганлиги тўғрисида хабардор қилади;

харидорга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.

92. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича, сотувчи сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар бўлган муддатга инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгисини қўйган ҳолда давлат ордерини беради.

93. Олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлингандан ва улар белгиланган тартибда сотувчи томонидан қабул қилиб олингандан кейин харидор сотиб олинган давлат кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлади. Бунда харидор томонидан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда унга Агентлик ёки ҳудудий орган томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси қўйилади. Харидорга тасарруф этиш ҳуқуқи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб тан олинган санадан бошлаб тақдим этилади.

Бунда харидор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда унга Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси қўйилади.

94. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг бланкаси махсус қоғозда ушбу Низомга 10-иловага биноан шакл бўйича тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.

96. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда, унинг дубликати тегишли аризага асосан икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.


XI. БАЛАНСДА САҚЛОВЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


97. Балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида сотувчининг иштирокида қабул қилиш - топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат кўчмас мулк объекти харидорга топширилишини таъминлаши шарт.

98. Харидор томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши давомида балансда сақловчи қуйидагиларга мажбур:

харидорга сотилган давлат кўчмас мулк объектидан ва харидор томонидан ўзининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишига боғлиқ бўлган ушбу объект тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериш;

харидорга олди-сотди шартномаси ва инвестицияларни киритиш режасига мувофиқ объектда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик.


XII. САВДОЛАРДА СОТИЛМАГАН ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


99. Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича ҳар ярим йиллик якунларига кўра Агентлик ёки ҳудудий бошқармалар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва уларнинг балансда сақловчилари билан биргаликда давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни "нул" харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан биргаликда ҳудудий танлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштирилиши лозим бўлган савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни "нул" харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

100. Сотилмаган давлат кўчмас мулк объекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат иштирокида ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида кейинчалик жамият қатнашчилари ёки жамиятнинг ўзи томонидан беш йилдан кўп бўлмаган муддатда улушини киритиш санасида белгиланган қиймат бўйича сотиб олиш шарти билан киритилиши мумкин.


101. Хўжалик жамиятининг устав фондига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда киритилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери хўжалик жамиятига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан, хўжалик жамиятининг устав фондига киритилган давлат кўчмас мулк объектининг ўрнига олинган акцияларга (улушга) бўлган давлатнинг ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн иш куни ичида берилади.


XIII. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ХЎЖАЛИК

ЖАМИЯТЛАРИНИНГ УСТАВ ФОНДЛАРИГА КИРИТИШ


102. Давлат кўчмас мулк объектларини уларни хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш орқали сотиш:

давлат улуши иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамиятлари таъсис этилганда;

хўжалик жамиятларининг устав фондлари хўжалик жамияти устав фондидаги давлат улуши ҳисобига оширилганда амалга оширилади.


103. Давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорига мувофиқ ва:

муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки хўжалик жамияти ваколатли органининг қарори;

Агентлик ёки ҳудудий бошқарманинг давлат кўчмас мулк объектини хўжалик жамиятининг устав фондига бериш тўғрисидаги буйруғи;

хўжалик жамиятининг устав фондига киритилаётган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, жумладан кадастр ҳужжатлари;

хўжалик жамиятининг устав фондига киритилаётган давлат кўчмас мулк объектининг қийматини баҳолаш тўғрисида баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи мавжуд бўлганда амалга оширилади.



XIV. САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШДА

ҚАТНАШАДИГАН ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


104. Савдолар ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи билан тузилган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларини бажариш, савдолар қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланишини ва маҳфийлигини таъминлаш учун жавоб беради.


105. Балансда сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ:

сотилаётган давлат кўчмас мулк объектларининг улар янги мулкдорга топширилгунига қадар сақланишини, давлат кўчмас мулк объектининг ўз вақтида қабул қилиш-топшириш далолатномаси таъминланиши, расмийлаштирилиши;

ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


106. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда қатнашадиган шахслар талабгорлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва маҳфийлиги таъминланиши учун жавоб берадилар.



XV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


107. Давлат кўчмас мулк объектларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

       

Ташаббускорлар:

давлат органи;

балансда сақловчилар;

юридик ва жисмоний шахслар.



Таклифлар ва аризалар бериш.


Буюртманомалар ташаббус кўрсатиш тартибида берилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), унинг ҳудудий бошқармаси, ҳудудий танлов комиссияси


Агентлик ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ташаббуси тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни кўриб чиқиш.


Буюртманомалар хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича бир ой муддатда берилади.


Агентлик, ҳудудий танлов комиссия


Хусусийлаштириш дастури лойиҳасини (хусусийлаштириш таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхатини) шакллантириш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига киритиш.



Буюртма келиб тушишига кўра, аммо йилига камида бир марта.







2-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, балансда сақловчи


Тасдиқланган Дастурга мувофиқ Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси Хусусийлаштириш бўйича комиссияни ташкил қилади.


        

Комиссия ташкил этиш муддатлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланади. Комиссия ишлашининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб ўн кундан ошмаслиги лозим.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.

Балансда сақловчи



Давлат кўчмас мулк объектининг мол-мулкини хатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш, балансда сақловчи томонидан хатлов далолатномаларини расмийлаштириш.


Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Хусусийлаштириш бўйича Комиссия томонидан Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни тегишли қарорлар қабул қилиш учун қабул қилиш.


Бир ҳафта муддатда.

Баҳоловчи ташкилот


Давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш


Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.

     







3-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


     

Баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида кўрсатилган миқдорда давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

     


      

Давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 3 иш куни мобайнида.









4-босқич

    

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, (савдолар ташкилотчиси)


Савдолар ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга билан шартнома тузиш.


Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, (савдолар ташкилотчиси)


Оммавий савдолар (очиқ аукцион ёки танлов) ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.

(савдолар ташкилотчиси)


Сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган ижарачини хабардор қилиш.


Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи аниқлангандан кейин.


(савдолар ташкилотчиси)


Савдолар ташкилотчиси томонидан оммавий савдоларда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш.


Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.


(савдолар ташкилотчиси)


Оммавий савдоларни ўтказиш.


2 ой муддатда ўн иш кунида бир марта даврийликда.

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, (савдолар ташкилотчиси), харидор.


Танлов натижалари тўғрисида танлов қатнашчиларини хабардор қилиш. Оммавий савдоларни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган савдолар ғолиби билан давлат кўчмас объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш.

            


Беш иш кунида.

Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.







5-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


 

Давлат кўчмас мулк объекти оммавий (аукцион, танлов) савдоларда 2 ой давомида сотилмаган тақдирда, уни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали оферта қилишга таклифнома чоп қилинади.


Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича оферта қилишга таклифномани ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.


Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш.


Таклифномада белгиланган муддатда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, харидор


Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган музокаралар қатнашчиси билан давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш.


Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси



Аукцион савдоларда давлат активларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш механизми қўлланилади.


Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорида белгиланган муддатларда








6-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси


Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга берилади.


      

Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:

инвестициявий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича;

инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси қўйилган ҳолда.

        









7-босқич

Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, балансда сақловчилар билан биргаликда


     

Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича, инвестициявий мажбуриятлар ва янги иш ўрни яратиш шарти билан "нол" харид қийматида сотиладиган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилинадиган ёхуд бузиладиган ва бўшаб қоладиган ер участкалари захира ер тоифасига ўтказиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати шакллантирилади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

         


Ҳар бир ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



       





Низомга

2-ИЛОВА

Рўйхатдан ўтказиш N _______


         



(Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси)


_______ йил "___" _______________


Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА


манзилида жойлашган

(манзил, телефон, факс)



нинг

(давлат кўчмас мулк объектининг номи)

                         


давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

Балансда сақловчи:

    

     

     

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

        

(нодавлат юридик шахснинг номи)

     

(манзили, телефони, факси)

     

(рўйхат рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси)

    

     

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

      

(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс

       

(Ф.И.О., лавозими)

        



(имзо)


            

__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

3-ИЛОВА

Рўйхатдан ўтказиш N _______


         



(Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси)


_______ йил "___" _______________


Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА


нинг

(давлат кўчмас мулк объектининг номи)


    

давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.


манзилида жойлашган

(манзил, телефон, факс)


     

      

Балансда сақловчи:

    

     

     

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

        

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

     

(манзили, телефон, факс)

      

(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)



(имзо)


       

__________ йил "___" _______________


Изоҳ: ҳужжатни тўлдиришда тузатишга ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


асосий фондларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











    

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

5-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


хатловдан ўтказиш давомида янги аниқланган асосий фондлари

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











   

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

6-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш объектларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник

тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

7-ИЛОВА



нинг

тугалланмаган қурилишини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Йил

Харажатлар ҳажми

минг руб, сўм-купон, сўм


Асос (бажарилган ишлар

далолатномаси, рақами ва санаси)


Изоҳ


1990 йилгача





1991 й.





1992 й.





1993 й.





1994 й.





1995 йилдан бошлаб







хатловдан ўтказиш санаси ...гача







ҲАММАСИ:





     

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

8-ИЛОВА



нинг

ер участкасини (ер участкаси, ер ости бойликлари ва бошқа

табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқлар) хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Табиий ресурсларнинг

номи


Объектнинг

жойлашган ўрни


Табиий ресурсларга

бўлган ҳуқуқни

тасдиқловчи давлат

далолатномаси


Кадастр

рақами


Ер участкасининг

умумий майдони


ҳужжат

бўйича


ҳақиқатда


1.

Ер участкаси







2.

Ер ости бойликлари







3.

Бошқа табиий ресурслар








а)








б)








в)







Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

9-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


ўрнатилмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ*


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Хатлов объектининг

номи, техник тавсифи


Ишлаб чиқарилган

йили


Сони


Баланс қиймати,

минг сўм


Изоҳ







        

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари



*) Давлат кўчмас мулк объектлари мулкий мажмуа сифатида сотилган тақдирда.






Низомга

10-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА МУЛК

ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------


МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ N _____________

         

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


         

паспорт серияси _____ рақами ___________ ким томонидан ва қачон берилган

                                                     (жисмоний шахслар учун)

СТИР________________, ЖШШИР



(жисмоний шахслар учун)


қийматидаги

(сўз билан)



га

(хусусийлаштирилган давлат мулкининг манзили ва номи)



мулк ҳуқуқи берилди.

(ҳуқуқ турининг белгиси)


Ушбу ордер


томонидан


(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)



га асосан берилди.

(ордерни бериш асоси)


*Изоҳ_____________________________________________________________


Ордер берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана ___________________

Агентлик директори (ўринбосари)

(ҳудудий бошқарма бошлиги)

QR-коди

(Ф.И.О)

     

*) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш шартлари мавжуд бўлганда тўлдирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда





































Время: 0.1597
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск