ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2014 й. ПФ-4658-сон "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.10.2014 й.

N ПФ-4658



1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ

ВА МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. 2015 йилдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Белгилаб қўйилсинки, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015 йил ва ундан кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштиришга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси:

бир ҳафта муддатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг рўйхатини аниқлаштирсинлар;

санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бекаму кўст соғломлаштирилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ўз қарамоғида санаторий-соғломлаштириш муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва йирик корхоналар:

бир ой муддатда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз қарамоғидаги санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар, унда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланмалар қийматини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига белгиланган нархларда тўлаш тартибини назарда тутсинлар;

Низом тасдиқлангандан кейин 10 кун мобайнида уни вазирликлар ва идоралар ҳайъатларида, компаниялар, уюшмалар ва йирик корхоналарнинг бошқаруви йиғилишларида кўриб чиқсинлар;

кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 14 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 517-модда

















Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск