Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

5-ИЛОВА



Давлат мулки объектларини харидор томонидан

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул

қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати

бўйича сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлашган давлат мулк объектларини сотиш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат мулки объекти - мулк ҳуқуқи билан давлатга тегишли бўлган мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар;


сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси;

Давлат тендер комиссияси - Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;

ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

ишчи орган - Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси;

савдолар ташкилотчиси - сотувчи билан тузилган шартномага асосан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида аукционлар ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш хизматларини кўрсатадиган сотувчи ёки ихтисослашган ташкилот;

талабгор - таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан, юридик ёки жисмоний шахс;


қатнашчи - танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;


ваколатли вакил - танловда қатнашиш учун қатнашчи томонидан ишончномага асосан ваколат берилган жисмоний шахс;

харидор - қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;


танлов предмети - қатнашчининг давлат мулки объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича олди-сотди шартномасини тузишга бўлган ҳуқуқи;


танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат мулки объектининг харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли;


танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, қўшимча юкламалар, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ва қатнашчиларга қўйиладиган талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;


танлов ҳужжатлари - давлат мулкининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов шартлари ва тартиботлари тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танловни ўтказиш қоидаларидан, танлов таклифлари шаклидан иборат бўлган сотувчи томонидан талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;

танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;


танловни ўтказиш санаси - танлов якунлари чиқариладиган кун ва вақт;


инвестициявий мажбуриятлар - пулли қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда давлат мулки объектига инвестициялар қўйиш бўйича харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - пулли қийматга эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;


тўғридан-тўғри музокаралар - харидорни танлов ўтказмасдан аниқлаш юзасидан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар;


балансда сақловчи - сотиладиган давлат мулки объекти бириктириб қўйилган юридик шахс.


3. Давлат кўчмас мулк объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қийматида Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат мулки объектлари бўйича) ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг (бинолар ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат мулки объектлари бўйича) қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат мулки объектлари рўйхати) (кейинги ўринларда - хусусийлаштириш дастурлари) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади.

Илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотиладиган, савдоларда турган давлат мулки объектлари ушбу давлат мулки объектларини сотиш муддатини узайтиришда савдолардан олинмайди.

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган алоҳида қарорлари асосида танлов ўтказилмасдан, инвестор билан муайян инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари эвазига тўғридан-тўғри музокара олиб бориш орқали хусусийлаштирилиши мумкин.

Давлат тендер комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий ҳокимият органларидаги давлат мулки объектларини сотишлари мумкин.


II. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАНЛОВ ШАРТЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


4. Давлат мулки объектлари рўйхати:

аукцион ёки танлов ўтказиш ва офертага таклиф этиш якунларига кўра илгари сотилмаган давлат мулки объектлари қаторидан;

ушбу Низомнинг 6-банди талабларига риоя этилиши шарти билан туман (шаҳар) ҳокимлиги, балансда сақловчилар таклифлари ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида шакллантирилади.


5. Ишчи орган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат мулки объектини балансда сақловчилар таклифлари асосида ҳудудий танлов комиссиясига киритиш учун давлат мулки объектлари рўйхати бўйича таклифларни шакллантиради.

Бунда таклиф тақдим этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат мулки объектини балансда сақловчилар таклифларнинг асосланганлиги ва ушбу объектлар бўйича маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.


6. Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) давлат мулки объектини балансда сақловчиларнинг шаҳар ташкил этувчи ва ностратегик корхоналар бўлмаган давлат мулк объектларини сотиш ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифларини уларнинг қуйидаги мезонлардан бирига ёки бир нечтасига мувофиқлигини кўриб чиқади:

аукционлар ёки танловлар ўтказиш ва оферта қилишга таклифномалар якунларига кўра илгари сотилмаган давлат мулки объектлари;

корхонанинг ишламаётганлиги, сурункали зарар кўриб ишлаши, паст рентабеллилиги (5 фоиздан юқори бўлмаган), иқтисодий ночорлиги ва тўловга қодир эмаслиги;

давлат мулки объектида муҳандислик коммуникацияси турларидан (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, кириш йўллари) бирининг ёки бир нечтасининг мавжуд эмаслиги;

аҳоли пунктидан ташқарида жойлашганлиги;

икки йилдан ортиқ бўш турганлиги ёки фойдаланилмаётганлиги;

қурилиши тугалланмаганлиги ва қурилишни тугатиш учун молиялаштириш манбаига эга эмаслиги;

тугатиш жараёнида сотилмаганлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилганлиги;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган паст ликвидли объектларга, кейинчалик хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил этиш учун аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан, хорижий инвесторлардан буюртманома мавжудлиги.


7. Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) балансда сақловчиларнинг ишчи органга тақдим этган таклифларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ҳудудий танлов комиссияси давлат мулк объектларининг тайёрланган рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси давлат мулки объектларининг тайёрланган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади. Рўйхат билан бирга Агентлик томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг фотосуратлар (камида тўртта) илова қилинган паспорти тақдим этилади.

Агентлик ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича давлат мулки объектларининг рўйхатини тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат мулки объектларининг рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритишда кадастр ҳужжатлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори албатта мавжуд бўлиши керак. Балансда сақловчида ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни расмийлаштириш белгиланган тартибда балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.

8. Давлат мулки объектларининг тақдим этилган рўйхатини кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат тендер комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

давлат мулки объектларини сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида;

давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш ва хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар тайёрлаш тўғрисида.


9. Хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари, Агентлик ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қарори асосида сотилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари бўйича давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурлари Агентлик (ёки ҳудудий бошқармалар) ва ҳудудий танлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (ҳудудий органлари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда хатлов натижасида аниқланган фойдаланилмай бўш турган давлат объектлари рўйхатидан шаклланиши мумкин.

10. Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.


11. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ ишчи орган томонидан ҳудудий танлов комиссияларига танлов шартларини келишиш учун тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

Танлов шартларида қуйидагилар бўлиши керак:

фаолиятнинг тавсия этиладиган (давлат мулки объектидан фойдаланиш) шакли;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори;

инвестицияларни киритиш муддати;

яратиладиган иш ўринлари сони;

қатнашчиларга талаблар;

бошқа мажбуриятлар (зарурият бўлганда).


12. Ҳудудий танлов комиссиялари тақдим этган танлов шартлари давлат мулки объектлари сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ сотиладиган Агентлик томонидан белгиланган тартибда Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилади.

Тасдиқланган танлов шартларини Агентлик тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартлари Агентлик томонидан улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссияларига юборилади.

Давлат мулки объектларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида сотиш бўйича танлов шартлари ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида ўз аксини топади.


III. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


13. Танлов шартлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг танлов шартлари ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади.

Танлов "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида савдо ташкилочиси томонидан ўтказилади.

14. Танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш учун савдолар ташкилотчиси:

танлов таклифлари бўлган конвертларни очишнинг белгиланган муддатидан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий босма нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда танлов тўғрисида хабарнома деб аталади) чоп этади;

сотилаётган давлат кўчмас мулки объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади;

давлат мулки объекти тўғрисидаги ахборотни ошкор этади, танловда қатнашиши учун талабгорларни, шу жумладан, хорижий талабгорларни излайди ҳамда талабгорларни давлат мулки объекти билан, унинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан таништириш учун шарт-шароитлар яратади;

ҳудудий танлов комиссиялари билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлайди;

танловда иштирок этиш учун буюртманома бериш муддатини белгилайди;

талабгорларнинг танловда қатнашиш учун буюртманомаларини қабул қилиш санасини ва вақтини кўрсатган ҳолда уларни қабул қилади ҳамда буюртманомаларнинг сақланишини ва маҳфийлигини таъминлайди;

талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатлар намуналари билан таъминлайди ва уларни расмийлаштириш юзасидан кўмаклашади;

талабгор бўлмаган ёки фақат битта талабгор бўлган тақдирда, танловда қатнашиш учун буюртманома бериш муддатини узайтиради;

ҳудудий танлов комиссиялари билан биргаликда, зарурият бўлганда, қайта танлов ўтказиш муддатини белгилайди;

танлов тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кундан кейин икки ой мобайнида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда, Агентликка ҳудудий танлов комиссияларининг танлов шартларини (инвестициялар суммаси ва уларни киритиш муддатлари, иш ўринлари сони ва (ёки) бошқа мажбуриятлар) ўзгартиришга доир таклифларини киритади;

илгари танлов тўғрисида хабарнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилган кундан кейин ўттиз кун мобайнида очиқ танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни эълон қилади;

танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


15. Танлов тўғрисидаги хабарномада қуйидагилар бўлиши керак:

сотувчининг номи ва почта манзили, унинг боғланиш телефони, телефакси ва электрон почтасининг манзили;

танловга қўйилган давлат мулки объектининг номи, миқдори, тавсифи;

балансда сақловчининг номи, унинг фаолият тури ва жойлашган жойи;

талаб қилинаётган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори;

танловни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва санасини кўрсатган ҳолда);

танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборот олиш мумкин бўлган манзил.


16. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес - режа имзоланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

17. Сотувчи буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Танловда қатнашиш учун буюртманомалар ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда ҳисобга олиниши керак.


18. Танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган танловда қатнашишга буюртманомалар сотувчи томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатлар тушган сана ҳудудий танлов комиссиясининг рўйхатга олиши бўйича белгиланади.


19. Сотувчи томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг ваколатли вакилига тилхат олиб топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртма хат) юбориш йўли билан қайтарилади.


20. Талабгор агар:

мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;

талабгор - нодавлат юридик шахс тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса, ҳудудий танлов комиссияси томонидан танловда қатнашишга қўйилмайди.

Бошқа асослар бўйича танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


21. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма билдиришнома бериш йўли билан ўзининг буюртманомасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Сотувчи кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт.


22. Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва танлов тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган санадан ва конвертларни очиш вақтидан икки иш куни олдин тамом бўлади.

Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади.

23. Ҳудудий танлов комиссияси танлов таклифлари олинган конвертларни очиш санаси ва вақтини, илгари танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот эълон қилган ҳамда буюртманома берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда кечроқ муддатга кўчириши ёхуд қатнашчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда танловни бекор қилиши мумкин.

Танловни ўтказиш санаси кўчирилган тақдирда танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш муддати тегишли равишда узайтирилади.


24. Агар танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, танлов бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.

Бунда сотувчи бу ҳақда ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.

Ҳудудий танлов комиссияси, агар берилган танлов таклифларидан ҳеч бири танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.


25. Танлов бўлиб ўтган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси қатнашчиларнинг танлов таклифлари олинган конвертларни очади.

Танлов якунлари бўйича баённома расмийлаштирилади.


26. Танловда фақат бир қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси унинг танлов таклифларини кўриб чиқади ва ушбу қатнашчининг танлов таклифларининг танлов шартларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, мазкур қарор давлат мулки объектини ягона қатнашчи билан олди-сотди шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади.

27. Танлов таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш ҳудудий танлов комиссияси томонидан танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади.

Бунда келиб тушган танлов таклифларини баҳолаш учун ҳудудий танлов комиссияси томонидан бошқа экспертлар қўшимча жалб этилиши мумкин.


28. Танлов таклифлари олинган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш ҳудудий танлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари сотувчида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.

Қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.

Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очишда ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланган танлов шартларига риоя қилиниши, шу жумладан, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.


29. Танлов ғолибини аниқлаш ҳудудий танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.

Танлов таклифи (бизнес-режа) танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Ҳудудий танлов комиссияси томонидан таклифлари танлов шартларига мувофиқ келадиган, бироқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари суммаси ғолибникига нисбатан кам бўлган танлов қатнашчилари танлов ғолиблигига резерв номзод деб эътироф этилади.

Инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича ҳам ва ижтимоий мажбуриятлар бўйича ҳам иккита ва ундан кўп танлов таклифлари тенг бўлган тақдирда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорига мувофиқ, алоҳида тоифага киритилган тадбиркорлик субъекти устун ҳуқуққа эга бўлади, у бўлмаган тақдирда эса - таклифини олдин ҳудудий танлов комиссияси рўйхатдан ўтказган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.

Бошқа барча таклифлар тенг бўлганда тақдирда, сотилаётган давлат мулки объекти ижарачисига ушбу объектни сотиб олиши учун устун ҳуқуқ берилади.

30. Зарурият бўлганда, ҳудудий танлов комиссияси танлов қатнашчисига унинг ўз фаолияти билан боғлиқ қўшимча маълумотларни тақдим этиш имконини бериши мумкин.


31. Ҳудудий танлов комиссияси танлов қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида ҳудудий танлов комиссиясининг танлов якунлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.

Танлов ғолибини аниқлашда ўша муддатда ғолибга давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш таклифи билан билдиришнома юборилади.


31-1. Мазкур Низомнинг 14, 16-31-бандлари талаблари "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида сотилган давлат мулки объектларига татбиқ этилмайди.


IV. ҲУДУДИЙ ТАНЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


32. Ҳудудий танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, танлов жараёнини бузган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда, танловни ўтказишни тўхтатиш;

тегишлича асослаган ҳолда танловни бўлмаган деб эътироф этиш;

танлов қатнашчилари танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қатнашчига хабар қилиб, қатнашчиларнинг танлов таклифларини рад этиш;

танлов ўтказиш санасини илгари танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот эълон қилган ва мавжуд бўлган тақдирда буюртманомалар берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;

танлов ўтказилишини бекор қилиш, бу ҳақда сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш;

агар танлов ғолиби ёхуд резерв номзодлар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузишни рад этган тақдирда ёки агар танлов бўлмаган деб эътироф этилган тақдирда, такрорий танлов тайинлаш;

ягона танлов қатнашчисининг танлов шартларига мувофиқлиги тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш ва танлов қатнашчиси билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.



V. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ОЛДИ-СОТДИ

ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


33. Танлов ўтказиш якунлари бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан тегишли равишда танлов баённомаси расмийлаштирилади, баённомада танловнинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади. Баённома ҳудудий танлов комиссияси йиғилишида қатнашган унинг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ҳудудий танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида давлат мулки объектларини сотишда, танлов якунлари бўйича веб-портал томонидан автоматик равишда шакллантирилдиган электрон баённома расмийлаштирилади.

Баённома давлат мулки объектини ижарага бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштирилишига ёки аукционни такроран ўтказишга асос бўлади.

34. Ҳудудий танлов комиссиясининг савдо ташкилотчиси томонидан тақдим этилган танлов натижалари ёки электрон баённомаси тўғрисидаги қарори асосида мажлис баённомаси (электрон баённома тақдим этилгач) тасдиқлангандан кейин йигирма кундан кечикмай сотувчи, балансда сақловчи ўртасида олди-сотди шартномаси тузилади ва:

танлов ғолиби деб эътироф этилган қатнашчи;

танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи;

ижара объектида асосий фондларни мукаммал таъмирлаш ва модернизациялаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли органларидан олинган экспертиза хулосалари ва меҳнат органларининг сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижараси даврида ушбу объектда ташкил қилинган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотномаси бўлган тақдирда сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачи билан олди-сотди шартномаси имзоланади;

Агар танлов ғолиби билан музокаралар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугалланмаса, ҳудудий танлов комиссияси қарори билан резерв номзод деб эътироф этилган танлов қатнашчиси улар томонидан танлов таклифлари учун таклиф қилинган давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф қилинади.

Ғолиб давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузишни рад этган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан ғолибнинг ёзма рад этиши илова қилинган баённома расмийлаштирилади. Бунда давлат мулки объекти белгиланган тартибда такрорий танловга қўйилади.

Агентлик (ёки ҳудудий бошқарма) сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ушбу давлат мулки объектининг сотувга қўйилиши кўзланганлиги ҳақида ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади.

35. Ҳудудий танлов комиссияси қарори билан резерв номзод деб эътироф этилган танлов қатнашчиси олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган тақдирда, танлов натижалари бекор қилинади ва ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда илгари эълон қилинган шартларда такрорий савдолар ўтказилади.


36. Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.



VI. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ

МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИШ ЙЎЛИ БИЛАН ДАВЛАТ

МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ "НУЛ" ХАРИД ҚИЙМАТИ

БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ


37. Хорижий инвестор аниқ инвестициявий таклифлар билан мурожаат қилганда ҳудудий танлов комиссияси:

хорижий инвесторнинг таклифини келгусида самарали фаолият кўрсатиш, модернизация қилиш ҳамда давлат мулки объектининг тўлов қобилиятини тиклаш ва давлат мулки объектини барқарор ривожлантириш учун инвестицияларнинг етарлилиги ва асосланганлиги юзасидан кўриб чиқади;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун давлат мулки объектини "нул" харид қиймати бўйича аниқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига хорижий инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан хорижий инвесторга давлат мулки объектини инвестициявий мажбуриятлар билан сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Агентликга хулоса киритади.

Ҳудудий танлов комиссиясининг хулосаси асосида Агентлик белгиланган тартибда Давлат тендер комиссиясига таклиф киритади.

38. Давлат тендер комиссиясининг аниқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун хорижий инвесторга давлат мулки объектини "нул" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги қарори асосида сотувчи хорижий инвестор билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузади.


39. Хорижий инвесторлардан бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ мурожаатлар тушган тақдирда қуйидаги мезонлардан:

ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва энг қулайлигидан (шу жумладан, маҳсулотлар бирлигига қўшилган қийматдан);

ташкил этиладиган иш ўринлари сонидан;

киритиладиган инвестициялар суммасидан;

ишлаб чиқаришнинг экология талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб энг фойдали таклифни берган инвесторга устуворлик берилади.



VI-1. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИНИ ҲУНАРМАНДЛАРГА

"НУЛ" ХАРИД ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА СОТИШ

39-1.Хусусийлаштириш дастури доирасида "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объекти ҳунармандларга дастлабки инвестициявий мажбуриятларни бажариш шарти билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилади.

Бунда, "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объекти ҳунармандга камида 5 йил мобайнида фақат ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш учун ҳунарманднинг давлат мулки объектини хусусийлаштириш бўйича буюртманомаси ва "Ҳунарманд" уюшмасининг илтимосномасига асосан, "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объектини сотувга қўйиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида берилиши мобайнида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.


39-2. Бир нечта ҳунармандлар "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган битта давлат мулки объектга эга бўлиш истагини билдирган тақдирда, бу объект ушбу ҳунармандлар иштирокидаги очиқ савдолар орқали белгиланган тартибда сотилади. Савдолар ушбу Низомда белгиланган тартибга асосан ўтказилади.


39-3. Объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза бўлмаса ёки ҳунарманднинг "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объектини олди-сотди шартномасини тузишни рад этса, ушбу объект танлов ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда сотилади.



VII. СОТИЛГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

НАРХИНИ АНИҚЛАШ


40. Ҳудудий танлов комиссиясининг танлов якунлари ва танлов ғолибини аниқлаш бўйича қарори қабул қилингандан ва йиғилиш баённомаси тасдиқлангандан кейин сотувчи балансда сақловчига Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ мол-мулкни хатловдан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабнома юборади.

Мазкур талабнома билан мол-мулкнинг таркибидан келиб чиқиб хатловдан ўтказиш ва тайёрланган ҳужжатларни ишчи органга тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар хатлов ўтказиш якунланган бўлиши керак.


40-1. "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида давлат мулки объектини "ноль" харид қийматида сотишда, савдо ғолиби веб-портал томонидан автоматик равишда шакллантирилдиган электрон баённома асосида аниқланди ва олди-сотди шартномасини тузишга асос бўлади.

41. Хатлов оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли хатлов рўйхати билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Хатловдан ўтказиш далолатномалари ушбу Низомга 4 - 9-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича тузилади ҳамда хатловдан ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


42. Хатловдан ўтказиш комиссияси ишлари якунлари бўйича балансда сақловчи томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ҳудудий органга:

хатловдан ўтказиш комиссияси тузилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

хатловдан ўтказиш комиссияси йиғилишининг баённомалари;

хатловдан ўтказиш комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мол-мулкни хатловдан ўтказиш далолатномалари;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

ер участкаси, ер ости ва бошқа табиий ресурсларга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

жамият рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган балансда сақловчининг баланси;

Агентлик томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг паспорти, объектнинг фотосуратларини (камида тўрт дона) илова қилган ҳолда, тақдим этилади.

43. Давлат мулки объектининг бозор қиймати олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин бунда баҳолаш учун қилинган харажатлар инвестиция мажбуриятлари қийматига қўшилади ва инвестиция мажбуриятларини қабул қилишда инобатга олинади ўттиз кун мобайнида харидор томонидан тақдим этиладиган давлат мулки объектининг қийматини баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботида белгиланган миқдорда сотувчи томонидан белгиланади.


VIII. БАЛАНСДА САҚЛОВЧИ ВА ХАРИДОРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


44. Балансда сақловчи:

сотиладиган давлат мулки объектининг уни харидорга бергунга қадар сақланишини;

архив ҳужжатлари, шу жумладан, шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг давлат архивига берилишини;

харидор томонидан сотилган давлат мулки объектига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш кун мобайнида сотувчи иштирокида топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат мулки объектининг харидорга берилишини таъминлаши шарт.

"Нул" харид қиймати бўйича сотилган давлат мулки объектини бериш унинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича амалга оширилади, харидор томонидан эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган унинг бозор қиймати бўйича қабул қилинади.


45. Харидор:

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда, миқдорларда ва турларда бажариши;

балансда сақловчи билан биргаликда сотиб олинаётган давлат мулки объекти мавжудлигини тасдиқлаш ва ҳолатини текширишда ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашда иштирок этиши;

давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган фақат инвестициявий мажбуриятларни бажариш учун фойдаланиладиган пул маблағларини жамлаш учун белгиланган тартибда махсус ҳисоб рақами очиши;

агар харидор жисмоний шахс бўлган тақдирда, давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси кучга киргандан кейин олтмиш кун мобайнида инвестициявий мажбуриятлари бажарилиши назарда тутиладиган юридик шахс ташкил этиши;

шартномада белгиланган муддатда давлат мулки объектининг соҳасини сақлаши, агар бу ҳудудий танлов комиссияси қарори билан назарда тутилган бўлса;

сотилган давлат мулки объектининг, шу жумладан, унинг таркибига кирадиган мол-мулки, унга бўлган мулк ҳуқуқини олиш пайтига қадар сақланишини таъминлаши;

сотувчига ҳисобот ойининг кейинги ойининг 1-санасидан кечикмасдан, уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши тўғрисида ойлик ахборот ва чораклик ҳисоботни тақдим этиши;

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси киритилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олинган давлат мулки объектига ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши шарт.

Агар давлат мулки объектида давлат стратегия захираси моддий ресурслари, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар ва мол-мулк мавжуд бўлса, харидор шартнома асосида сақлашга масъулликка қабул қилинган фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар ва мол-мулклар, давлат стратегия захираси моддий ресурслари сақланишини, шунингдек белгиланган тартибда уларга тўсиқларсиз киришни таъминлайди.

Харидор давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар ташкил этилган корхонани тугатиш ёки банкрот қилишга қаратилган ёки йўл қўядиган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.


46. Олди-сотди шартномаси бекор қилинганда давлат мулки объектига бўлган эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган деб ҳисобланади, харидорга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери эса юридик кучини йўқотган деб ҳисобланади. Бунда харидор давлат мулки объектини ва берилган давлат ордерини балансда сақловчига кейинчалик Агентликка ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиш учун қайтариши, балансда сақловчи эса объектни қабул қилиш ва белгиланган тартибда унга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши шарт.


IX. МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

47. Харидор томонидан сотувчига давлат мулки объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида сотувчи харидорга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.

48. Харидор томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан ташкил этилган комиссия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Комиссия ишининг якунлари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинганлиги тўғрисида баённома тузилади. Инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган ва инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ташкил этилган иш ўринлари сақлаб қолингандан кейин харидор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асли тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда сотувчи томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси киритилади.

49. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилганлиги учун харидор томонидан уни бериш пайтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.

50. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда, унинг дубликати тегишли ариза асосида икки ҳафта мобайнида берилади.

Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Агентлик ёки ҳудудий бошқарма беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради.


X. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ "НУЛ" ХАРИД

ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА СОТИШДА ҚАТНАШУВЧИ

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


51. Танлов комиссияси, сотувчи ва қатнашчилар ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


52. Балансда сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ:

сотиладиган давлат мулки объектини унинг янги мулкдорга берилгунгача сақланиши, давлат мулки объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ўз вақтида расмийлаштирилиши;

ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


53. Харидор сотилган давлат мулки объектининг ўзи томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши даврида сақланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда харидор олди-сотди шартномасида белгиланган миқдорда инвестиция мажбуриятларининг бажарилмаган миқдори суммасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня тўлайди.

Харидор айби билан олди-сотди шартномаси бекор қилинса, шартномада белгиланган миқдорда харидор инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги учун олган инвестиция мажбурияти маблағларининг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

54. Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда сотувчи харидорга ушбу шартнома шартлари бажарилмаганлиги тўғрисида расмий тақдимнома киритади.

Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси шартлари сотувчининг расмий тақдимномаси киритилгандан кейин бажарилмаганда объектни "нул" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади. Шу билан бирга, харидор томонидан киритилган инвестициялар ва компенсациялар ҳар қандай кўринишда қайтарилмайди.


XI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


55. Давлат мулки объектларини сотишда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат мулки объектларини харидор томонидан

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар

қабул қилиниши шарти билан "нул" харид

қиймати бўйича сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, балансда сақловчилар, ҳудудий танлов комиссиялари, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармалари


      

1) "Нол" харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектлари тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва балансда сақловчилар таклифларига асосан ҳудудий танлов комиссиянинг қарори асосида шакллантирилади.

       


Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган муддатларда.







     

2) Агентлик тайёрланган рўйхатни давлат мулки объектларини "ноль" харид қийматида сотиш шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссияси ва ҳудудий танлов комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига киритади.


Давлат тендер комиссиясининг регламентига мувофиқ.



    

3) Хусусийлаштириш дастури лойиҳаларини шакллантириш (талабгор инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши шарти билан "нол" харид қийматида сотиш учун таклиф этиладиган давлат мулки объектлари рўйхати) Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қарор қабул қилиш учун киритади.


Буюртманома (таклиф) келиб тушишига кўра, бироқ йилига камида бир марта.



     

4) Агентлик ҳудудий танлов комиссияларига танлов шартларини тайёрлаш тўғрисида сўровнома юборади.


Хусусийлаштириш дастурида назарда тутилган муддатларга мувофиқ.



     

5) Ҳудудий танлов комиссияси томонидан тақдим этилган сотишнинг танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади.

       


Давлат тендер комиссиясининг регламентига мувофиқ.







2-босқич


Давлат тендер комиссияси


       

Танлов шартларини асослаш.

      


Давлат тендер комиссиясининг иш тартибига мувофиқ.









3-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари


      

1) Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВда ва веб-сайтда эълон қилиш, "нул" харид қиймати бўйича сотишга тавсия этилаётган давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотни очиш.


2) Танловда қатнашишга буюртманомаларни қабул қилиш, талабгорларни танлов ҳужжатлари билан таъминлаш ва қатнашчилар рўйхатини шакллантириш.

     


Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.


Эълонда кўрсатилган муддатларда.









4-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармаси, ҳудудий танлов комиссияси


      

1) Танлов ўтказиш, ғолибни аниқлаш.


2) Танлов қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.


3) Танловни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини ғолиб билан бирга имзолаш.

       


Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатларда.


Беш иш куни мобайнида.


Қонунчиликда белгиланган муддатларда.











5-босқич

Агентлик, баланс сақловчи, харидор


     

1) Агентликнинг сўрови бўйича сотилган давлат мулки объекти мол-мулкини баланс сақловчи билан бирга хатловдан ўтказиш.

2) Агентликнинг бозор қийматини аниқлаш Давлат рақобат қўмитаси томонидан, харидор томонидан тақдим этилаётган давлат мулки объекти қийматининг баҳоси тўғрисидаги баҳолаш ташкилоти ҳисоботи асосида амалга оширилади.


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузилгунгача амалга оширилади.


Олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўттиз кун мобайнида харидор томонидан тақдим этилади.









6-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари


    

Мол-мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан, харидорга давлат мулки объектининг қабул қилиш-бериш далолатномаси харидор томонидан тақдим этилгандан ва давлат божи тўлангандан кейин амалга оширилади.

    


     

Харидор томонидан олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажарилгунгача бўлган муддатга, беш кун мобайнида, тасарруф этиш ҳуқуқисиз белгиси билан, инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амал қиладиган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига давлат ордери берилади.

    





       





Низомга

2-ИЛОВА



Ҳисобот даврида


Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий

мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан танлов

асосида "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган

давлат мулки объектлари (корхонаси)

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектнинг

номи ва

тармоқ

бўйича

мансублиги


Жойлашган

жойи


Фаолиятнинг

асосий тури,

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулот


Ходим-

ларнинг

сони

(нафар)


Асосий

фондлар-

нинг

баланс

қиймати

(минг сўм)


Асосий

фонд-

ларнинг

эскирган-

лиги,

%


Савдоларга

қўйилгани тўғрисидаги

маълумотлар


Зарар (-)

ёки фойда

(+) суммаси

(минг сўм)


баҳолаш-

дан

кейинги

бошланғич

нархи

(минг сўм)


у

пасайти-

рилгандан

кейинги

охирги

нархи

(минг сўм)


1

2

3


4

5

6

7

8

9

10

Жадвалнинг давоми

Айланма активлар

(минг сўм)


Кредитор қарздорлик

(минг сўм)


Молиявий-иқтисодий

ҳолати (зарар кўриладиган,

паст рентабелли,

тўловга қодир эмаслик

ва иқтисодий ночорлик)


ҳам-

маси

дебитор

қарздорлик


ҳам-

маси

улардан муддати ўтгани


ҳам-

маси


шу жумладан


ҳам-

маси

шу жумладан,

муддати

ўтгани


бюджет

бўйича


бюджетдан

ташқари

фондлар

бўйича


иш ҳақи

бўйича


11

12


13

13

14

14

15

16

17

      





Низомга

3-ИЛОВА



Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий

мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан танлов

асосида "нул" сотиб олиш қиймати бўйича сотиладиган

давлат мулки объектлари (бинолар ва иншоотлар)

РЎЙХАТИ

Т/р


Корхонанинг

номи ва

тармоқ бўйича

мансублиги


Жойлаш-

ган жойи


Фаолият

соҳаси


Асосий

фондлар-

нинг баланс

қиймати

(минг сўм)


Асосий

фондлар-

нинг

эскирган-

лиги,

%


Савдоларга қўйилгани

тўғрисидаги маълумотлар


Объект

ҳолати-

нинг

тавсифи*


"Нул" харид

қиймати

бўйича сотиш

учун асос


баҳолашдан

кейинги

бошланғич

нархи

(минг сўм)


у пасай-

тирилган-

дан

кейинги

нархи

(минг сўм)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

*) Объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг техник ҳолати (фундаменти, деворлари, томи ва бошқалар), майдони, кубатураси, қаватлари сони, эгаллаган ер участкасининг майдони.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори




(имзо)


    





Низомга

4-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


асосий фондларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Инвентарь

объектининг номи,

техник тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











     

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

5-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


хатловдан ўтказиш янгидан аниқланган асосий фондлари

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Инвентарь

объектининг номи,

техник тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











     

*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

6-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш объектларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N

Инвентарь

объектининг номи,

техник тавсифи


Қурилган йили ёки

фойдаланишга

топширилган санаси,

ойи ва йили


Сони


Баланс

қиймати,

(минг сўм)


Эскириши


Қолдиқ

қиймати,

минг сўм


Қурилиш

майдони,

кв. м*


Изоҳ


минг

сўм


фоиз











*) Бинолар ва иншоотлар бўйича.



Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

7-ИЛОВА



нинг


(корхонанинг номи)


тугалланмаган қурилишларини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Йил

Харажатлар ҳажми

минг руб, сўм-купон, сўм


Асос (бажарилган ишлар

далолатномаси, рақами ва санаси)


Изоҳ


1990 йилгача





1991 й.





1992 й.





1993 й.





1994 й.





1995 йилдан бошлаб








хатлов санаси ...гача








ҲАММАСИ:





     

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

8-ИЛОВА



нинг

ер участкасини (ер участкасига, ер қарига ва бошқа табиий

ресурсларга бўлган ҳуқуқларини) хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Табиий ресурслар

номи


Объектнинг

жойлашган ўрни


Табиий ресурсларга

бўлган ҳуқуқни

тасдиқловчи давлат

далолатномаси


Кадастр

рақами


Ер участкасининг

умумий майдони


ҳужжат

бўйича


ҳақиқатда


1.

Ер участкаси







2.

Ер қаъри бойликлари







3.

Бошқа табиий ресурслар








а)








б)








в)







       

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари






Низомга

9-ИЛОВА



нинг


(акциядорлик жамиятининг номи)


аниқланмаган асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ*


________ й. "___" _____________даги ҳолати бўйича

Т/р

Инв.

N


Инвентарь объектининг

номи, техник тавсифи


Ишлаб чиқарилган

йили


Сони


Баланс қиймати,

минг сўм


Изоҳ







     

Комиссия раиси


Комиссия аъзолари



*) Мулкий комплекс тарзида давлат кўчмас мулк объектлари сотилган ҳолларда.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда









































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск