ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ҳақидаги Намунавий низом (АВ томонидан 14.10.2014 й. 2621-сон билан рўйхатга олинган 28.08.2014 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 20 қ/қ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16-сон, Халқ таълими вазирлигининг 51-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 14 октябрда 2621-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва

Халқ таълими вазирлигининг

2014 йил 28 августдаги

20 қ/қ, 16 ва 51-сон қарорига

ИЛОВА



Корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги

стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш

оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган

дам олиш масканлари ҳақидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сонли "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, корхона, ташкилот ва муассасалар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тасарруфидаги стационар болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканларининг (бундан буён матнда дам олиш маскани деб юритилади) мақсади ва вазифаларини ҳамда улар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2572, 2014 йил 7 апрель) мувофиқ, оромгоҳ ўз базасида дам олиш масканини ташкил этиши мумкин.


2. Мазкур Намунавий низом касаба уюшмалари, давлат органлари ва улар тизимидаги ташкилотлар тасарруфида бўлган оромгоҳлар, шунингдек касаба уюшмалари маблағлари йўналтириладиган бошқа оромгоҳлар базасида қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этиладиган дам олиш масканларига нисбатан татбиқ этилади.


3. Дам олиш маскани доимий равишда фаолият кўрсатади, дам олиш масканининг ўз фаолиятини болаларни соғломлаштириш мавсумида (июнь - август ойларида) вақтинча тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.


4. Касаба уюшмалари, давлат органлари ва улар тизимидаги ташкилотлар тасарруфида бўлган оромгоҳлар, шунингдек касаба уюшмалари маблағлари йўналтириладиган бошқа оромгоҳлар базасида қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этиладиган дам олиш масканлари ушбу Намунавий низом асосида ишлаб чиқилган низомга эга бўлиши лозим.


5. Дам олиш маскани ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Намунавий низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. Дам олиш маскани ташкилот маъмурияти раҳбарлигида фаолият кўрсатади. Ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси дам олиш масканининг ишини ташкил этишда фаол иштирок этади.


7. Ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси дам олиш масканининг фаолияти ҳамда дам олувчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати устидан назорат қилади.



2-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


8. Дам олиш масканининг мақсади дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатишни самарали ташкил этиш ҳисобланади.


9. Қуйидагилар дам олиш масканининг вазифалари ҳисобланади:

дам олувчиларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;

дам олувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

дам олувчиларни ўзбек халқининг тарихий ва миллий анъаналари ҳамда маънавий қадриятлари билан таништириш;

дам олиш масканининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Дам олиш маскани қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Дам олиш маскани раҳбари ташкилот маъмурияти томонидан тайинланади ва озод этилади.


11. Дам олиш маскани раҳбари:

дам олиш маскани фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

дам олувчиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва уларни дам олиш масканининг ички тартиб қоидалари билан таништириш бўйича ишларни ташкил этади;

дам олиш маскани фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича буйруқлар қабул қилади ҳамда дам олиш масканига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

дам олиш маскани ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши, ҳисоботларининг олиб борилиши ва белгиланган тартибда сақланишини назорат қилади;

дам олиш масканининг фаолият юритиши учун уни зарур бўлган жиҳозлар, техник воситалар билан таъминлайди;

дам олувчиларнинг мурожаатларини дарҳол кўриб чиқади;

дам олиш масканидаги мол-мулк ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини таъминлайди ва уларнинг сақланиши учун шахсан жавоб беради;

дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларини тегишли санитария, гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини таъминлайди;

дам олиш маскани ходимлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади, ўзгартиради ва бекор қилади.


12. Дам олиш масканида мазкур Намунавий низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш китоби ҳамда 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Дам олиш масканларида дам олувчиларга кўрсатилган тиббий ёрдамни қайд этиш китоби бўлиши зарур.

Китоблар рақамланган, тикилган ҳамда дам олиш маскани раҳбари томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши зарур.


13. Дам олиш масканига келган дам олувчи дам олиш масканининг қабул қилаётган ходимига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва йўлланмасини тақдим этиши зарур.


14. Дам олиш маскани раҳбари дам олувчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари ва саломатликларини мустаҳкамлашлари учун уларнинг ёши ва соғлиғини инобатга олган ҳолда зарур шарт-шароит яратади, соғломлаштириш, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этади ва саёҳатлар уюштиради.



4-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Дам олиш маскани қуйидаги ҳуқуқларга эга:

дам олиш масканининг ички тартиб қоидаларини бузган дам олувчини дам олиш масканидан четлаштириш;

дам олувчилар улар томонидан дам олиш масканининг мол-мулкига ва бошқа моддий бойликларига етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш.


16. Дам олиш маскани қуйидагиларга мажбур:

дам олувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;

дам олиш масканининг ҳудуди, бино ва иншоотларининг тегишли санитария, гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

дам олиш масканини хўжалик, маданий ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш;

дам олувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш.

Дам олиш маскани қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.



5-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ

ЙЎЛЛАНМАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА СОТИШ


17. Дам олиш масканининг йўлланмаси дам олиш маскани томонидан мазкур Намунавий низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.


18. Дам олиш масканининг йўлланмалари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади.


19. Дам олиш масканининг йўлланмалари 12 кунга келиш-кетиш жадвалига мувофиқ берилади.

Дам олиш ва байрам кунлари учун 1 - 3 кунлик йўлланмалар ҳам берилиши мумкин.


20. Йўлланмалар шахснинг ўз ҳисобидан, ташкилот ёки касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиниши мумкин.


21. Дам олувчи томонидан йўлланмадан фойдаланиш имкони бўлмаса, йўлланма дам олиш муддати бошланишидан камида 3 кун олдин тегишли ташкилотга қайтарилиши лозим.



6-БОБ. ДАМ ОЛИШ МАСКАНИНИНГ МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК

ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


22. Дам олиш масканларини сақлаб туриш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

йўлланмаларни сотишдан тушган маблағлар;

дам олувчиларга кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар;

ташкилот томонидан ажратиладиган маблағлар;

ҳомийларнинг маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


23. Дам олиш масканининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


24. Дам олиш масканининг молиявий-хўжалик фаолияти мунтазам равишда, лекин йилига камида бир марта ўзи тасарруфида бўлган ташкилот маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан текширилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Намунавий низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


26. Дам олиш масканини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


27. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Намунавий низомга

1-ИЛОВА



Дам олиш масканларида дам олувчиларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р


Дам олувчининг

Ф.И.О.


Туғил-

ган

йили


Иш жойи,

лавозими


Шахсини тасдиқловчи

ҳужжати маълумотлари

(серияси, рақами,

қачон, ким томонидан

берилган)


Йўллан-

масининг

серияси ва

рақами


Йўлланмада

кўрсатилган

муддат


Дам олган

куни


Эслатма


дан


гача


дан


гача


1

2


3

4

5

6

7

8

9




































Ташкилот маъмурияти




(Ф.И.О. ва лавозими)


Касаба уюшмаси қўмитаси:




(Ф.И.О. ва лавозими)


           





Намунавий низомга

2-ИЛОВА



Дам олиш масканларида дам олувчиларга

кўрсатилган тиббий ёрдамни қайд этиш

КИТОБИ

Т/р


Тиббий ёрдам

кўрсатилган

сана


Тиббий ёрдам

кўрсатилган дам

олувчининг Ф.И.О.


Туғилган

йили


Кўрсатилган

тиббий ёрдам


Ташхис


Тиббий ёрдам кўрсатган

тиббиёт ходимининг

Ф.И.О.


Тиббиёт

ходимининг

имзоси


1

2


3

4

5

6

7

8































Ташкилот маъмурияти




(Ф.И.О. ва лавозими)


Касаба уюшмаси қўмитаси:




(Ф.И.О. ва лавозими)


         





Намунавий низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА

(олд томони)


Дам олиш маскани

ЙЎЛЛАНМАСИ

  

_________________________________

тасарруфидаги дам олиш маскани

(ташкилот номи)


ЙЎЛЛАНМА


___АА_0000001____

(ҳисобга олиш серияси ва рақами)


Дам олиш маскани:

______________________________________

                            (номи)


Дам олиш масканининг манзили:

______________________________________

______________________________________



Йўлланма муддати ______ кун

20__ йил __________ дан ___________ гача

Нархи: __________________________ сўм



Яшаш жойи учун йўлланма талони

(_______________________ кишига)



Дам олиш маскани:

_________________________________

                               (номи)


20__ йил __________ дан __________ гача

Дам олувчининг Ф.И.О.:_________________

Бино: ________________________

Хона: _______________________

Талон берган шахс:_____________________

                                               (имзо)

Йўлланманинг озиқ-овқат талони

(_______________________ кишига)


Дам олиш маскани:

_________________________________

                              (номи)

20__ йил __________ дан __________ гача


Стол: _________________________


Талонни бердим: __________________________

  (йўлланма берган масъул шахснинг имзоси)

(орқа томони)

Дам олиш маскани йўлланмаси эгасининг Ф.И.О.:


    

  

Иш жойи:


Лавозими:


Оила аъзоларининг Ф.И.О.:


     

  

       

Йўлланма 20__ йил ____ ________________ берилди.

Йўлланма берилди:



(йўлланмани берган масъул шахснинг имзоси)

              М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 523-модда






























Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск