ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2014 й. 284-сон "Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2014 й.

N 284



СПОРТ МАКТАБЛАРИНИ МАЛАКАЛИ

ТРЕНЕР КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш, тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга мувофиқ спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёки таълим муассасаларининг спорт фаолияти ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишини битириб, тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимида ишлаётганига уч йилдан ошмаган мутахассислардан бутланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2014/2015 - 2017/2018 ўқув йиллари даврида спорт мактабларида тренерлик фаолиятини амалга ошираётган ва тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган шахсларни педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича пулли-контракт асосида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб спорт мактабларида тренерлик фаолиятини амалга ошираётган ва тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича пулли-контракт асосида ўқитишни белгиланган тартибда ташкил этсин (ўқиш 1 йил 10 ой (22 ой) давом этади).


4. Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган ва жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича касб-ҳунар коллежларида ёки олий таълим муассасаларида ўқиётган шахсларга тренер-йўриқчи сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга берилган рухсатнома асосида спорт мактабларида тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар лавозимларида ишлашга 2018 йил 1 сентябргача истисно тариқасида рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2014 йил 10 октябргача республика ҳудудлари бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассисликка эга бўлиш хоҳишини билдирган шахслар рўйхатини тузсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича спорт турлари бўйича табақалаштирилган таълим жараёнининг илмий-методик асослари, ўқув-методик ҳужжатлари ва уни бирхиллаштириш механизмлари, ўқув режалари ва ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича таълим олаётганларга тегишли тарқатма материаллар (дастурлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар матнлари ва шу кабилар) берилишини, уларни, зарурият бўлганда, талабалар яшаш жойларига жойлаштиришни назарда тутган ҳолда уларга таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида пулли-контракт асосида ўқитиш учун тўлов миқдорларини белгиласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 519-модда




























Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск