Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2014 й. 285-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2014 й.

N 285


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ПАТЕНТ

БОЖЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА ПАТЕНТ

БОЖЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2006 ЙИЛ 20 АПРЕЛДАГИ 65-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Илмий-техник ва инновация фаолиятини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 октябрдаги

285-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги

низомни ва патент божлари Ставкаларини тасдиқлаш

ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда

Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида".


2. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Патент божлари" сўзларидан кейин "ва тўловлари" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "Патент божлари" сўзларидан кейин "ва тўловлари" сўзлари қўшилсин.


3. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "патент божлари" сўзларидан кейин "ва тўловлари" сўзлари қўшилсин.


4. 1-иловада:


а) Низомнинг номидаги "Патент божлари" сўзларидан кейин "ва тўловлари" сўзлари қўшилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом:

патент божларини (кейинги ўринларда бож деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жойлар номлари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини;

тўловларни ундириш тартибини, шунингдек ЭҲМ ёки маълумотлар базалари учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлардан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни берганлик учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини белгилайди";


в) 2-банддаги "Бож" сўзидан кейин "ёки тўловлар" сўзлари қўшилсин;


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда буюртманома ёки патентнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, унинг учун бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатга доир гувоҳнома ва унинг номи бўлиши керак. Агар буюртманомага рўйхатдан ўтказиш рақами ҳали берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда унинг учун бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси номлари, товар келиб чиққан жой, интеграл микросхемалар топологиялари номлари, шунингдек биринчи муаллифнинг фамилияси ёки ариза берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир";


д) 4-банддаги "божнинг" ва "бож" сўзлари тегишли равишда "бож ёки тўловнинг" ва "бож ёки тўлов" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-банддаги "интеграл микросхемалар топологиялари" ва "божнинг" сўзларидан кейин тегишли равишда "ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлар" ва "ёки тўловнинг" сўзлари қўшилсин;


ж) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ой муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож ёки тўловлар миқдори 50% га кўпаяди";


з) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тўланган буюртманома божи ва тўловлари қайтарилмайди";


и) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тўланган бошқа божлар ёки тўловлар ариза берувчининг - божни ёки тўловларни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар ёки тўловлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож ёки тўловлар тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.

10. Божнинг ёки тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар ёки тўловлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин";


к) 11-банддаги "патент божларини" ва "божни" сўзларидан кейин тегишли равишда "ёки тўловларини" ва "ёки тўловни" сўзлари қўшилсин;


л) 12-банддаги "Божларни" ва "бож" сўзларидан кейин тегишли равишда "ёки тўловларни" ва "ёки тўловлар" сўзлари қўшилсин;


м) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларнинг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган 1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари Патент божлари ставкаларининг 1.1 - 1.4, 2.1 - 2.4, 3.1 - 3.2, 5.1 - 5.2, 7.1 - 7.2-бандларида назарда тутилган божларни ёки тўловларни тўлашдан тегишли равишда озод қилинадилар.

Ушбу бандда назарда тутилган божни ёки тўловларни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг илтимосномасига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:

1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахснинг гувоҳномаси;

уруш йиллари фронт ортида ишлаганлик (ёки хизмат қилганлик) учун берилган гувоҳнома;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси.

Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузишда бож ёки тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилмайди".


5. 2-иловада:


а) илова номидаги "Патент божлари" сўзларидан кейин "ва тўловлари" сўзлари қўшилсин;


б) устунлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

     

Бож ёки

тўловлар

коди


Бож ёки тўловларнинг

вазифаси


Ставкалар


Бож ёки тўловлар

тўланганлиги

тўғрисидаги

ҳужжатни тақдим

этиш муддатлари


миллий

валютада

(белгиланган

энг кам ойлик

иш ҳақига

нисбатан

коэффициент)


хорижий

валютада

ҚШ

доллари)


        

в) 1-бўлимнинг 1.4-кичик бўлимида:


1.4.1-банднинг "Ставкалар" устунидаги "2" ва "840" рақамлари тегишли равишда "1" ва "420" рақамлари билан алмаштирилсин;


1.4.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

  

1.4.3.

Амал қилишининг буюртманома берилган санадан бошлаб саноат намунасига патентнинг амал қилишини ҳар йили сақлаш:

учинчи - еттинчи йиллар учун


1

420

Уч йил учун - патент берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йиллар учун - патент амал қиладиган муддат ўтгунгача охирги уч ой мобайнида


саккизинчи - ўнинчи йиллар учун


1,5

630

ўн биринчи - ўн бешинчи йиллар учун (узайтирилган ҳар бир йил учун)


2

840

           

г) 2-бўлимда:


2.2-кичик бўлимида:


2.2.1-бандининг "Ставкалар" устунидаги "3" ва "1260" рақамлари тегишли равишда "1" ва "420" рақамлари билан алмаштирилсин;


2.2.2-бандининг "Ставкалар" устунидаги "15" ва "6300" рақамлари тегишли равишда "4" ва "1260" рақамлари билан алмаштирилсин;


2.4-кичик бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

         

2.4. Селекция ютуқларига патентнинг амал қилишини сақлаш учун божлар


2.4.1.

Селекция ютуғига патентни рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўз кучида сақлаш, амал қилишининг ҳар бир йили учун:




Биринчи йил учун - патентни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йилларда жорий йилда патентнинг амал қилиш муддати тугагунгача охирги уч ой мобайнида


биринчи - учинчи йиллар учун


0,2

84

тўртинчи - олтинчи йиллар учун


0,4

168

еттинчи - ўнинчи йиллар учун


0,5

210

ўн биринчи - ўн тўртинчи йиллар учун


0,7

294

ўн бешинчи - ўн олтинчи йиллар учун


0,9

378

ўн еттинчи - йигирманчи йиллар учун


1

420

йигирма биринчи - ўттизинчи йиллар учун (узайтириш)


1,2

504

  

2.5-кичик бўлимнинг 2.5.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

  

2.5.2.

Қуйидагилар:





селекция ютуғига патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш


3

1260


селекция ютуғига бир нечта патентларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш, бошқага ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир патент учун қўшимча равишда


2

840

қуйидаги мазмундаги 2.8-кичик бўлим қўшилсин:

2.8. Ҳужжатлар тақдим этиш муддатини узайтириш



Ҳужжатларни тақдим этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатини бир ойга (бир ойдан ошмаган муддатга) узайтириш:


0,2

84

Белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома бериш билан бир вақтда


д) 3-бўлимда:


3.1-кичик бўлимда:


3.1.1-банднинг "Ставкалар" устунида:

иккинчи ва тўртинчи сатрдаги "1,4" рақами "1,5" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи сатрдаги "0,1" ва "60" рақамлари тегишли равишда "0,5" ва "200" рақамлари билан алмаштирилсин;


3.1.2-банднинг "Ставкалар" устунидаги "1,4" рақами "1,5" рақами билан алмаштирилсин;


3.3-кичик бўлимда:


3.3.1-банднинг "Ставкалар" устунида:

иккинчи сатрдаги "1,4" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи сатрдаги "0,1" рақами "0,5" рақами билан алмаштирилсин;


3.3.2-банднинг "Ставкалар" устунида:

иккинчи сатрдаги "2,8" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи сатрдаги "0,2" рақами "0,5" рақами билан алмаштирилсин;


3.3.3-банднинг "Ставкалар" устунидаги "1,4" рақами "1,5" рақами билан алмаштирилсин:


3.6-кичик бўлими 3.6.2-бандининг "Ставкалар" устунидаги "0,6" ва "250" рақамлари тегишли равишда "1" ва "240" рақамлари билан алмаштирилсин;


е) 7-бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

       

7. ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурлар


7.1. Буюртманомага доир тўловлар



ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун буюртманомалар бериш


0,5

210

Буюртманомалар бериш билан бир вақтда


7.2. Гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш


7.2.1.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш


0,2

84

Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида


7.2.2.

Расмий бюллетенда ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун рўйхатдан ўтказилган дастурларни эълон қилиш


0,1

42


7.2.3.

Гувоҳномаларни бериш


0,2

84

7.3. ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларга ҳуқуқларни

бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш


7.3.1.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш


1

420

Ҳуқуқни бериш тўғрисидаги аризани бериш билан бир вақтда


7.3.2.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш


0,5

210


7.4. Ўзгартиришлар киритиш



Давлат экспертизаси қарори қабул қилингунга қадар ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга буюртманомаларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш


0,2

84

Таркибида ўзгартиришлар мавжуд бўлган материаллар билан бир вақтда

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 октябрь, 42-сон, 520-модда





































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск