ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 й. 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2014 й.

N 290


БИОЛОГИК РЕСУРСЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва аҳамиятини кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 27 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 26-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Яланғоч қизилмияни қайта ишлайдиган ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 1 мартдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 14-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 октябрь, 43-сон, 530-модда
























Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск