ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2014 й. 290-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан

фойдаланганлик  учун  тўлов  сифатида  тушган

маблағларни,   жарима   суммалари   ва   табиатни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган

суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ёввойи ҳайвонларни тутишга, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга, ёввойи ўсимликларни (ғамлаш) тўплаш, уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар учун, аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатнома берганлик учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш республика давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда "Давбионазорат" инспекцияси деб аталади) махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, улардан:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни тутганлик ва ёввойи ўсимликларни тўплаганлик (ғамлаганлик) учун 80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ва 8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ўтказилади. Маблағлар келгусида фақат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси кадастрини, ҳайвонлар ва ўсимликлар сони ҳисобини юритиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот тадбирларини олиб бориш учун фойдаланилади;

ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини тутганлик ва тўплаганлик (ғамлаганлик) учун 60 фоизи - алоҳида модда билан табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига сарфланадиган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадига ўтказилади. Бунда доривор ўсимликларни тўплашга (ғамлашга) рухсатнома берганлик учун йиғим ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловлар (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун сарфланади;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларни олиб чиқиш учун 80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ўтказилади;

ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини олиб чиқиш учун 60 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ўтказилади;

республиканинг балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларида саноат мақсадида балиқ овлаш учун 100 фоизи - "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

яланғоч қизилмияни қайта ишлаш маҳсулотини (суюқ ва кукунсимон экстрактларини), шунингдек яланғоч қизилмияни маҳсулот сифатида четга олиб чиқишга берилган рухсатнома учун 60 фоизи - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ўтказилади.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Давлат ўрмон фонди ерларида аризаларни кўриб чиққанлик ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан тайёрлаш (тўплаш) учун олиб қўйишга рухсатномалар берганлик учун олинадиган маблағлар 100 фоиз миқдорида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

3. Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун тутишга рухсатнома беришдан олинган маблағлар 100 фоиз миқдорида:

бириктирилмаган овчилик-балиқ овлаш ерларида овлашда - "Давбионазорат" инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига;

овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида овлашда - ушбу хўжаликни юритувчи овчиликдан фойдаланувчининг ҳисоб рақамига;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган давлат ўрмон фонди ерларида овлашда - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

4. Давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномалар беришдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади, унинг 60 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига, 40 фоизи - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.

5. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар 100 фоиз миқдорида:

агар ҳуқуқни бузиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирмайдиган давлат қўриқхонаси ҳудудида содир этилган бўлса - унинг ҳисоб рақамига;

агар бириктирилмаган ер майдонларида ҳуқуқни бузиш содир этилган бўлса - қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳисоб рақамларига;

овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда - овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи фойдаланувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

давлат ўрмон фонди ерларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича маблағларнинг 100 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмонни, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу ундирилган маблағларнинг 50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига йўналтирилади.

Қуйидаги маблағлар:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғлари ҳудудларидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар - 100 фоиз миқдорда ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилган қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғлари ҳисоб рақамига ўтказилади;

давлат ўрмон фонди ерларидаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағларнинг:

50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;

50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмонни, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қолган барча ҳолларда, қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, биорезерват ва овчилик хўжаликлари ҳамда давлат ўрмон фонди ҳудудидан ташқари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган қоидабузарлик экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан очилганда, ер майдонларининг тегишлилигидан қатъи назар, жарималар ва етказилган зарарни қоплашдан тушадиган барча сумма "Биоинспекция"нинг махсус ҳисоб рақамига тушади, ундан жарималар тўлаш ва етказилган зарарни қоплашдан тушган сумманинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.

6. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаларини ундиришда ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш, шунингдек мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар давлат ижрочилари томонидан мажбурий тартибда ундирилади, тушган маблағларни тақсимлаш бошқа қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

7. Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар агар ҳуқуқбузарлик ўрмон фондидан ташқари ерларда содир этилган бўлса - "Биоинспекция"нинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, шундан 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.

Агар ҳуқуқбузарлик ўрмон фонди ерларида содир этилган бўлса мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар 100 фоиз миқдорда тегишлилиги бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжалик ҳисоб рақамига ўтказилади.

8. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган барча шахсларга табиатни муҳофаза қилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига, давлат қўриқхоналари, миллий боғ, биорезерват, овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига зарарни қоплашдан ва пул жаримасидан тушадиган сумманинг 30 фоизи (ҳайвонот дунёси бўйича) ва 10 фоизи (ўсимлик дунёси бўйича) миқдорида мукофот пули тўланади. Қизил китобга киритилган ҳайвонларни ноқонуний овлаганлик учун ундирилган даъво бўйича мукофот пули тўлаш зарарни қоплаш ва жарима пули суммасининг 20 фоизи, ўсимликлар бўйича эса - 5 фоизи миқдорида тўланади.

9. "Давбионазорат" инспекцияси махсус ҳисоб рақамининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича сарфланади.

Махсус ҳисоб рақам маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақами маблағлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамининг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

11. "Биоинспекция" инспекцияси махсус ҳисоб рақами ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамининг календарь йил охиридаги фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисоб рақамида қолади, ёпилмайди ва олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтадиган қолдиқ ҳисобланади.





Низомга

ИЛОВА



Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан

фойдаланганлик  учун  тўлов  сифатида  тушган

маблағларни,   жарима   суммалари   ва   табиатни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган

суммаларни тақсимлаш

СХЕМАСИ






^




^




^




^




^










































Маблағлар тушиши


Жарималар ва етказилган зарарни қоплаш суммалари


Фойдаланиш учун рухсатнома берганлик учун йиғим


Тутиш учун рухсатнома берганлик учун йиғим


Мусодара қилинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар суммаси


Четга олиб чиқишга рухсатнома берганлик учун йиғим


Дарахтларни кесишга рухсатнома берганлик учун йиғим



































































































































V





V





V








V






Маблағлар олувчилар


Қўриқхона


Ўрмон хўжалиги


Овчилик хўжаликлари



Табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари











>
















































>

"Давбионазорат" инспекцияси


























































V






















































V




V




V




V




V




V



Маблағларни олувчилар


Ўзбекистон Республикаси республика бюджети


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари


Фанлар академияси


Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари



































^




















































Маблағларни ўтказиш:


Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига:

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни тутганлик ва ёввойи ўсимликларни ғамлаганлик учун - 80 фоиз;

ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларни олиб чиққанлик учун - 60 фоиз;

ундирилган жарима ва зарарни қоплашдан - 60 фоизи;

мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан - 60 фоизи;

яланғоч қизилмиянинг қайта ишлаш маҳсулотини (суюқ ва кукунсимон экстрактларини), шунингдек яланғоч қизилмияни маҳсулот сифатида четга олиб чиқишга рухсатномалар учун тушадиган маблағлардан - 60 фоизи.


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини тутганлик ва тўплаганлик (ғамлаганлик) учун - 60 фоиз;

республиканинг балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларида саноат мақсадида балиқ овлаш учун рухсатномалар берганлик учун тушган суммалардан - 68 фоизи;

давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномалар беришдан - 60 фоизи.


Фанлар академиясига - Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни тутганлик ва ёввойи ўсимликларни тўплаганлик учун - 8 фоиз.


Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига - республиканинг балиқчилик хўжалиги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш учун рухсатнома беришдан - 20 %.


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:

маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар ундиришдан, шунингдек, давлат ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун уларни тутишга рухсатномалар беришдан олинган маблағлар - мансублиги ва ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилган хўжаликнинг ҳисоб рақамига - 100 фоиз.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундиришдан олинган маблағларнинг:

50 фоизи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига;

50 фоизи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирадиган ўрмон, ўрмон-овчилик, ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари, қўриқхоналар, биосфера резерватлари, миллий табиат боғларини, шунингдек, илмий-тажриба станцияларини ривожлантириш жамғармаларининг ҳисоб рақамларига тақсимланади.

Овчилик-балиқчилик хўжаликларига - маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлардан ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш суммаларидан - 100 фоизи (қонунбузарликлар ушбу овчилик хўжаликлари ходимлари томонидан очилган ҳолатларда).

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 октябрь, 43-сон, 530-модда


































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск