ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2014 й. 295-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 27 октябрдаги

295-сон қарорига

ИЛОВА


Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш

соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб

бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ чиқиндилар билан боғлиқ ишларни олиб бориш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш, шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини юритувчи давлат органларининг фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши фаолияти чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиш, қайта ишлаш, утиллаштириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.


3. Қуйидагилар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги мажбуриятларини бажаришида уларнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, жойлаштирилиши, утиллаштирилиши, сақланиши, кўмилиши ва улардан фойдаланилиши, шунингдек уларни иккиламчи хом ашё сифатида хўжалик ишларига жалб этилиши ҳақидаги маълумотларни тўплаш;

атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳалокатли вазиятларнинг олдини олиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва унга барҳам бериш.


4. Давлат ҳисоби ва назоратини амалга оширишда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


чиқиндилар - ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар);


токсик чиқиндилар - улар билан ишлаш жараёнида бўлгани каби, ҳаётининг алоҳида даврларида ва кейинги авлодларида ҳам, инсон организми билан бевосита ёки билвосита алоқада бўлганда касалликларни ёки соғлиқда, шунингдек атроф-муҳитда салбий ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин бўлган, таркибида зарарли моддалар бўлган чиқиндилар;


нотоксик чиқиндилар - таркибида организмнинг физиологик функциялари бузилиши ва атроф-муҳит учун салбий оқибатларни келтириб чиқаришга қодир моддалари бўлмаган чиқиндилар;


иккиламчи қайта ишланиши лозим бўлган чиқиндилар - иккиламчи хом ашё сифатида, улардан такроран фойдаланиш мақсадида, саноат йўли билан қайта ишлашга яроқли бўлган чиқиндилар;


иккиламчи қайта ишлаб бўлмайдиган чиқиндилар - таркибида қимматли компонентлари бўлмаган ва саноат йўли билан қайта ишлашга яроқсиз чиқиндилар;


чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш - чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолият;


чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари - чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш учун фойдаланиладиган объектлар;


чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати объектлари - чиқиндиларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ва ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар) чиқиндиларини жойлаштириш, утиллаштириш, сақлаш, кўмиш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга оширувчи, чиқиндиларнинг мулкдорлари ёхуд эгалари бўлган юридик шахслар;


чиқиндиларни жойлаштириш объекти - чиқиндиларни сақлаш ҳамда кўмиб ташлаш учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жой;


чиқиндиларни сақлаш - кўмиб ташлаш, қайта ишлаш ёки утилизация қилиш мақсадида чиқиндилар олиб кетилгунгача уларни махсус жиҳозланган тўплагичларда сақлаш;


чиқиндиларни вақтинча жойлаштириш - чиқиндиларни хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудида ушбу мақсадлар учун махсус жиҳозланган ёки бошқа майдонларда, улардан кейинчалик технологик жараёнда фойдаланиш ёки қайта ишлашга, утиллаштириш ёки чиқиндиларни доимий жойлаштириш объектига жўнатиш пайтигача сақлаш;


чиқиндиларни утилизация қилиш - чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;


чиқиндиларни қайта ишлаш - чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;


ихтисослаштирилган корхоналар - фаолияти чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, қайта ишлаш ва утиллаштириш билан боғлиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.



II. ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

ҲИСОБИ ВА НАЗОРАТИ СУБЪЕКТЛАРИ


5. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тегишли ваколатларга эга бўлган давлат ҳисоби ва назоратини олиб борувчи субъектлар ҳисобланади.

6. Чиқиндиларнинг эгалари бўлган юридик шахслар ва ихтисослаштирилган корхоналар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари ҳисобланади.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари қуйидагиларга мажбур:

токсик ва нотоксик чиқиндилар ҳисобини юритиш, белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш;

чиқиндиларни тўлиқ утиллаштириш, уларни бошқа ихтисослаштирилган корхоналарга сотиш ёки бериш чора-тадбирларини кўриш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасида ушбу Низом талабларига мувофиқ ички тартибни ўрнатиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг идоравий ва ҳудудий дастурлари бажарилишини таъминлаш.


7. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назоратни олиб бориш субъектлари ҳисобот йили якунига кўра, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, жойлаштирилиши, улардан фойдаланилиши ёки уларнинг ихтисослаштирилган корхоналарга қайта ишлаш, утиллаштириш, кўмиш учун берилиши ҳақидаги давлат статистика ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган шаклларга мувофиқ белгиланган тартибда тақдим этадилар.

Статистика ҳисоботи электрон шаклда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилгандан сўнг, ҳудудий статистика органларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари томонидан электрон шаклда тақдим этиладиган статистика ҳисоботлари кўриб чиқилиши ва келишилишини уч кун муддатда таъминлайдилар.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси белгиланган тартибда:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

статистика ҳисоботларини умумлаштиради ва чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, утиллаштирилиши ва улар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилишини таҳлил ва назорат қилиш ҳамда маълумотларнинг электрон базасини яратиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборади.


III. ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ ҲИСОБИ ВА НАЗОРАТИ


9. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат ҳисоби ва назорати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ таъминланади.


10. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат ҳисоби қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

технологик тартибни, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш участкалари бўйича алоҳида - рўйхатга олиш ҳужжатларини, хом ашё ресурслари ҳаракатининг моддий балансини ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, зарарсизлантириш ва утиллаштиришнинг шартномавий муносабатларни ўз ичига олувчи дастлабки ҳужжатларини юритиш;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилаш;

чиқиндиларни паспортлаштириш;

чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш;

чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойларининг давлат кадастрини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ давлат статистика ҳисоботини юритиш.


11. Давлат ҳисоби токсик ва нотоксик чиқиндилар, шу жумладан, мазкур Низомга 2 ва 3-иловалардаги рўйхатларга мувофиқ, қайта ишланиши лозим бўлган чиқиндилар бўйича ҳам юритилади.

2 ва 3-иловаларда келтирилган Чиқиндилар рўйхатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ҳайъати қарори билан тасдиқланади.

12. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат назорати:

юридик шахслар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси қонунчилигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги талабларига риоя этилишини текшириш;

субъектлар томонидан тақдим этиладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат бўйича статистика ҳисоботини келишиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.


13. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Мониторинг чиқиндиларнинг амалда ҳосил бўлган ҳажмлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари хатлови материалларида назарда тутилган уларни вақтинча сақлаш жойлари, қайта ишлаш ва утиллаштириш усулларининг мослигини аниқлаш мақсадида, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.

Чиқиндиларнинг амалда ҳосил бўлган ҳажмлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш манбалари хатлови материалларида назарда тутилган уларни вақтинча сақлаш жойлари, қайта ишлаш ва утиллаштириш усулларининг номувофиқлиги аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари қуйидаги чораларни кўрадилар:

юридик шахсларга мониторинг ўтказиш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар берадилар;

қонун бузилишларининг юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан мониторинг натижаларига кўра фақат далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки юридик шахснинг мурожаатига кўра - белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар (бир вақтнинг ўзида бир нечта қонун бузилишлари бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган ҳолларда мажбурий кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш мажбурий кўрсатмаларнинг сўнги муддати тугаганидан сўнг бир марта амалга оширилади);

юридик шахслар томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар бажарилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жазо қўллайдилар.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб берадилар.


IV. МАХСУС ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ

ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

ҲИСОБИ ВА НАЗОРАТИ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАРИ


14. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан, уларнинг ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш идоравий ва ҳудудий дастурларини келишадилар;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқариш, идоравий, ҳудудий дастурларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар;

токсик ва нотоксик, шу жумладан, иккиламчи қайта ишланиши, утиллаштирилиши ва кўмилиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратадилар.


16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка амал қилиниши юзасидан назоратни амалга оширадилар;

чиқиндиларни тўплаш ва утиллаштириш корхоналарини ташкил этишда кўмаклашадилар.


17. Маълумотлар базасидаги умумлаштирилган тарздаги маълумотлар:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан - чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан - атроф-муҳитнинг кимёвий ва бактериологик ифлосланиши, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда белгиланган санитария меъёр ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан - кончилик саноатида ва кон қазилмаларини қайта ишлаш корхоналарида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида назорат учун;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан - моддий балансларни шакллантиришда;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан - чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги умумдавлат дастурлари чора-тадбирлари бажарилишини таъминлаш, тегишли ҳудудда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини жойлаштириш масалаларини ҳал этиш учун фойдаланишга мўлжалланади.

Токсик ва нотоксик, шу жумладан, иккиламчи қайта ишланиши, утиллаштирилиши ва кўмилиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги маълумотларнинг электрон базаси чиқиндиларни қайта ишлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналар учун очиқ бўлиши керак.


18. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда, маълумотлар базасидан умумлаштирилган тарздаги ахборотни ҳар йили, ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган вазирликлар ва идораларга юборади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш

соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш

СХЕМАСИ


Махсус ваколатли давлат органлари

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси



Соғлиқни сақлаш вазирлиги




Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари





























































Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндилар билан

боғлиқ ишларни амалга оширишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш соҳасидаги махсус

ваколатли давлат органларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши








































Ваколатли органларнинг давлат ҳисоби ва назорати соҳалари
































Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат назорати ва махсус ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш



Атроф-муҳитнинг кимёвий ва биологик моддалар билан ифлосланиши юзасидан давлат назорати




Кон қазиш ва конни қайта ишлаш объектларида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат назорати



Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка амал қилиниши устидан назорат, чиқиндиларни тўплаш ва утиллаштириш корхоналарини ташкил этишда кўмаклашиш

























































Давлат ҳисоби ва назорати объектлари
































Чиқиндиларнинг мулкдорлари, шунингдек фаолияти чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан боғлиқ бўлган ихтисослаштирилган корхоналар



Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятини йўқотган товарлар (маҳсулотлар)











































Дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш субъектлари

































Юридик шахслар ва ихтисослаштирилган корхоналар








































































Давлат ҳисоби ва назорати шакллари

Атроф-муҳит муҳофазаси устидан давлат назорати


Чиқиндиларни олиб кетиш, зарарсизлантириш ва утиллаштиришнинг технологик тартибини, рўйхатга олиш, шартномавий муносабатларни ўз ичига олувчи бирламчи ҳужжатлар


Давлат экологик экспертизаси


Чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри


Токсик ва нотоксик чиқиндиларни ҳисобга олиш бўйича давлат статистика ҳисоботи


Давлат экологик сертификацияси






















































































Давлат ҳисоби ва назорати натижаларини расмийлаштириш

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишмаган ҳолда чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш


Субъектлар томонидан қонунчилик талабларига риоя қилинишини текшириш далолатномаси


Лойиҳани амалга оширишга йўл қўйиш ёки қўймаслик ҳақидаги хулоса


Чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри тўғрисидаги маълумотлар


Чиқиндилар ҳақида ҳисобот


Чиқиндиларга экологик сертификат






















































































Натижаларни амалга ошириш

Ёзма мажбурий кўрсатма, фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор, судга мурожаат ва бошқалар



Давлат статистика ҳисоботининг экологик меъёрларга мувофиқлиги таҳлили ва чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, ундаги маълумотлар омиллар ва мойилликларни назорат ва таҳлил қилиш учун қуйидагиларга юборилади:

















































Иқтисодиёт вазирлиги


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

















































































моддий балансларни шакллантириш учун


атроф-муҳитнинг кимёвий ва биологик моддалар билан ифлосланишини назорат қилиш учун


кон қазиш ва конни қайта ишлаш объектларида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида назорат қилиш учун


чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш борасидаги умумдавлат дастурлари чора-тадбирлари бажарилишини таъминлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини жойлаштириш масалаларини ҳал этиш учун










































































































           






Низомга

2-ИЛОВА



Токсик чиқиндилар

РЎЙХАТИ

Т/р

Чиқиндилар номи


Қайта ишланмайдиган чиқиндилар:


1.

Хлорорганик моддалар


2.

Олти валентли хром


3.

Куб(нил) қолдиқлари


4.

Маргимуш


5.

Сульфат кислота


6.

Асбест


7.

Фтор


8.

Фосфор


9.

Тери чанги (уни)


10.

Битум шимдирилган рубероид, толь ва қоғоз чиқиндилари


11.

Асбест ва асбоцементнинг бўлак-бўлак шаклдаги чиқиндилари


12.

Асбоцемент, асбест чанги ва толаси


Қайта ишланиши керак бўлган чиқиндилар:


1.

Таркибида симоб бўлган чиқиндилар


2.

Ишлатилган нефть маҳсулотлари


3.

Нефть шламлари


4.

Қўрғошин


5.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқаришда ускуналарни ювишда ҳосил бўладиган ёғсимон эмульсиялар


6.

Мис


7.

Рух


8.

Тери орқасидаги эт қатлами (мездра), хромланган тери чиқиндилари, терини сайқаллашда ҳосил бўладиган шламлар


9.

Қора металларни силлиқлашда ҳосил бўладиган абразив чанг ва кукун (таркибида металл 50 % дан кам)


10.

Мазут, бензин ёки мой билан ифлосланган қум (таркибида мазут, бензин ёки мой 15 % ва ундан ортиқ)


          





Низомга

3-ИЛОВА



Нотоксик чиқиндилар

РЎЙХАТИ

Т/р

Чиқиндилар номи


Қайта ишланмайдиган чиқиндилар:


1.

Дон чанги


2.

Қаҳва, чой, зираворлар чанги (кукуни)


3.

Кондицияланмаган қаҳва, чой, хушбўй қилиш учун овқатга солинадиган дориворлар (зираворлар) донлари


4.

Нон пишириш ва пиво ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган ачитқилар


5.

Ишлатилган ўсимлик мойлари


6.

Ишлов берилмаган, кондицияланмаган терилар, шунингдек уларнинг қолдиқлари ва қийқиндилари; хромсиз ошланган чарм чиқитлари; пойабзал ишлаб чиқаришда қаттиқ чарм товарлари қийқиндилари; истеъмол хусусиятларини йўқотган иш чарм пойабзали


7.

Ишлатиб бўлинган ва брак қилинган, антисептик воситалар шимдирилган темир йўл ёғоч шпаллари; минерал мойлар ва бензин билан ифлосланган ёғоч қипиқлари ва қириндилари (таркибида мойлар ва бензин 15% ва ундан кўп)


8.

Лок сурилган қоғоз; елимланадиган лента қоғозлар, фотоқоғоз чиқитлари


9.

Битум шимдирилган рубероид, толь ва қоғоз чиқиндилари


10.

Фойдаланилмаган кварц тигелларининг синган парчалари


11.

Алюминий ишлаб чиқаришда ишлатилган футеровкалашнинг синиқ парчалари


12.

Ёғоч ва сомон кули


13.

Шиша толаси чиқиндилари


14.

Қуймачилик ишлаб чиқаришининг горн қуми; тозалаш ва қумпуркагич қурилмаларидаги қум қолдиқлари (металлургия соҳасида)


15.

Керамзитнинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари


16.

Керамзит чанги


17.

Кулолчилик (керамика)нинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари; истеъмол хусусиятларини йўқотган кулолчилик буюмлари


18.

Кулолчилик чанги


19.

Шиша чанги


20.

Асбоцементнинг бўлак-бўлак шаклидаги чиқиндилари


21.

Асбоцемент чанги


22.

Чиқиндилар; шлаквата чанги; базальтли ўта ингичка тола қолдиқлари

23.

Асфальтбетон ва/ёки асфальтбетон аралашмасининг чанг ёки бўлак шаклидаги чиқиндилари


24.

Асбестнинг бўлак-бўлак шаклдаги чиқиндилари; асбест қоғоз чиқиндилари; асбест ушоқлари чиқиндилари


25.

Асбест чанги ва тола


26.

Ишлатиб бўлинган чарх абразив айланмалар, силлиқлашдан қоладиган, қозонхона қайнаганда қоладиган чиқиндилар


27.

5 мм дан катта бўлмаган майда кокс бўлаклари


28.

Кокс чанги


29

Бўлак-бўлак шаклдаги цемент чиқиндилари


30.

Сир (эмал) чанги


31.

Ҳаво ва газларни қуритишда ишлатилган цеолит, алюмогель, силикагель


32.

Минерал мойлар билан ифлосланмаган (мой миқдори - камида 15%), қайта ишланган актив кўмир, кўмирли фильтрлар ва коксли масса

33.

Минерал мойлар билан ифлосланмаган (мой миқдори - камида 15% ва ундан кўп), қайта ишланган актив кўмир, кўмирли фильтрлар ва коксли масса

34.

Шакар ишлаб чиқаришда қўлланилган лавлаги шарбатини тозалашдаги ишқор шламлари; сабзавотлар (лавлаги, картошка) ювилгандан кейинги шламлар; шакар ишлаб чиқаришдаги фильтрлаш қолдиқлари; кремний ишлаб чиқаришда газ тозалашдан қолган минерал шламлар

35.

Автомобилларнинг ўт олдирувчи свечаларининг ишлатиб бўлинганлари

36.

Қора металли керамикалар бўлаклари ва чиқиндилари


37.

Ишлатилган тормоз колодкалари

38.

Металл заки, металл ўқлар билан ишлов берилган шлак қобиғи аралашган металл; таркибида металл 50% ва ундан кўп бўлган қора металларни силлиқлашдан чиққан чанг ёки кукун

39.

Силлиқланган материаллар ишлаб чиқаришдаги ферропрасли суюқ металл қаттиқ минерал бўлаклари


40.

Таркибида симоб бўлган (истеъмолга яроқсиз ҳолга келган анжомлар, қурилмалар, жиҳозлар) барча чиқиндилар, люминесцент лампалардан ташқари


41.

Мис қотишмаси, бронза ва жез ломлари, қотишмалар; қипиқлар, мис қуйиш, бронза ва ифлосланмаган қириндилари

42.

Мис қотишмаси, бронза ва ифлосланмаган жез чанглари

43.

Мис қотишмаси, бронза, жезнинг аралашган ёки ифлосланган лом ва чиқиндилари

44.

Мис қотишмаси, бронза ва жезни силлиқлашда чиқадиган, таркибида металл 50% ва ундан кўп бўлган чанг (кукун)

45.

Ишқорнинг қаттиқ ҳолдаги чиқиндилари

46.

Қаттиқ ҳолатдаги қўрғошин тузи, мис хлориди чиқиндилари; мисга ишлов беришда ишлатилган аммиакли эритмалар; таркибида фтор тузи бўлган чиқиндилар; алюминий ишлаб чиқаришда электролит эритмаси

47.

Маргимуш тузларининг қаттиқ ҳолатдаги чиқиндилари

48.

Сульфат кислота электролити шлами

49.

Ишлатилган аккумулятор сульфат кислотаси

50.

рН = 9,0 - 10,0 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари


51.

рН = 10,1 - 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари


52.

рН > 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди қолдиқлари; ишлатилган аккумулятор ишқорлари

53.

Нефттутқичлар (бензинтутқичлар)дан қалқиб чиқувчи плёнка, нефть ажратувчи қурилмалар шлами, таркибида мой бўлган силлиқловчи шлам, қувурлар ва нефтдан чиққан смола, кислотали қатрон идишларини (бочкалар, контейнерлар, цистерналар, гудронаторларни) тозалаш учун шламлар чиқиндилари


54.

Қаттиқ ҳолдаги битум ва асфальт чиқиндилари


55.

Мой билан ифлосланган (таркибида 15% дан кам мой бўлган) тозаловчи материал


56.

Мой билан ифлосланган (таркибида 15% дан кўп мой бўлган) тозаловчи материал


57.

Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15% дан кам мой бўлган) сальникли тиқма


58.

Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15% дан кўп мой бўлган) сальникли тиқма


59.

Ацетон қолдиқлари, истеъмол хоссасини йўқотган этилацетат, этиленгликол, бензол, диэтил эфири, пиридин, сульфат углерод, толуол, ксилол чиқиндилари


60.

Истеъмол хоссасини йўқотган крезол қолдиқлари; таркибида суюлтирилгичлар бўлган шламлар чиқиндилари


61.

Қаттиқ мураккаб полиэфирлар чиқиндилари; истеъмол хоссасини йўқотган синтетик шнурлар; қолипли қотиб қолган оғирликлар (иссиқлик реактив пластмассалар) чиқиндилари; қаттиқ полистирол кўпиги ёки плёнка чиқиндилари; тўқима ва қоғоз асосда клёнка чиқиндилари; қотиб қолган полиуретан кўпиги ёки плёнка чиқиндилари; қотиб қолган полиамидлар, поливинилацетат, қаттиқ пенопласт (поливинилхлоридлисидан ташқари) поливинил спирти чиқиндилари; истеъмол хоссасини йўқотган пластмасса шланглар; қотиб қолган полиакрилат, поликарбонат, органик шиша чиқиндилари; поливинилацетат чиқиндилари; ичимлик сувини юмшатиш учун истеъмол хоссасини йўқотган сув тайёрлаш учун ион алмашиниш смолалари; имидофлекс чиқиндилари; шишаслюдопласт чиқиндилари; қотиб қолган бирикма, қотиб қолган этрол (целлюлоза эфири асосидаги пластмасса) чиқиндилари; қаттиқ акрилонитрилбутадиенстирол (пластик АБС), целлулоид, целлофан, полиэтлентерефталат (жумладан унинг асосидаги плёнкалар) чиқиндилари


62.

Плёнкали-синтетик картон, плёнкали-асбестли картон чиқиндилари; фото ва киноплёнка, рентген плёнкаси чиқиндилари; қотган поливинилхлорид ва унинг негизидаги пенопласт чиқиндилари; шишали-лакли мато чиқиндилари; қотган ҳар хил пластмассалар аралашмаси чиқиндилари


63.

Жун толаси чиқиндилари (шу жумладан тараш, йигириш чиқиндилари ва титилган хом ашё); титилган момиқ, чалкашма; аралаш тола чиқиндилари; чилвир ва арқонлар чиқиндилари; кигиз ва намат қийқимлари; полиэфир, полиакрил тола ва иплари чиқиндилари; целлюлоза толаси чиқиндилари


64.

Полихлорланган дифенил ва терфениллар, полибромланган дифениллар чиқиндилари, шунингдек улардан иборат бўлган модда ва маҳсулотлар чиқиндилари (синтетик ва минерал мойлар чиқиндиларидан ташқари); таркибига трихлордифенил, пентохлордифенил кирувчи ишлатиб бўлинган конденсаторлар; пентохлордифенилли ишлатиб бўлинган трансформаторлар


65.

Ишлатиб бўлинган ва брак электр қиздириш лампалари


Қайта ишланиши керак бўлган чиқиндилар:


1.

Донни механик тозалашдаги чиқинди, хамир, кепак чиқиндилари

2.

Сабзавот ва меваларни қайта ишлаш чиқиндилари

3.

Омихта ем чанги


4.

Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг чириган гўнги, товуқ тухуми пўчоғи; парранда, ҳайвонлар гўштини ишлатишдан қолган чиқиндилар

5.

Чўчқанинг янги гўнги, товуқ, ўрдак чиқиндилари

6.

Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг янги гўнги, чўчқаларнинг чириган гўнги; товуқ, ўрдакнинг чириган чиқиндилари, пат ва пар чиқиндилари

7.

Кўмирни (Ангрен кўмирини) ёқишдан чиққан кул-шлаклар


8.

Таркибида ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғлари бўлган эмульсия ва аралашмалар

9.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқариш чиқиндилари

10.

Ўсимлик ёғи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқариш шламлари

11.

Мойли уруғлар, кунгабоқар кунжараси пўчоғи чиқиндилари

12.

Чигит кунжараси

13.

Таркибида мой бўлган гилни оқартирувчи чиқиндилар

14.

Ишлатилган ўсимлик ёғи

15.

Пахта тахтакунжараси

16.

Ишлов берилган ва қайта ишланган ёғоч чиқиндилари

17.

Ёғоч кесиш ва тайёрлаш чиқиндилари

18.

Солод ва қулмоқ чиқиндилари

19.

Солод чанги

20.

Целлюлоза ишлаб чиқариш чиқиндилари

21.

Целлюлозани қайта ишлаш чиқиндилари

22.

Майда тамаки қолдиқлари

23.

Тамаки чанги

24.

Печка синиқлари, металлургия ва қуйиш шағаллари

25.

Металлургия шлаклари, чанг ва тўзонлари

26.

Ёндириш ускуналаридан ҳосил бўладиган кул ва чанг

27.

Минерал шламлари

28.

Қора металлни силлиқлашдан ҳосил бўладиган абразив чанг ва кукун (таркибида металл 50% дан кам)


29.

Кўмир чанги

30.

Мазут, бензин ёки ёғ (таркибида мазут, бензин ёки ёғ камида 15% ва ундан кўп) билан ифлосланган қум

31.

Нефть ва газ қазиб олишдаги чиқиндилар


32.

Кўмир ва ёнувчи сланецлар қазиб олиш чиқиндилари


33.

Металл шламлари

34.

Қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндилари


35.

Гальваник шламлар

36.

Ҳайвонлар ва қушлар гўштларини қайта ишлаш чиқиндилари

37.

Пар ва патлар чиқиндилари

38.

Хом тери

39.

Тери қипиғи (уни)

40.

Таркибида симоб бўлган барча чиқиндилар (истеъмол хоссасини йўқотган буюмлар, қурилмалар, асбоблар)

41.

Ишлатилган, механик ишлов бериш учун мотор, автомобиль, дизель, авиация, индустрия, трансмиссия, компрессор, турбина, силикон, мойлаш-совутиш мойлари

42.

Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлмаган трансформатор, полихлорланган дифениллар ва терфиниллар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлмаган гидравлик моддалар чиқиндилари

43.

Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлган трансформатор ва иссиқлик берувчи мойлар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлган гидравлик мойлар чиқиндилари

44.

Ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган трансформатор мойлари; ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган, ишлатилган мойлар ва уларнинг қолдиқлари


45.

Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% мой ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари


46.

Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% ва ундан кўп мой ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари


47.

Истеъмол хоссаларини йўқотган ифлосланмаган резина маҳсулотлари


48.

Резина увоқлари, резинали скрап


49.

Резина қийқимлари


50.

Резина-металл чиқиндилар


51.

Ишлатиб бўлинган пневматик шиналар; ишлатиб бўлинган пневматик камералар; ишлатиб бўлинган покришкалар; ишлатиб бўлинган мато кордли покришкалар; ишлатиб бўлинган металл кордли покришкалар

52.

Истеъмол хоссаларини йўқотган гранулаланган полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид, терефталат

53.

Брак қилинган полимер буюмлар


54.

Плёнкали ва енг полимер қийқимлари

55.

Яроқсиз ҳолга келган полимер идишлар

56.

Жун толаси чиқиндилари (шу жумладан тараш, йигириш чиқиндилари ва титилган хом ашё); титилган момиқ, чалкашма, аралаш тола чиқиндилари; чилвир ва арқонлар чиқиндилари; полиэфир, полиакрил тола ва иплар чиқиндилари

57.

Пахта чанги

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 ноябрь, 44-сон, 535-модда




































Время: 0.2208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск