Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2014 й. 296-сон “Қурилиши тугалланмаган объектни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2014 й.

N 296




ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН

ОБЪЕКТНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо уйи биносини фойдаланишга топширишни жадаллаштириш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, ОАТ "Алоқабанк" ва "ZRAS BIZNES" масъулияти чекланган жамият муассисларининг:

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо уйи биносини (кейинги ўринларда объект деб аталади) фойдаланишга топширишни жадаллаштириш мақсадида, уни истисно тариқасида баҳолаш қийматида тўғридан-тўғри "ZRAS BIZNES" МЧЖга сотиш;

сотишдан тушган маблағларнинг бир қисмини объект қурилишига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти томонидан сарфланган 3 016 469 200 сўм миқдоридаги жалб қилинган кредит ва ўз маблағларини қоплаш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг алоҳида ҳисоб рақамига йўналтириш (харажатлар миқдори пул маблағларининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги алоҳида ҳисоб рақамига тушиши санасига қараб бинони сақлаш харажатлари ва кредит фоизлари ҳисобига ўзгариши мумкин);

сотишдан тушган маблағларнинг қолган қисмини Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

объектнинг хусусийлаштиришга тегишли ҳужжатлар тўплами белгиланган тартибда тайёрланиши ва баҳоланишини ҳамда баҳоланган нархида тўғридан-тўғри "ZRAS BIZNES" МЧЖга сотиш юзасидан олди-сотди шартномаси расмийлаштирилишини;

сотишдан тушган маблағлар ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланишини;

"ZRAS BIZNES" МЧЖ томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг унга объектга нисбатан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилишини таъминласинлар.


3. Объектнинг сотиб олиш тўловлари 2014 йил 15 декабрга қадар "ZRAS BIZNES" МЧЖ томонидан тўлиқ тўланиши ҳамда 2015 йил 1 январга қадар қурилиш ишлари якунланиб, объект фойдаланишга топширилиши инобатга олинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 ноябрь, 44-сон, 536-модда



























Время: 0.1810
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск