ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2014 й. 297-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2014 й.

N 297



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКАНИНГ ҚИШЛОҚ ТУМАНЛАРИДА

ОНАЛАР   ВА   БОЛАЛАРНИНГ   РЕПРОДУКТИВ

САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2010 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ 156-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида" 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек аёллар, болалар ва ўсмирлар ўртасида микронутриент етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 39-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 27 октябрдаги

297-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг

қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг

репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "2010-2015" рақамлари "2010-2016" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "2010-2014" рақамлари "2010-2016" рақамлари билан алмаштирилсин.


3. 3-банднинг учинчи хатбошидаги "2011-2014" рақамлари "2011-2016" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун олиб кириладиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси ҳам мавжуд бўлган 1-иловага киритилган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари 2017 йил 1 январгача божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин".


5. Қарорга 1-илованинг номидаги "2010-2014" рақамлари "2010-2016" рақамлари билан алмаштирилсин.


6. Қарорга 2-илованинг 5-бандидаги "2010-2015" рақамлари "2010-2016" рақамлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 ноябрь, 44-сон, 537-модда






























Время: 0.1610
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск