ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Молия вазирининг 27.10.2014 й. 69-сон “Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 11.11.2014 й. 1806-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2014 й.

N 1806-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.10.2014 й.

N 69


БУЙРУҒИ


Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов

қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                               Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов

қобилияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 18-банддаги "суғурта фаолияти, шунингдек суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар" деган сўзлар "суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 29-бандда:

биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар "агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши ", агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига (қайта суғурталовчига) тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) бундан мустасно." деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 ноябрь, 46-сон, 554-модда


































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск