ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

ЎзР ВМ 26.08.2013 й. 234-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 26.08.2013 й. 234-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қароридан олдинги таҳрири



20-банднинг олдинги таҳрири


20. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ишларни бажарувчи, ер участкаси ажратиладиган ЭИЗ қатнашчиси томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ер участкасининг чегаралари натурага кўчирилади, турдош фойдаланувчилар, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбарлари билан келишилади. (ЎзР ВМ 25.03.2017 й. 155-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан бир иш куни мобайнида ЭИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. (ЎзР ВМ 25.03.2017 й. 155-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 25.03.2017 й. 155-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Ер участкалари ажратиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш, шу жумладан, ваколатли органлар ва ташкилотларда келишиш ишлари ер участкалари ажратилаётган МИЗ қатнашчиларининг маблағлари ҳисобига МИЗнинг маъмурий кенгашлари билан келишилган баҳолар бўйича тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан шартнома асосида бажарилади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


МИЗ қатнашчилари тайёрланган аризани МИЗ дирекцияларига тақдим этадилар. МИЗ дирекциялари ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида уни ўзининг илтимосномаси билан биргаликда тегишли вилоят ҳокимига ва тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади. Илтимосномага МИЗ маъмурий кенгашининг танланган ер участкаси жойлашган жой кўрсатилган ҳолда қурилишнинг дастлабки режасидан ёки МИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан нусха кўчирилган ҳолда корхонани жойлаштириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси (ёки қарордан кўчирма) илова қилинади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



20-банднинг олдинги таҳрири


20. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ишларни бажарувчи, ер участкаси ажратиладиган МИЗ қатнашчиси томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ер участкасининг чегаралари натурага кўчирилади, турдош фойдаланувчилар, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбарлари билан келишилади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Ер участкаси чегаралари натурага кўчирилгандан кейин бир иш куни мобайнида ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатлар йиғмажилди уч нусхада тузилади, уларнинг бир нусхаси ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тайёрлаш харажатлари тўлангандан кейин МИЗ қатнашчисига, шунингдек туман архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастрига берилади. Ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатларнинг асл нусхалари вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида сақланади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан бир иш куни мобайнида МИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. (ЎзР ВМ 06.11.2014 й. 309-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 06.11.2014 й. 309-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан бир иш куни мобайнида МИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан кейин унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги банд)














































Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск