Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Мулкчилик шаклидан қатъи назар дон маҳсулотлари соҳасидаги корхоналарда уруғлик дон қабул қилиш, жойлаш, тайёрлаш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 20.06.2000 й. 935-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 06.06.2000 й. 160-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2000 й.

N 935



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

06.06.2000 й.

N 160



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Мулкчилик шаклидан қатъи назар дон маҳсулотлари

соҳасидаги корхоналарда уруғлик дон қабул қилиш,

жойлаш, тайёрлаш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


(2000 йил 30 июндан амалга кирган)

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



Ушбу норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Низоми асосида донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китоб тартибини бошқариш мақсадида ишлаб чиқилди.


1.01. Ушбу Тартиб уруғлик дон қабул қилиш, жойлаш, тайёрлаш ва сақлашни ўтказувчи корхоналар учун мажбурийдир.


1.02. Тартиб уруғлик дон (маккажўхоридан ташқари), дуккакли ва ёғли экинларни қабул қилиш, жойлаш, тайёрлаш ва сақлаш қоидаларини, шунингдек, улар сақланиши устидан назорат тартибини белгилайди.


1.03. Ушбу Тартибни дастуриламал деб билган уруғлик дон қабул қилиш, жойлаш, ишлов бериш ва сақлаш учун масъул бўлган корхона мутахассислари ҳосил ўрилганидан кейинги ишлов бериш ва сақлашда уларнинг таннархи пасайишига эришишлари лозим.


1.04. Навли ва дурагай уруғлик донни давлат ресурсларига қабул қилиш одатда уруғчилик хўжаликларидан ихтисослашган корхоналар томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарига тегишли ҳолларда уруғлик донни айирбошлашни, нав янгилаш ва нав алмаштиришни амалга ошириш учун, шунингдек, қаттиқ ғалла ва мойли экинлар давлат суғурта фондини ва лалми бошоқли экинлар ўтувчи фондини ташкил қилишда зарур ёрдамни бериш мақсадида ўтказилади.



2. УРУҒЛИК ДОН СИФАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



2.01. Тартиб бажарилиши учун корхоналарда қуйидаги шахслар жавобгардирлар:

корхона раҳбари;

уруғлик тозалаш цехлари бошлиқлари, мутахассислар, мастерлар ва ишчилар - ҳар бири ўз иш участкасида;

ишлаб чиқариш (технология) лабораторияси бошлиғи уруғлик дон қабул қилиш, жойлаш, тозалаш, қуритиш, сақлаш ва бериб юбориш масаласида.


2.02. Давлат реестрига киритилган уруғлик дон ва синаб кўрилган экинзорлардан олинган истиқболли навлар ва дурагайлар қабул қилиниши лозим.


2.03. Элита уруғлик донни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган элита уруғлик ишлаб чиқариш режаларига эга бўлган элита-уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларидан давлат ресурсларига қабул қиладилар.


2.04. Навли ва дурагай уруғлик донни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган экинлар, навлар ва дурагайлар бўйича амалга оширилади.


2.05. Қабул қилинаётган турли экинларнинг навли ва дурагай уруғликлари уруғлик дон соҳасидаги тегишли давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади.


2.06. Сифат жиҳатдан стандарт талабларига жавоб берувчи уруғлик дон етарли бўлмаганда истисно тариқасида сифати паст уруғлик донни қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳар бир алоҳида ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хулосаси бўйича "Ўздонмаҳсулот" ДАК томонидан ҳал этилади.

Бунда хўжаликлар-топширувчиларга сифати паст уруғлик дон учун тўлов шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.


2.07. Қуйидагиларга эга бўлган навли ва дурагай уруғлик донни давлат ресурсларига қабул қилиш қатьиян тақиқланади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ карантин бегона ўтлари (уруғлик ва данаклари), зарар-кунандалари ва касалликлари бўлса;

заҳарли бегона ўтлар уруғлик дони - ғуррамевали гелиотропа ва оқишоқ триходесма;

уруғлик дон стандартлари тегишли талабларига жавоб бермайдиган дон захираларининг зараркунандалардан зарарланганлиги;

давлат уруғлик дон стандартлари II класси учун белгиланган меъёрлардан юқори бўлган қоракуя гувалачаси, спора таёқчалари.


2.08. Янгилиги кўрсаткичлари (ранги, ҳиди) бўйича соғлом янги йиғиштириб олинган донга хос бўлмаган аломатларга эга уруғлик дон мақсадидаги туркум қабул қилинмайди.


2.09. Биринчи тоифа уруғлик донни суғурта фондига жойлаштираётганда унувчанлигини унча камайтирмай сақлашнинг йўл қўйса бўладиган муддатлари экинга, бирламчи сифатига, сақлаш шароити ва йўлларига боғлиқ бўлади ҳамда қуйидаги уруғликлар учун тубандагичадир:

қаттиқ буғдой, қаттиқ арпа, сули, гречиха, қатгиқ жавдар 3,5 йилгача;

кўзги буғдой, кўзги жавдар, кўзги арпа учун 3,0 йилгача;

шоли, проса, люпина 2,5 йилгача;

кунгабоқар, канакунжут 1,5 йилгача.


-----------------------------------

Изоҳ. Муқаддам кўрсатилган муддатда унувчанликни пасайтирувчи уруғликлар уларнинг уруғлик сифати II класс ДТС талабларидан паст бўлмаслигини инобатга олган ҳолда биринчи навбатда сотилиши лозим.



3. УРУҒЛИК ДОННИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА ЖОЙЛАШ


...
Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск