Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 17.11.2014 й. 9-сон “Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2014 й. 2469-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.11.2014 й.

N 2469-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

17.11.2014 й.

N 9


БУЙРУҒИ



Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар

ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2469, 2013 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 322-модда) билан тасдиқланган Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Имтиҳонлар олишда тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун - 0,04;

техникани эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун - 0,23;

ҳайдаш кўникмалари қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун - 0,23;

гувоҳнома берилганлиги учун - 0,17;

огоҳлантириш талони берилганлиги учун - 0,08 миқдорда йиғим ундирилади.

Ҳар бир такрорий имтиҳон учун кўрсатилган сумма 2 баробар миқдорида ундирилади.

Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари ўрнига янгилари берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                  Ш. Тешаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 ноябрь, 47-сон, 564-модда


























Время: 0.1823
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск