ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 21.11.2014 й. 2627-сон билан рўйхатга олинган 04.11.2014 й. Ички ишлар вазирлигининг 36-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 18-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 49-ққ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 56-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 21 ноябрда 2627-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ва Халқ таълими вазирлигининг

2014 йил 4 ноябрдаги

36, 18, 49-ққ ва 56-сонли қарорига

ИЛОВА



Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар

билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар

органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари ички ишлар органларига:

ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳақида;

одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;

таълим олувчи шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;

ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.


2. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ички ишлар органларига:

ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликлар тарқалганлиги ҳақида;

баданига шикаст етган ёхуд беҳуш ҳолатда бўлган шахслар келиб тушганлиги ёки мурожаат этганлиги ҳақида;

одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;

вояга етмаган шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;

ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.



2-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ФАКТЛАРИ ҲАМДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ

БОШҚА ҲОЛАТЛАРНИ АНИҚЛАШ


3. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;

талаба-ўқувчи ва тарбияланувчиларга таълим бериш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида;

талаба-ўқувчи ва тарбияланувчиларнинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолганлиги ҳақидаги хабар асосида;

талаба-ўқувчи ва тарбияланувчилар билан суҳбат ўтказиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўллар билан аниқланади.


4. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида келтирилган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;

фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида;

мурожаат қилган бемор ёки беморни олиб келган шахс билан суҳбат ўтказиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўллар билан аниқланади.



3-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ФАКТЛАРИ ҲАМДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БОШҚА

ҲОЛАТЛАР ЮЗАСИДАН ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИГА ХАБАР ҚИЛИШ


5. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ёки таълим муассасалари ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ёки соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан зудлик билан ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилиниши шарт.


6. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси масъул ходими ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилганда, ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси томонидан дарҳол хабарнинг рўйхатдан ўтказилиши таъминланади ва хабарномага ёзиб қўйиш учун хабар берган масъул шахсга хабарнинг рўйхатдан ўтказилган рақами берилади.

Бунда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги, соғлиқни сақлаш муассасалари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарноманинг 24 соат ичида ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилишини таъминлаши шарт.

Хабарнома тегишли таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг уни расмийлаштирган масъул ходими томонидан имзоланади ва тегишли ташкилотнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.


7. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси тегишли хабарномани ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказиб бериш учун уни ҳудудий милиция таянч пунктига тақдим этишга ҳақли.


8. Таълимни давлат томонидан бошқариш органи ёки таълим муассасаси ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи ёки соғлиқни сақлаш муассасаси масъул шахси тақдим этган рўйхатдан ўтказилган рақами ёзилган хабарнома ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) томонидан қабул қилиб олинади ҳамда хабарноманинг қирқма қисми уни тақдим этган масъул шахсга ўша вақтнинг ўзида қайтариб берилади.

Ҳудудий милиция таянч пунктига келиб тушган хабарноманинг ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига етказилиши ҳудудий милиция таянч пункти профилактика инспектори (катта инспектори) томонидан таъминланиши лозим.


9. Таълим муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар бўйича тегишли маълумотлар эса мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китобига киритиб борилади.

Ушбу китоблар рақамланган, тикилган ва тегишли таълим муассасаси ёки соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан муҳрланган бўлиши шарт.


10. Соғлиқни сақлаш муассасалари беморнинг касаллик тарихига бемор, беморни олиб келган шахс (агар мавжуд бўлса) ҳамда юз берган воқеа ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўлиқ қайд этиши лозим.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китоблари, уларнинг юритилиши тугалланган кундан бошлаб, шунингдек хабарномаларнинг қайтариб берилган қирқма қисмлари (алоҳида жилдда) 3 йил давомида тегишли таълим муассасаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасида сақланиши лозим.


12. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

(хабарноманинг қирқма қисми)


























________-сонли ХАБАРНОМА



________-сонли ХАБАРНОМА



























(ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни



(ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни


қайд қилиш китобига ёзилган тартиб рақами қўйилади)



қайд қилиш китобига ёзилган тартиб рақами қўйилади)



























20__ йил "___" _________ куни соат ___ да



20__ йил "___" __________ куни соат ___ да






















































































да,












да,


(таълимни давлат томонидан бошқариш органи, таълим муассасаси ёки давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи номи)





(таълимни давлат томонидан бошқариш органи, таълим муассасаси ёки давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органи номи)




































томонидан










томонидан


(ҳуқуқбузарликни аниқлаган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)







(ҳуқуқбузарликни аниқлаган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)




























































































































































(аниқланган ҳуқуқбузарлик факти ёки ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатнинг қисқача тавсифи ва кўрилган чора)



(аниқланган ҳуқуқбузарлик факти ёки ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатнинг қисқача тавсифи ва кўрилган чора)



























Ушбу хабарнома 20__ йил "___" ________















куни соат ____ да ички ишлар органи















навбатчилик қисмида ____-сон билан рўйхатдан ўтказилди.



(хабарномани тасдиқловчи масъул шахснинг  Ф.И.О., лавозими)


(имзо)



























Туман (шаҳар) ички ишлар органи



20__ йил "___" ________________.


навбатчилик қисмига / _______________















милиция таянч пунктига 20___ йил "___"












М.Ў.


________ куни хабарнома тақдим этилди.


























































































(хабарномани тасдиқловчи масъул шахснинг  Ф.И.О., лавозими)


(имзо)








































20__ йил "___" _______________.

















































М.Ў.








































Хабарномани қабул қилдим:

































































(ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспекторининг (катта инспектори) унвони, Ф.И.О. ва лавозими)

































































(имзо)






















           





Йўриқномага

2-ИЛОВА


(хабарноманинг қирқма қисми)



























________-сонли ХАБАРНОМА



________-сонли ХАБАРНОМА



























(ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни



(ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни


қайд қилиш китобига ёзилган тартиб рақами қўйилади)



қайд қилиш китобига ёзилган тартиб рақами қўйилади)



























20__ йил "___" _________ куни соат ___ да



20__ йил "___" __________ куни соат ___ да


фуқаро











фуқаро



































(соғлиқни сақлаш муассасасига мурожаат қилган шахснинг Ф.И.О.)



(соғлиқни сақлаш муассасасига мурожаат қилган шахснинг Ф.И.О.)





























































га












га


(соғлиқни сақлаш муассасаси номи)





(соғлиқни сақлаш муассасаси номи)















































































(мурожаат қилган шахснинг мурожаат этиш сабаби ёзилади)



(мурожаат қилган шахснинг мурожаат этиш сабаби ёзилади)



























Ушбу шахсга










Ушбу шахсга


































(қўйилган дастлабки ташхис)



(қўйилган дастлабки ташхис)





























(очилган касаллик тарихининг рақами)







(очилган касаллик тарихининг рақами)





























Ушбу хабарнома 20__ йил "___" ________















куни соат ____ да ички ишлар органи



(беморни даволаш тартиби)


навбатчилик қисмида ____-сон билан рўйхатдан ўтказилди.




























Ушбу бемор, фуқаро







Туман (шаҳар) ички ишлар органи










томонидан


навбатчилик қисмига / _______________



(беморни олиб келган шахснинг






милиция таянч пунктига 20___ йил "___"



Ф.И.О. (агар мавжуд бўлса)






________ куни хабарнома тақдим этилди.




























(олиб келинган автомашина русуми, давлат рақами (агар мавжуд бўлса)








































(хабарноманинг ички ишлар органи навбатчилик қисмида рўйхатдан ўтказилган рақами)


(хабарномани тасдиқловчи масъул шахснинг  Ф.И.О., лавозими)


(имзо)








































20__ йил "___" _______________.




























(хабарномани тасдиқловчи масъул шахснинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)











М.Ў.




























20__ йил "___" _____________.


Хабарномани қабул қилдим:





































М.Ў.



























(ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисми навбатчиси ёки милиция таянч пункти профилактика инспекторининг (катта инспектори) унвони, Ф.И.О. ва лавозими)

































































(имзо)






















        





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Таълим муассасасида ҳуқуқбузарликлар

фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан

боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш

КИТОБИ


Юритилиш бошланди: 20___ йил "___"_________

Юритилиш тугалланди: 20___ йил "___"_________


(китобнинг биринчи қисми)

          

Т/р

Тала-

банинг

қувчи,

тарбия-

ланувчи)

Ф.И.О.,

туғилган

санаси


Кур-

си

(син-

фи,

гуру-

ҳи)

Яшаш

манзи-

ли


Ҳуқуқ-

бузар-

ликка

ёки

бошқа

ғайри-

ижти-

моий

хатти-

ҳаракат-

ларга

мойил-

лиги

Содир

этган

ҳуқуқ-

бузар-

лиги ёки

бошқа

ғайри-

ижти-

моий

хатти-

ҳарака-

ти

Вояга

етмаган

шахсни

ҳуқуқ-

бузар-

ликка ёки

бошқа

ғайри-

ижти-

моий

хатти-

ҳаракат-

га жалб

этган шахс

тўғрисида

маълумот


Ота-онаси

ёки ота-

онаси

ўрнини

босувчи

шахснинг

Ф.И.О.,

яшаш

манзили

ва иш

жойи


Ҳудудий

ички

ишлар

органи

навбат-

чилик

қисмига

телефон

орқали

хабар

берилган

сана ва

вақт,

хабар

берган

масъул

шахснинг

Ф.И.О.


Хабар-

номани

қабул

қилган

ҳудудий

ички

ишлар

органи

навбат-

чилик

қисми

навбат-

чиси ёки

милиция

таянч

пункти

профи-

лактика

инспекто-

рининг

(катта

инспектори)

Ф.И.О.


Хабар-

нома-

нинг

ҳудудий

ички

ишлар

органи

навбат-

чилик

қисмида

рўй-

хатдан

ўтка-

зилган

тартиб

рақами



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10










        

          

(китобнинг иккинчи қисми)




       

      





Т/р

Содир этилган

ҳуқуқбузарлик

факти (талаба,

ўқувчи ёки

тарбияланув-

чилар томонидан

берилган хабарнинг

қисқача тавсифи,

хабар берилган

сана ва вақт)

Ҳуқуқбузарлик

факти содир

этилган жой,

сана ва вақт

Ҳуқуқбузарлик

факти ҳақида

хабар берган

шахснинг

Ф.И.О.


Ҳудудий ички

ишлар органи

навбатчилик

қисмига телефон

орқали хабар

берилган сана ва

вақт, хабар берган

масъул шахснинг

Ф.И.О.

Хабарномани

қабул қилган

ҳудудий ички

ишлар органи

навбатчилик

қисми навбатчиси

ёки милиция

таянч пункти

профилактика

инспекторининг

(катта инспектори)

Ф.И.О.

Хабарноманинг

ҳудудий ички ишлар

органи навбатчилик

қисмида рўйхатдан

ўтказилган тартиб

рақами



1

2


3

4

5

6






            

Изоҳ: мазкур китоб икки қисмдан иборат бўлиб, китобнинг биринчи қисмига ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган, шу каби хатти-ҳаракатларга жалб этилган талаба (ўқувчи, тарбияланувчи) ҳақидаги маълумотлар, китобнинг иккинчи қисмига содир этилган ҳуқуқбузарликлар фактлари, талаба, ўқувчи ёки тарбияланувчилар томонидан берилган инсон ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган, оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар киритилади.






Йўриқномага

4-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар

фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ

бошқа ҳолатларни қайд қилиш

КИТОБИ


Юритилиш бошланди: 20___ йил "___" _________

Юритилиш тугалланди: 20___ йил "___" _________

        

Т/р

Мурожаат қилган

(жароҳат олган) шахснинг

Ф.И.О., яшаш манзили,

телефон рақами


Мурожаат қилган (жароҳат

олган) шахснинг муассасага

келган (келтирилган) санаси

ва вақти


Мурожаат қилган

(жароҳат олган)

шахсга қўйилган

дастлабки ташхис


Юз берган воқеа ҳолати ва жойи

ҳақида мурожаат қилган (жароҳат

олган) шахснинг ёки уни олиб келган

шахснинг сўзидан қисқача тавсиф



1

2


3

4

Жадвалнинг давоми

         

Жароҳат олган шахсни

олиб келган шахснинг

Ф.И.О., яшаш манзили,

телефон рақами,

автомашинаси русуми,

давлат белгиси

ва рақами

(агар мавжуд бўлса)


Мурожаат қилган

(жароҳат олган)

шахсга касаллик

тарихи очилган

сана ва унинг

рақами


Ҳудудий ички ишлар

органи навбатчилик

қисмига телефон орқали

хабар берилган сана

ва вақт, хабар берган

масъул шахснинг

Ф.И.О.


Хабарномани қабул

қилган ҳудудий ички ишлар

органи навбатчилик қисми

навбатчиси ёки милиция

таянч пункти профилактика

инспектори (катта

инспектори) Ф.И.О.


Хабарноманинг

ҳудудий ички

ишлар органи

навбатчилик

қисмида рўйхатдан

ўтказилган

тартиб рақами


5


6

7

8

9

      

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 ноябрь, 47-сон, 566-модда


































Время: 0.1372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск