ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2014 й. ПҚ-2262-сон "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компанияси билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга оширишни давом эттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2014 й.

N ПҚ-2262



"ЛУКОЙЛ ОВЕРСИЗ УЗБЕКИСТАН ЛТД."

КОМПАНИЯСИ БИЛАН МАҲСУЛОТНИ

ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси билан "ЛУКОЙЛ" нефть компанияси" ОАЖ ва "Ўзбекнефтгаз" МХК таркибидаги инвесторлар консорциуми ўртасида Қандим конлари гуруҳи, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига оид маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш доирасида Қандим конлари гуруҳини комплекс ободонлаштириш ва Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилишини таъминлаш мақсадида:


1. "Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

оператор "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" МЧЖ томонидан лойиҳа объектларини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ва ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилаётгани;

ускуналарни етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш учун пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларининг натижаларига кўра "Нyundai Engineering Со., Ltd." (Корея Республикаси) компанияси бошчилигида ғолиб-консорциум аниқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекнефтгаз" МХК ҳамда "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компаниясининг:

"Нyundai Engineering Со., Ltd." компанияси билан "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" МЧЖ ўртасида ускуналар етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш тўғрисида барча ишларни "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан, умумий қиймати 2 662 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган шартномани тузиш;

2018 йилнинг 1 июлигача Қандим газни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга туширилишини таъминлаш;

Қандим конлари гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига оид маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимнинг амал қилиш муддатини 7 йилга узайтириш;

"Ўзтрансгаз" АК билан ушбу Битим доирасида қазиб олинадиган табиий газни экспортга сотиш бўйича 10 йил муддатга узоқ муддатли ҳадли шартнома тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. 2015 йилнинг 1 апрелигача "Ўзбекнефтгаз" МХК "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компанияси билан биргаликда "Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компанияси билан биргаликда мазкур қарор билан маъқулланган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда Битимга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Молия вазирлиги ва "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" МЧЖ билан биргаликда бир ой муддатда Қандим газни қайта ишлаш заводини ташқи электр таъминоти объектлари, шунингдек Қандим газни қайта ишлаш заводига борадиган йўллар ва темир йўл транспорти инфратузилмаси қурилишини таъминлаш бўйича тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (Р.С. Азимов) томонидан "Ўзбекнефтгаз" МХК ва Давлат геология қўмитасининг тақдимномаси бўйича мазкур лойиҳа доирасида объектлар қурилишида хом ашё сифатида фойдаланиш учун, тендер савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри музокаралар асосида "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" МЧЖга Олот ва Қорақўл конларидан (1966) лёссимон жинсларни ҳамда Бухоро вилоятида жойлашган Қуйимозор, Қуйимозор II ва Жалванчўл конларидан қум-шағал материаллар олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этадиган лицензия берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш доирасида Қандим конлари гуруҳини комплекс ободонлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 16 декабрдаги ПҚ-1661-сонли қарори 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 ноябрь, 47-сон, 558-модда























Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск