ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2000 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикасида гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2000 й.

N 204



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ГОЛЬФНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ОММАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда аҳоли дам олишини уюштириш ва саломатлигини мустаҳкамлашнинг янги шакли сифатида гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш, республика миллий жамоасини тайёрлаш ҳамда халқаро майдонда спорт алоқаларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 19 сентябрдаги 324-сон қарори асосида Тошкент шаҳридаги Роҳат кўли ҳудида, халқаро даражада мусобақалар ўтказиш имконини берадиган, халқаро андозадаги Тошкент гольф клуби қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий ааиакомпанияси, Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" жамғармаси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзуйжойжамғармабанк" ҳамда "Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, гольф уюшмаси ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини ўзи маблағ билан таъминланадиган, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ўз фаолиятини мустақил равишда амалга оширадиган, барча юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ бўлган, Ҳуқуматига қарашли бўлмаган жамоат ташкилоти ҳисобланади.


3. Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита белгиланган тартибда бир ой муддатда Ўзбекистон гольф уюшмаси таъсис конференцияси ўтказилишини унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави тасдиқланишини таъминласин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Ўзбекистон гольф уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли кенг катламларини спортнинг ушбу тури билан, шуғулланишга жалб этиш;

ташкил этиладиган гольф клубларида гольф билан шуғулланиш учун моддий-техник базани мустаҳкамлашга кенг доирада кўмаклашиш;

Ўзбекистонда гольфни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш ва халқаро майдонда Ўзбекистон номидан вакиллик қилиш;

Ўзбекистон гольф уюшмасининг Осиё ва Жаҳон гольф уюшмалари томонидан тан олинишини таъминлаш учун тадбирлар комплексини амалга ошириш;

гольфни ривожлантириш учун маблағларни жалб; этиш ва тақсимлаш, гольф клубларига уларни асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашиш ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиб бориш.


5. Белгилансинки, Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш аъзолик ва ҳомийлик бадаллари, ўтказиладиган тадбирлардан тушган даромадлар, шунингдек амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон гольф уюшмаси ва унинг таркибига қирувчи гольф клублари Махаллий солиқарнинг барча турларини тўлашдан. беш йил муддатга озод қилинсин, ушбу маблағлар гольфни ривожлантиришга йўналтирилсин;

"Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар бўйича қўшилган қиймати солиғи тўлашдан (2000 йил 1 январдан бошлаб) 3 йил. муддатга истисно тариқасида озод қилинсин,

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон гольф уюшмаси буюртманомаларига биноан, гринларга караю бўйича хорижий мутахассисларга, гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва таъминлаш бўйича механикларга визалар беришни ва уларнинг муддатини узайтиришни, уларни яшаш жойлари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтганлик муддатини узайтиришни таъминласин.

9. Ўзбекистон гольф уюшмаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи гринларга қараш бўйича хорижий мутахассисларга гольф инструкторларига ва майдонларга қараш учун ихтисослаштирилган техникани ишлатиш ва таъмирлаш бўйича механикларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини, назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 26 майдаги

204-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон гольф уюшмасини ташкил

этиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

Тўлаганов К.Н.

- Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Ташкилий қўмита аъзолари:


Махситов Б.М.

- Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси

Рўзиев С.С.

- Миллий олимпия қўмитаси раиси

Со Кон И

- Дам олиш ва спортни ривожлантириш халқаро корпорацияси раиси

Рўзметов А.Ғ.

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси раиси

Мирхўжаев 3.

- Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси вазифасини бажарувчи

Одилов Р.А.

- "Асака" банки раиси

Абдураимов Ҳ.

- "Камолот" ёшлар жамғармаси раиси

Ҳусанбоев Б.М.

- "Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


               


































Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск