Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Алмаштириш шохобчаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2000 й. 250-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 июндаги

250-сон қарорига

2 ИЛОВА



Алмаштириш шохобчаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ваколатли банклар муассасалари валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш учун алмаштириш шохобчалари очадилар.

Алмаштириш шохобчаларининг жойлашиш ўрни ва уларнинг иш тартиби манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олинади.


2. Алмаштириш шохобчалари фаолиятига фақат ушбу Низомда белгиланган талабларга албатта риоя этилган, шу жумладан, алмаштириш шохобчалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатли банклар жойлашган жойдаги ҳудудий Бош бошқармаларида рўйхатддн ўтказилган тақдирда йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, шунингдек бошқа банклар биноларида ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларини очишга йўл қўйилмайди.

Алмаштириш шохобчасини рўйхатдан ўтказишда бузилишлар -аниқланган тақдирда Марказий банкнинг худудий боошқармаси ва-колатли банкка рўйхатдан ўтказишнинг асосли рад этилганлиги тўғрисидаги хабарни унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборади.

Ишлаётган алмаштириш шохобчасининг рўйхатдан ўтказилган-лиги бекор қилинган тақдирда ваколатли банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли билдиришномаси олинган куни ўзининг алмаштириш шохобчасини ёпишга мажбурдир.



II. АЛМАШТИРИШ ШОХОБЧАЛАРИ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Алмаштириш шохобчаси мижозларнинг танишиши учун қулай бўлган жойга қўйилган стенд билан жиҳозланган бўлиши керак стендда:

алмаштириш шохобчасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва иш тартиби;

нақд хорижий валютанинг хорижий валютадаги сотиб олиш ва сотиш курслари;

мазкур алмаштириш шохобчаси томонидан бажариладиган ва-люта алмаштириш операцияларининг турлари;

хорижий валютадаги пул белгиларининг ҳакиқийлигини ва тўловга яроқлилигини аниқлаш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.


4. Алмаштириш шохобчасида операцияларни амалга ошириш чоғида айни бир вақтда икки нафар ходим - назоратчи ва кассир ишлаши керак.

Айрим ҳолларда, ваколатли банк муассасаси рахбарининг фар-мойишига биноан, алмаштириш шохобчасида вактинчалик ишлаш учун ваколатли банклар муассасаларининг энг тажрибали, махсус йўл-йўриқлар берилган кассирлари жалб этилиши мумкин.

Банк муассасаси алмаштириш шохобчалари ходимларини бойликларни сақлаш, қабул қилиб олиш, бериш, ишлаш, қайта ҳисоблаб чиқиш, ташиш йўриқномалари ва қоидалари; валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш ва ҳисобга олиш тартиби;

алмаштириш шохобчалари ходимларининг валюта алмаштириш операциялари белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги амалдаги қонун қужжатлари қоидалари билан таништириши шарт.


5. Ваколатли банклар муассасалари, фаолият кўрсатиш шароитларига кўра, алмаштириш шохобчаси биносини қўриқлашни, зарур даражада жиҳозлашни таъминлайдилар, алмаштириш шохобчаси бошқа хизматлардан ажратилган, пўлат сандиқлар (сейфлар), телефон алоқаси, қўриқчилар ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияси, валютанинг хақиқийлигини аниқлаш учун детектор ёки тестер билан ва бошқа замонавий жиҳозлар билан, тегишли дастурий таъминотга эга бўлган счёт-ҳисоблаш ва компьютер техникаси билан, шунингдеқ барча зарур йўриқнома, назорат ва маълумотнома материаллари билан таъминланган бўлиши керак.

Йўриқнома, назорат ва маълумотнома материаллари алмашти-риш шохобчалари ходимларига алмаштириш шохобчаларига раҳ-барлик қилиш зиммасига юкланган шахсда сақланадиган махсус дафтарга имзо қўйдирган ҳолда берилади.


6. Алмаштириш шохобчасида тегишли шахсларни алмаштириш шохобчаси кассири ёки назоратчиси лавозимига тайинлаш тўгрисида бакк бўйича буйруқдан кўчирма бўлиши керақ. Кўрсатиб ўтилган банк бўйича буйруқдан кўчирма банк муассасаси раҳбари томонидан имзоланган ва банкнинг юмалоқ муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур.

Кассир ва назоратчи билан мехнат шартномаси тузишда банк муассасаси раҳбарлари уларни илгариги иш жойидан, доимий яшаш жойидан, шунингдек ички ишлар бўлимидан маълумотномалар олиш йўли билан пухта текширадилар. Зарурат бўлганда, ишга қабул қилиш синов муддати билан амалга оширилади.


7. Алмаштириш шохобчаси кассири ва назоратчиси валюта алмаштириш операциясининг ишончли бажарилиши, хисоботларнинг тўурилиги, сумкадаги бойликларнинг тўлиқлиги учун ушбу Низомга, шунингдек Узбекистон Республикасининг Жиноят ва Фуқаролик ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига мувофиқ жавоб берадилар.


8. Кассир ва назоратчи алмаштириш шохобчасида ишлаб турган вақтида эгаллаб турган лавозими кўрсатилган хизмат гувоҳномаларини доимо ўзи билан олиб юриши керақ Алмаштириш шохобчасининг ҳар бир ходимига фамилияси кўрсатилган штамп бириктириб қўйилади.

Алмаштириш шохобчаси биносига бегона шахсларнинг кириши тақиқланади. Алмаштириш шохобчалари ходимларининг ўзларига юкланган ишни бажаришни бошқа шахсларга ишониб топшириши қатъиян таъқиқланади. Яқин қариндошларнинг алмаштириш шохобчасининг кассири ва назоратчиси бўлиб биргаликда ишлаши тақиқланади.

Алмаштирини шохобчасида ишдан ташқ.ари вақтда накд хорижий валюта, бланкалар, штамплар, шунингдеқ нақд сўмаларни сақлашга йўл қўйилмайди.


9. Валюта алмаштириш операцияларини амалга оширишда қатъ-ий ҳисобда турадиган бланкалардан фойдаланилади. қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ваколатли банк буюртманомасига биноан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади ва зарур ҳимоя даражаларига эга бўлади. Ҳар бир бланка айнан бир хил тартиб рақамига эга бўлган икки нусхадан иборат бўлади.

Катъий ҳисобда турадиган бланкаларни валюта алмаштириш операцияларини амалга оширмасдан расмийлаштириш ва бериш тақиқланади.


10. Ваколатли банклар муассасалари ҳар қайси алмаштириш шохобчасига банк томонидан белгиланган кун ёки вақт мобайнида алмаштириш шохобчаси ишини таъминлайдиган миқдорда сўмлардаги ва хорижий валютадаги аванс лимитини белгилайди.


11. Алмаштириш шохобчасига миллий валютани, хорижий валютани, бошқа бойликларни иш бошланишигача етказиб бериш ва иш куни мобайнида улар билан таъминлаб туриш инкассатор томонидан амалга оширилади. Инкассаторлар томонидан етказиб берилган сумка кассир томонидан назоратчи иштирокида қабул қилиб олинади, бунда сумканинг созлиги ва пломбанинг бутунлиги пухта текширилади.

Агар алмаштириш шохобчаси иши моддий бойликларнинг катта айланмаси билан боғлиқ бўлса, кейинги кун учун боиликларни ва қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни олиш ва тайёрлаб қўйиш кассир томонидан бир кун олдин амалга оширилиши керак



III. ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


12. Алмаштириш шохобчасида қўйидаги операциялар амалга оширилади:

- нақд хорижий валютани нақд сўмга сотиб олиш;

- хорижий валютадаги йўл чекларини нақд сўмга сотиб олиш;

- норезидентлар томонидан алмаштириш пунктининг маълумотномаси ёки банкомат чеки тақдим этилган тақдирда, шунингдек сўм маблағлари қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида қонуний йўл билан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда уларга хорижий валютани (йўл чекларини) илгари алмаштирилган сумма доирасида сўмга хорижий валюта ва йўл чекларини сотиш;

- жисмоний шахслар - резидентларга нақд сўмга нақд хорижий валютани ва обрўли хорижий банклар ва молия институтлари томонидан эмитация қилинган йўл чекларини сотиш;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаларига мувофиқ, ваколатли банклар раҳбарларининг алмаштириш шохобчалари очиш тўғрисидаги буйруқларида назарда тутилган бошқа операциялар.

- жисмоний шахсларга йўл чеклари ваколатли банклар томонидан алмаштириш пунктларида операцияни амалга ошириш кунидаги сотиб олиш курси бўйича уларнинг хоҳишига кўра нақд миллий валютага ёки нақд хорижий валютага алмаштирилади.

13. Ваколатли банклар накд хорижий валютани ўз алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш операцияларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлишлари керақ


14. Нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларидан чеклашларсиз сотиб олинади. Сотиб олинган хорижий валюта биржадан ташқари валюта бозорида мажбурий сотилмайди.

Хорижий валютани эмитент мамлакатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар қиймати ва эмиссия йиллари бўйича харид қилиш ва сотиб олишда бирор-бир чеклашлар жорий этиш тақиқланади.

Хорижий давлатларнинг шикастланган пул белгилари (ҳақиқийлиги шубҳа уйғотадиган пул белгилари, ярим томони йўқ банкнотлар) мижоз ҳисобига эмитент банкка экспертизага жўнатиш учун ваколатли банк муассасалари томонидан инкассога қабул қилиниши мумкин.


15. Ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентларига паспорт (Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун - ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) кўрсатилганда ва хорижий давлатнинг кириш визаси, авиация ёки темир йўл чипталари мавжуд бўлган тақдирда сотилади.

Алмаштириш чоғида авиация ёки темир йўл чипталари сотилган валюта миқдори кўрсатилган ҳолда алмаштириш шохобчасининг штампи билан тасдиқланади. Ушбу чипталар алмаштириш шохобчасининг сотилган хорижий валюта чипталарда кўрсатилган миқдорда қайтадан алмаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси мавжуд бўлган тақдирда қайта топширилади.

Авиация ёки темир йўл чипталарида алмаштириш шохобчаларининг алмаштирганлик тўғрисидаги штамплари мавжуд бўлган тақдирда республика ташқарисига чиқиб кетаётган шахсларга сўмларни хорижий валютага алмаштиришга йўл қўйилмайди.


16. Норезидентларга сўмларни хорижий валютага алмаштириш улар томонидан алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси ёки банкомат чеки, шунингдек сўмдаги маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида қонуний йўл билан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда илгари валюта сўмга алмаштирилган миқдор доирасида амалга оширилади.

17. Қуйидагилар қатъий тақиқланади:

а) миллий валютани хорижий валютага сиртдан алмаштириш;

б) нақд хорижий валютани хорижий валюта харид қилинганлиги тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли нусхаси берилмаган ҳолда харид қилиш;

в) маълумотларни сотиб олинган валюта реестрига ва сотилган валюта журналига ки.ритмасдан валютани харид қилиш ва сотиш;

г) алмаштириш шохобчаси биносида хорижий валюта ва сўм-лардаги шахсий жамгармаларнинг бўлиши (энг кам ойлик иш хақи-нинг ярмидан ортиқ миқдорда), шунингдек шахсий пулларни кассада алмаштириш шохобчаси бойликлари билан биргаликда сақлаш;

д) валюта алмаштириш операциялари амалда содир этилмасдан маълумотномалар бериш.


18. Алмаштириш шохобчалари ходимлари хорижий валютани сотишда хар куни кун ҳужжатларига алмаштириш чоғида берилган маълумотларнинг иккинчи нусхаларини, алмаштирганлик тўғрисида алмаштириш шохобчаларининг штамплари босилган авиация ёки темир йўл чипталарининг нусхаларини, шунингдек алмаштириш учун асос ҳисобланган бошқа ҳужжатларни тикиб қўядилар.


19. Нақд хорижий валютани (хорижий валютадаги йўл чекларини) нақд сўмларга харид қилиш ва сотиш ваколатли банклар томонидан хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб эркин курс бўйича амалга оширилади.

Хорижий валютани алмаштиришнинг белгиланган курслари ва-колатли банк раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланиши керак. Нақд хорижий валютани харид қилиш ва сотишнинг белгиланган курслари тўғрисидаги ахборотнинг алмаштириш шохобчасига берилиши ваколатли банкда курсни белгилаш ҳамда маълумотларни бериш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда рўйхатдан ўтказилади.


20. Накд хорижий валютани сотиш бўйича операциялар алоҳида журналда ҳисобга олинади, ушбу журналда хорижий валюта сотилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, унинг паспортига доир маълумотлар (серияси, рақами, ким томонидан ва качон берилганлиги), сотилган нақд валютанинг номи ва миедори, сотиш санаси кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган журнал тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, банк муасасасининг мухри билан тасдиқланган ва банк рахбари томонидан имзоланган бўлиши керак.


21. Операция куни тамом бўлгач бойликларнинг амалда мавжудлиги ва уларнинг ҳар бир тури бўйича ўтказилган операциялар хисобга олинган холда кун бошидаги бойликлар қолдиғи мувофиқлиги ҳисоблаб чиқилади.

Бойликлар ва алмаштириш шохобчасининг ўтказилган опера-циялар тўғрисидаги ҳисоботи инкассаторлар томонидан банк муассасасига ўша куннинг ўзида етказилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар бош бухгалтер ёки валюта операциялари бўлими бошлиғи томонидан ҳисобот тўғри тўлдирилганлиги, бойликлар тўлиқ топширилганлиги, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалардан фойдаланиш тўгрилиги юзасидан текширилади ва кун хужжатларига солиб қўйилади.



IV. ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


22. Ваколатли банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий бан-кига белгиланган алмаштириш курсларини ва уларнинг ўзгаришини маълум қиладилар, шунингдек белгиланган муддатларда ва шаклларда валюта алмаштириш операциялари бўйича маълумотлар ва ҳисоботларни тақдим этадилар.


23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

- алмаштириш шохобчаларини рўйхатдан ўтказиш, улар ишини ташкил этиш ва уларни ёпиш;

- алмаштириш шохобчаси назоратчиси ва кассирининг лавозим мажбуриятларини ва уларнинг жавобгарлигини белгилаш;

- алмаштириш шохобчаларини пул аванслари билан таъминлаш ва қатъий ҳисобот бериладиган бланкалардан фойдаланиш;

- нақд хорижий валютани харид килиш, сотиш ва алмаштириш (конверсия) бўйича операцияларни расмийлаштириш, шунингдеқ нақд хорижий валютани ва хорижий валютадаги йўл чекларини инкассо ва экспертизага қабул қилиш;

- хорижий валютадаги пул белсилари ва йўл чекларининг тўловга қобилиятини аниқлаш;

- алмаштириш шохобчаларида валюта операциялари ўтказилиши ва операция куни тугалланишини назорат қилиш;

- рўйхатдан ўтказилган алмаштириш шохобчалари ва амалга оши-рилган валюта операциялари тўғрисидаги ҳисоботларни такдим этиш тартибини белгилайди.


24. Алмаштириш шохобчаларида мунтазам равишда, бирок бир ойда камида бир марта бойликлар ва катъий хисобот бериладиган бланкалар мавжудлиги, валюта алмаштиришнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиш, реестрлар ва журналлар тўғри тўлдирилиши, алмаштириш шохобчаси асбоб-ускуналарининг созлиги юзасидан тафтишлар ўтказилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки алмаштириш шохобчалари ишининг тўғрилигини режали ва тўсатдан текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармалари ўзларига қарашли ҳудуддаги хар бир алмаштириш шохобчаси йил чорагида камида бир марта текширилишини таъминлашга мажбурдирлар.

Тафтишлар ва текширишлар натижасида пул маблағлари камомади ва уларнинг ортиқ эканлиги, шунингдек бошқа қонунни бу-зишлар аниқланган такдирда хизмат суриштирувидан кейин айбдорларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилади, шу жумладан, айбдорлар зарурият бўлганда, материалларни ваколатли банк томонидан тергов органларига берган ҳолда ишонч йўқолганлиги учун ишдан бўшатилади.


25. Валюта алмаштириш операцияларини амалга оширишда қонунни бузишлар аниқланган, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмаган, шунингдек ишончсиз маълумотлар такдим этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини олти ойгача муддатга, ваколатли банк томонидан хорижий валютани алмаштиришга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга ёки уларни бекор қилишга ҳақлидир.





































Время: 0.1439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск