Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2000 й. 282-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари келтиришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2000 й.

N 282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ КЕЛТИРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан барқарор тўлдиришни таъминлаш, уларни республикага келтиришни ва божхонада расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2000 йил 25 июлдан бошлаб:

Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келтириладиган, шу жумладан, консигнация асосида келтириладиган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари фақат "эркин муомалага чиқариш" ёки божхона назоратида божхона омборида "вақтинча сақлаш" режимлари бўйичагина божхонада расмийлаштирилади;

Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан келтириладиган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларининг эркин муомала ва вақтинча сақлаш режимларида бўлиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак;

Давлат божхона қўмитаси органлари ва божхона омборлари эгалари Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган муддатларда расмийлаштирилмаган товарларнинг сақланиши учун жавоб бермайдилар.


2. Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ушбу қарор чиққунгача келтирилган ва бошқача божхона режимларига жойлаштирилган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари 2000 йил 1 сентябргача бўлган муддатда "эркин муомалага чиқариш" ёки "вақтинча сақлаш" режимлари бўйича божхонада расмийлаштирилиши керак.


3. Истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини божхона ҳудудига келтириш, сақлаш ва божхонада расмийлаштиришнинг ушбу қарорда белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан шахсан жавобгарлик божхона органлари раҳбарлари ва божхона омборлари эгалари зиммасига юклансин.

"Эркин муомалага чиқариш" ёки "вақтинча сақлаш" режимлари бўйича божхонада расмийлаштириш ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектлар Марказий банкнинг конвертациялашда устувор ҳуқуқ берувчи лицензиясидан маҳрум қилинади.

"Вақтинча сақлаш" режими бўйича расмийлаштирилган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини божхона омборларида сақлашнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда божхона омборлари эгаларидан божхона омбори ташкил қилиш юзасидан берилган божхона органи лицензияси олиб қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келтирилган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларининг божхонада ўз вақтида расмийлаштирилиши устидан қатъий назоратни таъминласин;

ушбу қарор қоидалари бузилиши бўйича аниқланган ҳолларга доир ахборотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мунтазам равишда тақдим этсин.


5. Белгилансинки:

Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш муддати ариза тушган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги керак;

ушбу импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш муддати 2 иш кунидан ошмаслиги, божхона органларида эса - 1 иш куни мобайнида амалга оширилиши керак.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 41-модда.



























Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск