ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2000 й. 83-сон "Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2000 й.

N 83



ЧИМЁН-ЧОРВОҚ ЗОНАСИ ТАБИИЙ

БОЙЛИКЛАРИНИ   САҚЛАШ   ҲАМДА

ҲУДУДНИ ЎЗЛАШТИРИШГА КОМПЛЕКС

ВА ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ЁНДОШИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини ва экологик тозалигини тўлиқ сақлаш, ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 августдаги 366-ф-сон фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ, Тошкент, вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Чимён-Чорвоқ минтақаси ҳудудини унинг табиий-иқлим шароитларига кўра муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд - табиий курорт ҳудуди ва дам олиш ҳудуди табиий ҳудуд сирасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Чимён-Чорвоқ ҳудудини комплекс ва изчиллик билан ўзлаштиришга доир: биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

2001-2003 йиллар инвестиция дастурида 2-иловага* мувофиқ Чирчиқ шаҳридаги тозалаш иншоотларни кенгайтиришни, Чимёнсой, Чорвоқ-Бақачўл, Чорвоқ-Fазалкент канализация коллекторларини реконструкция қилишни, Бақачўл муҳандислик иншоотлари қурилишини, 2003-2005 йиллар инвестиция дастурида эса-чиқариб юборувчи канализация тармоқлари қурилишини;

2001-2003 йиллар инвестиция дастурида 3-иловага* мувофиқ хўжалик-ичимлик сув билан таъминлаш магистрал сув оқизиш тармоғи, сув тозалаш узеллари, насос станциялари, Янгиқўрғон дарёсидан сув олиш ва сув оқизиш иншоотлари қурилишини ҳамда маҳаллий булоқ сувлари манбаларидан сув олиш иншоотини, 2003-2005 йиллар инвестиция дастурида эса - сувни, истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқларини реконструкция қилишни назарда тутсин.

6. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари кемпинглар ва бошқа объектларни қурувчилар ва уларнинг эгалари бир ой муддатда барча объектларни хатловдан ўтказсинлар, Чимён-Чорвоқ зонасидаги объектлар қурилиши юзасидан мавжуд лойиҳа-смета ҳужжатларини тафтишдан ўтказсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар ҳамда, 2000 йилнинг I чорагида 5-иловага* мувофиқ қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишини 2001-2005 йилларда тугаллаш ёки тиклаш мумкин бўлмаган тақдирда уларни бузиб ташлаш тўғрисида таклиф киритсинлар.

"Ўзуйжойжамғармабанк", зарурият бўлганда, қурилишни амалга оширувчиларга объектлар қурилишини тугаллаш; учун белгиланган тартибда кредит ресурслари ажратсин.


7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Чимён-Чорвоқ ҳудудида қурилиш олиб бориш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорларни қайтадан кўриб чиқсинлар. Зарур бўлган тақдирда тегишли объектлар эгалари билан биргаликда уларни қайта жойлаштириш масаласини ишлаб чиқсинлар;

Чимён-Чорвоқ ҳудудида ва, айниқса, Чорвоқ сув омбори соҳилларида экологик вазиятга зарар етказувчи ва сувни ифлослантирувчи, ўзбошимчалик билан қурилган объектларни йўқотиш масаласини қонунда белгиланган тартибда ҳал қилсинлар;

Чимён-Чорвоқ ҳудудида экологик вазиятга зарар етказадиган ҳар қандай саноат, қишлоқ хўжалиги объектлари ва бошқа объектлар қурилишини тақиқласинлар.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ва ташкил этиш бўйича 6-иловага мувофиқ таркибда Республика штаби тузилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



























































Время: 0.1484
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск