ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 04.12.2014 й. ЎРҚ-379-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 06.11.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 14.11.2014 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.12.2014 й.

N ЎРҚ-379

СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2015 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 6 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 14 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг

бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларининг,

судьяларнинг ва прокуратура органлари даражали унвонларга

(ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти


Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади";


2) 26-модданинг "а", "б", "г" ва "д" бандларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "ёшга доир энг кам пенсиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 28-модданинг "з" бандидаги "Улуғ Ватан уруши йилларида" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш даврида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 29-модда иккинчи қисмининг иккинчи-олтинчи хатбошиларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "ёшга доир энг кам пенсиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 30-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-моддаси "а" ёки "б" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг "и"-"м" бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси "г", "д" ёки "е" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг "ж"-"м" бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин";


6) 31-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади";


7) 36-модда:

модданинг матни "ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


8) 37-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги "и" банд билан тўлдирилсин:

"и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр";

иккинчи ва учинчи қисмларидаги "е"-"з" бандларда" деган сўзлар "д"-"и" бандларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 38-модданинг "б" бандидаги "Улуғ Ватан уруши йилларида (1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майга қадар)" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш даврида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 40-модда:

биринчи қисми "ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг чет элда ишлаган даврини меҳнат стажига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


11) 59-модданинг биринчи қисмидаги "уч йилдан" деган сўзлар "ўн икки ойдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 63-модданинг тўртинчи қисмидаги "икки ойлик пенсия миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан оз бўлмаган миқдорда" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 175-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 264-модданинг биринчи қисмидаги "175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар "175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) 5-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "20" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.

5-модда. Ушбу Қонун 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Халқ сўзи" 2014 йил 5 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 декабрь, 49-сон, 579-модда


























Время: 0.1569
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск