ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.2003 й. 63-сон "Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2003 й.

N 63



ПУЛ-КРЕДИТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Пул массаси устидан самарали назорат қилинишини таъминлаш, пул агрегатларини тартибга солишнинг замонавий усулларини амалиётга кенг жорий этиш, банк тизимига ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Касса режаларини шакллантириш ҳамда накд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари бажарилганлиги учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантиришнинг шаклланган тизими 2003 йил 1 февралдан бошлаб бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қуйидагиларни назарда тутувчи пул агрегатларини бошқаришнинг янги механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинсин:

пул массаси устидан самарали назорат қилишни таъминлаш имконини берувчи пул агрегатлари, банк тизимининг ликвидлигининг ва пулга бўлган талабнинг факторлар бўйича тахлили ва динамикасини моделлаштириш;

захира пуллар ва пул массаси ўзгаришининг чораклик ва йиллик мақсадли прогнозларини ишлаб чиқиш;

тижорат банкларининг ликвидлигини қисқа муддатли тартибга солишнинг бозор воситаларидан, шу жумладан фоиз ставкаларини ва мажбурий захиралар нормасини бошқаришдан, валюта депозитлари гарови, давлат қимматли қоғозлари ва бошқа биринчи классли активлар остида кредитлар бериш ва уларни жалб қилишдан кенг фойдаланиш.

Пул агрегатлари прогнозини моделлаштириш схемаси иловага мувофиқ. маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

пул агрегатлари ҳажмлари ва таркиби ўзгариши, пул бозорининг ҳолати ҳамда захира пуллар ва пул массаси ўзгаришининг мақсадли прогнозлари бажарилиши устидан доимий мониторингни амалга оширсин;

пул агрегатлари ўзгариши динамикаси ва тенденциялари тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказий банки бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул маблағлари эмиссиясини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори ва "Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 1996 йил 12 сентябрдаги 315-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 4 февралдаги

63-сон қарорига

ИЛОВА



Пул агрегатлари прогнозини

моделлаштириш механизми

          

Пул массасининг мақсадли параметри, ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоизларда




Пул массаси ва захира пулларнинг йиллик ва чораклик прогнозларини мониторинг ва назорат қилиш механизми






























































Пул массаси прогнози


Мультипликатор ва пул муомаласи тезлиги прогнози


Захира пуллар прогнози

Инфляциянинг мақсадли параметри































































Алмаштириш курсининг мақсадли кўрсаткичлари

































Монетар агрегатлар прогнозини асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлар билан боғлаш механизми












































Пул массасига талабнинг ўзгариши прогнози

Экспорт ва тўлов баланси прогнози


Олтин-валюта захираси ўзгариши прогнози


Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш


Марказий банк счётлари бўйича Молия вазирлиги операциялари




























































Ялпи ички маҳсулот прогнози


Валюта баланси прогнози




Давлат бюджети прогнози







































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 23-модда.





































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск