ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2014 й. 331-сон "2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2014 й.

N 331


2015-2020 ЙИЛЛАРДА УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ СПОРТ ЗАЛЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом бола йили" Давлат дастури тўғрисида" 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарорини бажариш юзасидан, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда умумтаълим мактабларининг мавжуд спорт заллари тўлиқ хатловдан ўтказилганлиги ҳамда уларнинг моддий-техника базаси ўрганилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

2015-2020 йиллар даврида умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қуришнинг 1-иловага* мувофиқ асосий параметрлари;

умумтаълим мактабларининг спорт залларини жиҳозлашнинг 2-иловага* мувофиқ нормативлари.


3. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар маблағлари, республика юридик ва жисмоний шахсларининг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тасдиқланган намунавий лойиҳаларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ пудрат ташкилотлари томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастурларни шакллантиришда уларнинг манзилли қисмига умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қуриш лойиҳаларини киритсинлар;

тасдиқланган ҳар йилги манзилли дастурларга мувофиқ умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қуриш параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот киритсинлар.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 декабрь, 49-сон, 583-модда






















































Время: 0.1530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск