Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 09.12.2014 й. 2630-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 10.11.2014 й. 28-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 9 декабрда 2630-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва

дарё транспорти агентлиги

бошлиғининг

2014 йил 10 ноябрдаги

28-сонли буйруғига

ИЛОВА



Тендер бўйича таклифларни

баҳолаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон "Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


саройдан фойдаланиш коэффициенти - автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсаткич;


иш тартиби - автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвалидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган иш кунининг бошланиш ва тугаш вақти;


талабгор - таклиф этилган шартларда тендер танловида қатнашиш ниятини маълум қилган юридик шахс.


2. Шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлар ичида йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида йўналишларни, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларни, шунингдек халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчилар ташишларни ташкил этиш бўйича комиссиялари ҳамда Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ўз фаолиятида мазкур Йўриқнома талабларига амал қилиши шарт.


4. Тендер қатнашчиларидан тендер бўйича тушган таклифлар Комиссия томонидан баҳоланади.



2-БОБ. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, тендер бўйича таклифлар Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан мазкур Йўриқноманинг 6 - 11-бандларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади.


6. Йўналишдаги 1 йўловчи - км учун тарифнинг тендер қатнашчиси томонидан таклиф этилаётган даражаси учун - ташиш тарифи даражасини Комиссия талаб қилаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича баҳоланади (Бунда, мисол учун: тендер талабларида юмшоқ ўриндиқли автобусларда 1 йўловчи - км учун тариф даражаси 35 сўм миқдорида белгиланган. Талабгор томонидан юмшоқ ўриндиқли автобуслар учун 1 йўловчи - км учун тариф даражаси 34 сўм миқдорида таклиф этилган. Бундай ҳолатда йўналишдаги 1 йўловчи - км учун тариф даражасига тендер бўйича таклифларнинг баҳоси (35 : 34 х 5) = 5,15 баллга тенг бўлади.).


7. Транспорт воситасининг русуми (класси) учун - мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ, транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун - мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича баҳоланади.

Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.

8. Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони учун - мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида назарда тутилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича баҳоланади.

Комиссия йўналишда ишлаш учун талаб қилинадиган автомобиллар русумини (классини) ва улар бўйича табақалаштирилган балларни мустақил белгилайди.

Шаҳар атрофи йўналишларида автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони бўйича баллар автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сонига (ўриндиқлар сонига) йўловчиларнинг туриш ўринлари сонини қўшиш асосида белгиланади.

Шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони бўйича баллар автотранспорт воситаларининг ўриндиқлари сони асосида белгиланади.


9. Автобуслар (йўналишли такси) иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун - беш балли тизим бўйича баҳоланади.

10. Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун - беш балли тизим бўйича баҳоланади.

11. Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси - беш балли тизим бўйича баҳоланади. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:

ҳар куни қатновга чиқишдан олдин транспорт воситаларини техникавий назоратдан ўтказишни таъминлаш;

ҳайдовчиларни ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлаш;

ҳайдовчиларга 30 соатлик дастур бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш.

12. Комиссия, йўналишга нисбатан аниқ талабларни ҳисобга олган ҳолда, қатнашчиларнинг тендер бўйича таклифларини баҳолашга қўшимча талабларни таклиф этишга ҳақли.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


13. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Транспорт воситасининг русумини (классини) баҳолашнинг

НАМУНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБИ

         

Т/р

Транспорт воситасининг русуми (класси)


Транспорт

воситасининг бирлиги

учун намунавий

табақалаштирилган

баллар


Автобуслар учун:


1.

Мерседес-Бенц (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

10,0

2.

Даймлер-Бенц, Сетра, Кассбохрер ва бошқалар (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)

9,0

3.

Икарус (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)


8,0

4.

ЛАЗ-699 (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)


7,0

5.

ЛАЗ-695 (оддий ўриндиқли, модификациялари)


6,0

6

Отойўл, Исузу (юмшоқ ўриндиқли, модификациялари)


10,0

7.

Отойўл, Исузу (оддий ўриндиқли, модификациялари)


9,0

8.

ПАЗ (оддий ўриндиқли, модификациялари)


5,0

Йўналишли таксилар учун:


1.

Мерседес-Бенц (модификациялари)


6,0

2.

ФОТОН, ИСТАНА (модификациялари)


5,5

3.

ГАЗЕЛЬ, Форд, Хундай ва бошқалар (модификациялари)


5,0

4.

Малибу


8,0

5.

Эпика


7,0

6.

Ласетти (модификациялари)


6,0

7.

Кобальт


5,5

8.

НЕКСИЯ (модификациялари)


5,0

9.

ДАМАС (модификациялари)


4,0

10.

Спарк, Матиз (модификациялари)


4,0

               

Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган автобуслар русумлари бўйича аниқланган баллар жамланади ва йўналиш бўйича талаб қилинаётган жадваллар сонига бўлинади. Мисол учун: тендер талабларида йўналишда Исузу русумли оддий ўриндиқли автобуслар ишлаши учун тузилган 5 та жадвални автобуслар билан таъминлаш учун, саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олганда, автобуслар сони (5 х 0,8) = 6 та бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли ва 2 та ПАЗ русумли автобуслар таклиф этилган тақдирда, балларнинг сони 4 та Исузу русумли оддий ўриндиқли автобуслар учун 9 баллдан (4 х 9) = 36 баллга ва 2 та ПАЗ русумли оддий ўриндиқли автобуслар учун 5 баллдан (2 х 5) = 10 баллга тенг бўлади. Автобусларнинг русуми бўйича баллар миқдори қўшилади ва талаб қилинган жадваллар сонига бўлинади [(36 + 10) : 5] = 9,2 балл. Бундай ҳолатда транспорт воситаларининг русуми учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси 9,2 баллга тенг бўлади.

Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Транспорт воситасининг ишлаб

чиқарилган йилини баҳолашнинг

НАМУНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБИ

         

Транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган

йилига кўра ишлатилиш йиллари


Ҳар бир транспорт воситаси учун намунавий

табақалаштирилган баллар сони


1 йилдан 3 йилгача


5,0

3 йилдан 5 йилгача


4,5

5 йилдан 8 йилгача


4,0

8 йилдан 10 йилгача


3,0

10 йилдан ортиқлари


2,0

         

Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган ҳар бир транспорт воситаси учун, унинг ишлаб чиқарилган йилига кўра ишлатилиш йиллари учун белгиланган баллар жамланади ҳамда саройдан фойдаланиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, техник ишлатиш тавсифига мувофиқ талаб қилинадиган транспорт воситалари сонига бўлинади. Мисол учун: тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда 6 та транспорт воситаси бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли 2013 йилда ишлаб чиқарилган ва 2 та ПАЗ русумли 2009 йилда ишлаб чиқарилган автобуслар таклиф этилган. Исузу русумли 4 та автобуслар учун (ишлатилиш йили 3 йилгача) балларнинг сони 5 баллдан (4 х 5) = 20 баллга ва ПАЗ русумли 2 та автобуслар учун (ишлатилиш йили 5 йилдан 8 йилгача) балларнинг сони 4 баллдан (2 х 4) = 8 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси [(20 + 8) : 6] = 4,67 баллни ташкил этади.






Йўриқномага

3-ИЛОВА



Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган

умумий йўловчи ўринлари сонини баҳолашнинг

НАМУНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБИ

(шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ичидаги йўналишлар учун)

     

Тендер талаби бўйича


Талабгорнинг тендер

бўйича таклифи


Т/р

Автотранспорт

воситасининг

русуми


Автотранспорт

воситасининг ташув учун

таклиф қилинаётган

умумий йўловчи

ўринлари сони


Автотранспорт

воситасининг

русуми


Автотранспорт

воситасининг ташув учун

таклиф қилинаётган

умумий йўловчи

ўринлари сони


1.

Исузу


37

Исузу

37

2.

Исузу


37

Исузу

37

3.

Исузу


37

Исузу

37

4.

Исузу


37

Исузу

37

5.

Исузу


37

ПАЗ

42

6.

Исузу


37

ПАЗ

42


Жами:


222

Жами:

232

               

Бунда, талабгор томонидан таклиф этилган барча автотранспорт воситалари умумий йўловчи ўринлари сонининг йиғиндиси техник ишлатиш тавсифида талаб қилинадиган барча автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сонининг йиғиндисига бўлинади ва ҳосил бўлган натижа 5 га кўпайтирилади. Мисол учун, тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, умумий йўловчи ўринлари сони 222 та йўловчи бўлган 6 та автотранспорт воситаси бўлиши белгиланган. Талабгор томонидан 4 та Исузу русумли умумий йўловчи ўринлари сони 37 тадан йўловчи бўлган ва 2 та ПАЗ русумли, умумий йўловчи ўринлари сони 42 тадан йўловчи бўлган автобуслар таклиф этилган. Исузу русумли 4 та автобус учун умумий йўловчи ўринлари сони (4 х 37) = 148 та йўловчига ва ПАЗ русумли 2 та автобуслар учун умумий йўловчи ўринлари сони (2 х 42) = 84 та йўловчига тенг бўлади ва йўналиш бўйича жами умумий йўловчи ўринлари сони (148 + 84) = 232 та йўловчини ташкил этади. Бундай ҳолатда автотранспорт воситаларининг умумий йўловчи ўринлари сони учун тендер бўйича таклифлар баҳоси [(232 : 222) х 5] = 5,23 баллни ташкил этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 596-модда

































Время: 0.1866
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск